Карвонсарой
Жамият

Янги хизмат кўрсатиш марказлари Қозоғистон ички ишлар тизимидаги ислоҳотларнинг рамзи сифатида кўрилмоқда

Айдар Ашимов

Таразда очилган замонавий полиция хизмат кўрсатиш маркази фуқаролар томонидан илиқ қарши олинди, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Таразда очилган замонавий полиция хизмат кўрсатиш маркази фуқаролар томонидан илиқ қарши олинди, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Тараздаги хизмат кўрсатиш маркази вакили маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашмоқда, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Тараздаги хизмат кўрсатиш маркази вакили маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашмоқда, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Тараздаги полиция хизматлари марказининг кутиш хонаси, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Тараздаги полиция хизматлари марказининг кутиш хонаси, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Янги хизмат кўрсатиш марказидаги полиция ходимлари фуқароларнинг муаммолари ва сўровларини тезлик билан ҳал этишга кўмаклашмоқда, Тараз, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Янги хизмат кўрсатиш марказидаги полиция ходимлари фуқароларнинг муаммолари ва сўровларини тезлик билан ҳал этишга кўмаклашмоқда, Тараз, 30 ноябрь, 2018 йил. (Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси)

Маҳаллий аҳоли вакиллари Тараздаги полиция хизматлари маркази ходимлари билан суҳбатлашмоқда. 16 январь, 2019 йил. (Айдар Ашимов)

Маҳаллий аҳоли вакиллари Тараздаги полиция хизматлари маркази ходимлари билан суҳбатлашмоқда. 16 январь, 2019 йил. (Айдар Ашимов)

Полиция ходими Тараздаги хизмат кўрсатиш марказига келган фуқарога кўмаклашмоқда, 16 январь, 2019 йил. (Айдар Ашимов)

Полиция ходими Тараздаги хизмат кўрсатиш марказига келган фуқарога кўмаклашмоқда, 16 январь, 2019 йил. (Айдар Ашимов)

ОСТОНА – Қозоғистонда аҳолига ёрдам беришга қаратилган янги полиция хизмат кўрсатиш марказлари фуқароларда яхши таассурот қолдирмоқда.

Одамларни узун навбатлар ва асабий муҳитда туришга мажбурлаш ўрнига, марказга ташриф буюрганлар қабулхоналарда илиқ кутиб олинмоқда.

Марказлар қулай кутиш хоналари, ногиронлар учун рампалар, электрон навбатга рақам берувчи ускуналар, тўлов терминаллари, телевизорлар ва кофе машиналари билан жиҳозланган.

Миграция ва маъмурий полиция биргаликда хизмат кўрсатадиган бундай марказларда полиция ходимлари шикоятларни қабул қилишади. Бу ерга келиб тушган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифлар эътиборга олинади, дейди расмийлар.

Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов президент Нурсултон Назарбоевга янги полиция униформасини кўрсатмоқда, Остона, 19 ноябрь, 2018 йил. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

Қозоғистон ички ишлар вазири Калмуханбет Касимов президент Нурсултон Назарбоевга янги полиция униформасини кўрсатмоқда, Остона, 19 ноябрь, 2018 йил. (Қозоғистон президенти матбуот хизмати)

Ички ишлар вазирлигининг (ИИВ) хабарига кўра, бу каби марказлар Олмаота ва Остона шаҳарларида, жумладан, Оқмола, Манғистов, Шимолий Қозоғистон ва Қўстанай вилоятларида очилган.

Вақтни тежаш, коррупциянинг олдини олиш

30 ноябрь куни Тараз шаҳрида очилган ана шундай хизмат кўрсатиш маркази фаолиятидан фуқаролар мамнунлик изҳор этганлар.

16 январь куни яшаш жойида рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш учун Тараздаги янги полиция марказига борган Абай Акматов фарқ сезиларли эканини таъкидлаб ўтди.

«Ўтган йили полицияга доимий тураржойда рўйхатдан ўтиш мақсадида келган эдим, бу ерда навбат катта эди ва ҳозиргидек қулай эмас эди», деди у Карвонсарой нашрига.

«Ўзгаришлар ижобий, полиция ходимларининг муомаласи ҳам яхши», деди у. «Керакли маслаҳатларни олдим, менга ариза намунасининг нусхаси билан барча тафсилотларни тушунтириб беришди.»

