ОЛМАОТА – Қозоғистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги чинакам ҳамкорликнинг кучайиб бораётгани Россияни тобора кўпроқ ғазаблантирмоқда, деб ёзади Россия ОАВ.
Шу ой бошида Кремль Остонадан собиқ «мустамлакачи» давлат маслаҳатисиз бошланган Остона ва Вашингтон ўртасидаги ҳамкорлик борасида изоҳ талаб қилди, деб хабар берди Россиянинг «Коммерсант» газетаси.
11 июнь куни бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташилотига аъзо мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги анжуманда Россия ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Сергей Лавров қозоғистонлик ҳамкасби Қайрат Абдраҳмоновга Москва АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги келишувлардан норози эканлигини билдирган.
Москва, айниқса, Остонанинг ўтган йили Қўшма Штатларга Афғонистонга юк ташиш учун Каспий денгизидаги Оқтов ва Қуриқ портларидан фойдаланиш ҳуқуқини берганидан ранжиган, деб хабар берди Коммерсант нашрига Россия делегациясидаги исми сир қолишини истаган манба.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ушбу масалага оид тегишли ҳужжатларни имзоланган эди.
Қозоғистон бу режалар бўйича Россия билан маслаҳатлашмади ҳам, хабардор ҳам этмади, деб айтган Коммерсант нашрига исми ошкор этилишини истамаган россиялик дипломат.
Марказий Осиёдаги хавфсизлик
Қозоғистондаги нуфузли шахслар Москванинг бу шикоятларидан ҳайратда.
Афғонистонда АҚШ ҳарбийларининг жойлаштирилиши Марказий Осиёда хавфсизлик даражасини сезиларни оширди, деб ёзган қозоғистонлик бизнес-магнат Айдан Карибжанов 12 июнь куни ўзининг Facebook саҳифасида.
Лавровга жавоб берар экан, Карибжанов 1999-2000 йиллардаги Боткен воқеасини тилга олган. Ўшанда Афғонистонда жойлашган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) жангарилари Тожикистонни кесиб ўтиб, жанубий Қирғизистонга кириб боришган эди.
Жангарилар 20 кишини, жумладан, бир нечта хавфсизлик ходимлари ва тўрт нафар япониялик геологни гаровга олишган.
Оқибатда гаровга олинганларнинг барчаси озод қилинган, аммо Боткенда ЎИҲ ва Қирғизистон қуролли кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар 2000 йилгача давом этди.
Афғонистонда АҚШ қуролли кучларининг жойлаштирилиши Марказий Осиёда тинчлик ва осойишталик гаровидир, деди Карибжанов 2001 йилда Афғонистонга АҚШ аскарлари кирганидан бери босқинчи жангарилар ва Қирғизистон қуролли кучлари ўртасида тўқнашувларга барҳам берилганига ишора қилиб.
Россия таъсирининг камайиши
Кремль сиёсатидан айро бўлган мустақил йўлидан бораётган Қозоғистон Россия таъсирини камайтириш чораларини изламоқда.
Масалан, ўтмишда Россия бензин етказиб беришни камайтирган пайтларида Қозоғистон ёқилғи тақчиллигидан азият чеккан.
Қозоғистонда нефт хомашёси мўл бўлса-да, мамлакатнинг нефтни қайта ишлаш қувватлари суст бўлиб келган.
Ўтган йил кузда Қозоғистондаги икки нефтни қайта ишлаш заводидаги таъмирлаш ишлари сабабли келиб чиққан ёқилғи танқислиги даврида мамлакатдаги ёқилғи қуйиш шахобчалари ҳайдовчилардан олдиндан тўлаб қўйилган купонларни талаб қила бошлади, бу ўз навбатида давлат иқтисодига жиддий зарба бўлди.
«Ёқилғи қуйиш шахобчасида ярим кун 20 литр бензинни кутган кунларимиз каби даҳшатли кунлар энди қайтмайди деган умиддаман», деди 35 яшар остоналик Абай Идрисов Карвонсарой нашрига.
«Нефтга бой Қозоғистонда яшаб туриб нима учун нафақат чет элдан бензин импорт қилишга, балки Россия етказиб берадиган бензинга қарам бўлиб қолдик?», дейди олмаоталик такси ҳайдовчиси Ермек Суйиншалин.
«Россия худди Европани газсиз қолдириши билан қўрқитганидек, бизга ҳам бензинсиз қолдириш билан таҳдид қилиб, бундан фойдаланмоқда», деди у Карвонсарой нашрига.
Энергия қарамлигини камайтириш
Бу йил эса вазият ўзгарди, Қозоғистон уч ой муддатга Россия ёқилғисининг темирйўл орқали импортини тақиқлашга имконият топди, деди Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев 29 май куни Остонада.
Вазир Қозоғистондаги иккита нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинганидан сўнг, «Евро-4» ва «Евро-5» экологик стандартларига мос бензин ишлаб чиқаришни ошириши ҳақида эълон қилди.
Қозоғистонда 3 та: Атирау, Павлодар ва Чимкент нефтни қайта ишлаш задовлари бор. Ҳукумат 2024-йилга қадар Мангистау вилоятида тўртинчи заводни барпо этишни режалаштирган.
«Қозоғистонда талаб ошмаган, шу сабаб катта миқдорда бензин импорт қилишдан маъно йўқ», деган Бозумбаев 11 июнь куни вазирлик берган хабарга кўра.
Керагидан ортиқ ёқилғиси бўлган Қозоғистон Россия билан икки ўртадаги ҳукуматлараро шартнома муддати тугаши билан, қўшни мамлакатларга бензин экспорт қилиш ниятида. 2019 йилнинг 1 январида ўз кучини йўқотадиган битимга кўра, Қозоғистон бензин экспорт қила олмайди.
Қозоғистон ёз ойларининг охиригача нефтга муҳтож қўшнилари билан тегишли шартномаларни имзолаши кутилмоқда, деди Бозумбаев.
АҚШ Афғонистонда нафақат ўз манфаати, балки Россия манфаати учун ҳам фаолият олиб бормоқда, наҳотки шуни тушунмасангиз? Афғонистон Россияга яқин, аммо, АҚШ – океан ортида. Калла фақат овқат ейиш учун эмас, ўйлаш учун ҳам берилган.
Жавоб беришФикрлар 9
Бозубаев ўз манфаатлари ўрнига Россия манфаатларини ҳимоя қилишини истисно қилиб бўлмайди.
Жавоб беришФикрлар 9
Россия Қозоғистонни калта жиловда ушлагани маъқул, акс ҳолда у ҳар нарса кутса бўладиган Трампнинг буйруғи билан ҳамма ишни расво қилиши мумкин. Агар Қозоғистон барибир Россия таъсиридан чиқадиган бўлса, у Қирғизистонда расмий эмас, ростакамига мустаҳкамланиши керак.
Жавоб беришФикрлар 9
Москва Грузияга қўшинларини киритаётганида, Қримни босиб олаётганида, Сурияда уруш қилаётганида Қозоғистон билан маслаҳатлашганмиди?
Жавоб беришФикрлар 9
РФ ҳатто шу ерда ҳам ўз қўшнисига босим ўтказиш учун иқтисодий воситаларни қўллаяпти...
Жавоб беришФикрлар 9
Россиядан узоқлашиш вақти аллақачон келган.
Жавоб беришҚозоғистон Россиядан узоқлашса хароб бўлади. Шундоқ ҳам Қозоғистонда ҳамма нарса пуллаб юборилган. Улар АҚШга яқин бўлишни хоҳлайдилар. Агар Қозоғистон шуни истаса, унда у ўзини эркин ҳис қилиши керак.
Жавоб беришЖиддий ёзяпсизми? Қозоғистон Россиясиз жуда яхши яшайди. Бундан ташқари, рублдан кейин бизнинг тенге нархи тушиб кетди. Чунки сиз босқинчисиз. Жанубий Қозоғистонда инглиз тилини жорий қилишни бошлаш керак. Алвидо Россия, алвидо рус дунёси. Худо Американи асра, Худо санкцияларни асра, омин, омин, омин!!!
Жавоб беришФикрлар 9
Кремлга борар жойини кўрсатинг, буткул йўқолиб кетсин
Жавоб беришФикрлар 9