Янги полиция марказлари Қозоғистонда бир неча йилдан бери фаолият юритиб келган ва бошқа давлат идоралари ваколатига эга бўлган «аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари тамойилларига асосланган», деб маълум қилди Жамбул вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Гулсара Мухтаркулова.

«Марказга келувчилардан рухсат берувчи ҳужжатлар талаб қилинмайди ва хушмуомала ходимлар ташриф буюрганлар билан бевосита ишлайдилар», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу сўровларни кўриб чиқиш муддатини қисқартиради ва коррупция хавфини камайтиради.»

Полициядаги ўзгаришлар

Янги қабулхоналар Қозоғистонда полиция соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлардан бири холос.

8 январь куни Остонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида ички ишлар вазири ўринбосари Жанат Сулейменов ҳукуматнинг ички ишлар тизимини замонавийлаштириш ва ислоҳ қилишга оид режаларини айтиб ўтди.

Унинг айтишича, 2019 йилнинг биринчи ярмида вазирлик полиция ходимларини режали, шунингдек, олдиндан огоҳлантиришсиз текширувдан ўтказишни бошлайди. Қозоғистон ҳукуматига кўра, мақсад уларнинг ўз фаолияти талабларига қанчалик жавоб беришини аниқлашдир.

«Аттестация жисмоний тайёргарлик ва ўқотар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини баҳолаш, компьютер орқали қонунчиликка оид билимлар ва мантиқий фикрлаш қобилиятини тест қилиш, шунингдек, суҳбатдан ўтишни ўз ичига олади», деди Сулейменов.

Унинг сўзларига кўра, фуқароларнинг жамоат хавфсизлиги ва полиция фаолиятидан қай даражада қониқиш ҳосил қилганини баҳолаш мақсадида сўров ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Қозоғистон ҳукумати, шунингдек, мамлакат бўйлаб полиция ходимлари штатини 10 фоизга қисқартиришни ҳам режалаштирмоқда. Тежалган маблағ эса «полиция ходимларининг маошларини оширишга» йўъналтирилади.

Ўтган йилнинг август ойида президент Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги полиция ходимлари ўрнига юридик олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга олиш масаласини ҳам кўтарган эди.

Бу орада 19 ноябрь куни президент полиция ходимларининг янги формасини тасдиқлади. У аввалгидек, совет давридан қолган «Милиция» ёзувли кулранг либос эмас, балки тўқ кўк рангдаги «Полиция» ёзувига эга формадир.

Полициячилар формасининг турли мавсумлар ва об-ҳаво шароитларига мўлжалланган бир нечта вариантлари мавжуд.

«Янги форма менга маъқул бўлди. Янги намунадаги форма замонавийроқ ва қулайроқ», дейди Оқмола вилояти ички ишлар бошқармаси ходими Мадияр Ибраев Карвонсарой билан суҳбатда. «Биз кундалик фаолиятимизда кўплаб ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Янги форма ички ишлар тизимидаги ислоҳотларнинг белгиси бўлиб хизмат қилади.»

ИИВга кўра, янги формага ўтиш жараёни аввалги форманинг эскириб бориши билан, босқичма-босқич амалга оширилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бир нарсани қайта, қайта кўрсатишдан не ҳожат? Остонада болалар ўлган. Ногиронларга қарши эмасман, улар учун курашиш керак, аммо кўп фарзандли оналар қани? У оналарга ҳукумат ёрдам берганида, қозоқларнинг сони икки баробар ортган бўлар эди. Дунёнинг бошқа четидан қозоқларни таклиф этиш учун миллиардлаб тенге сарфлашга, шу йиллар давомида улар ҳаётларини оёққа туриши учун сарф-харажат қилишга ҳожат қолмас эди. Бу вақт ва маблағ кўп фарзандли оилаларга ёрдам бериш орқали ўз қозоқларимизга сарфланган бўлар эди. Агар кўп фарзандли оналарга 25 йил давомида ёрдам берилганида, Қозоғистондаги аҳоли сони 40 фоизга ошар эди, шу билан бирга бюджет ҳам ортар эди. Нурсултон Назарбоев айтганидек, Қозоғистон мустақил бўлганидан кейиноқ туғилганлар эса шу вақтга келиб ўз фарзандига эга бўлар эди. Унинг ўзи ҳам оддий камбағал оиласидан. Балки Қозоғистон келажаги кўп фарзандли оналар қўлидадир.

Жавоб бериш