Карвонсарой
Терроризм

Сурияда сўнгги ҳудудини бой берган ИШИДнинг қўштирноқ ичидаги «халифалиги» қуламоқда

Salaam Times ва AFP

Гуруҳ «халифалиги»нинг сўнгги онлари акс эттирилган видеолавҳада жангарилар ўзларининг сўнгги манзилларида АҚШ қўлловидаги курд кучларига қарши жанг қилмоқдалар. Суриянинг Боғуз қишлоғи, 2019 йил, 18 март.

БОҒУЗ, Сурия – Шанба (23 март) куни АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция шарқий Сурияда «Ислом давлати»нинг энг сўнгги қўрғонидан ашаддий жангариларни қувиб чиқариш билан қўштирноқ ичидаги «халифалик»нинг қулатилганини эълон қилди.

«Халифалик»нинг йўқ қилиниши тарихдаги энг йирик коалицияни бирлаштирган улкан ҳарбий муваффақият, аммо ИД ва экстремизмга қарши кураш ҳали тугагани йўқ», деди АҚШ армияси генерал-лейтенанти, Бирлашган оператив кучларнинг «Мустаҳкам қатъият» операцияси қўмондони Пол Лакамера.

АҚШ етакчилигидаги Сурия Демократик Кучлари (СДК) Боғузда ўзларининг сариқ байроқларини кўтардилар. Ушбу чекка ҳудудда турли миллатларга мансуб жангарилар ўзларининг сўнгги истеҳкомларини жойлаштирган эдилар.

Бир вақтлар Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмига эгалик қилган ва деярли етти миллион кишини ўз ҳукми остида ушлаган террорчилик гуруҳининг сўнгги ҳудудига қарши олиб борилган олти ойлик қақшатқич операция СДКнинг ғалабаси билан якунланган.

ИДнинг сўнгги қолдиқлари тор-мор этилишидан бир неча кун аввал – 20 март куни Суриянинг Боғуз қишлоғи яқинида Наврўз байрамини нишонлаш чоғида гулхан олдида турган СДК аскари. (Жузеппе Какаче/AFP)

ИДнинг сўнгги қолдиқлари тор-мор этилишидан бир неча кун аввал – 20 март куни Суриянинг Боғуз қишлоғи яқинида Наврўз байрамини нишонлаш чоғида гулхан олдида турган СДК аскари. (Жузеппе Какаче/AFP)

18 март куни Боғуз қишлоғида Сурия демократик кучларига (СДК) қарши жанглар вақтида «Ислом давлати»нинг (ИД) сўнгги ҳудудидан чиқаётган қуюқ тутун. Ҳаво зарбалари натижасида кўприк вайрон бўлган, ИДнинг тутаб ётган сўнгги истеҳкомида автомобиллар ва чодирлар орасида қуролланган одамлар югуриб юрибди. [Далил Сулаймон/AFP]

18 март куни Боғуз қишлоғида Сурия демократик кучларига (СДК) қарши жанглар вақтида «Ислом давлати»нинг (ИД) сўнгги ҳудудидан чиқаётган қуюқ тутун. Ҳаво зарбалари натижасида кўприк вайрон бўлган, ИДнинг тутаб ётган сўнгги истеҳкомида автомобиллар ва чодирлар орасида қуролланган одамлар югуриб юрибди. [Далил Сулаймон/AFP]

АҚШ қўлловидаги Сурия демократик кучлари (СДК) 23 март куни Суриянинг Боғузидаги бино томига ўз байроғини ўрнатмоқда. Қишлоқда ИШИДнинг қолдиқлари буткул йўқ қилинди. ИД жангарилари сўнгги таянч нуқтасидан сиқиб чиқарилар экан, курдлар бошқарувидаги кучлар беш йиллик курашдан сўнг, ниҳоят ИД «халифалиги» тугатилганини эълон қилдилар. (Жузеппе Какаче/AFP)

АҚШ қўлловидаги Сурия демократик кучлари (СДК) 23 март куни Суриянинг Боғузидаги бино томига ўз байроғини ўрнатмоқда. Қишлоқда ИШИДнинг қолдиқлари буткул йўқ қилинди. ИД жангарилари сўнгги таянч нуқтасидан сиқиб чиқарилар экан, курдлар бошқарувидаги кучлар беш йиллик курашдан сўнг, ниҳоят ИД «халифалиги» тугатилганини эълон қилдилар. (Жузеппе Какаче/AFP)

Шанба кунги эълон минтақа қиёфасини ўзгартириб, террорчилик ҳужумлари тўлқинини юзага келтирган уруш тугатилганининг рамзий санаси сифатида қабул қилинади.

«ИДга қарши кураш давомида ҳалок бўлганларни эсдан чиқармаслик биз учун муҳим. Тўрт йиллик кампания давомида минглаб СДК ва Ироқ хавфсизлик кучлари аскарлари уйларига қайтмади. Мен ҳалок бўлганлар учун ва жароҳат олганларнинг тезроқ уйларига қайтиши учун дуодаман», деди Лакамера.

СДКнинг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилган Ал-Омар нефт қазиб олиш конида жангчилар қуролларини ташлаб, байрамона либосларида қўшиқлар куйладилар ва рақсга тушдилар.

Ҳарбий оркестр мадҳияларни, жумладан АҚШ мадҳиясини ҳам ижро этди. Маросимда Курд армиясининг нуфузли шахслари ва расмийлари ҳам иштирок этганлар.

Террор даври

ИД етакчиси Абу Бакр ал Бағдодий гуруҳ 2014 йил ўрталарида Ироқ ва Сурияда тартибсизликлар келтириб чиқарганидан сўнг, ўз давлатига асос солганини эълон қилганди.

У Суриянинг Раққа шаҳрини мазкур давлатнинг пойтахти деб атаган. Бу ерда ИД одамларни ўғирлаб, уларнинг бошларини олди, оммавий қатллар, зўравонликлар, этник қирғинларни амалга оширди. Хиёнатда айбланган аёлларни тошбўрон қилди ва бачабозликда айбланганларни ўлдирди.

Ваҳшийликларнинг катта қисми видеолавҳалар орқали тарқатилди. Жангарилар бу усулдан жуда яхши молиялаштирилган ташвиқот йўлида фойдаландилар.

ИД язидлардан иборат миллий озчиликнинг тарихий ватани бўлмиш Ироқнинг Синжар туманидаги ҳудудни ишғол қилди, натижада бу ердаги ёш болалар аскарларга айлантирилиб, минглаб аёллар жинсий қул сифатида асирга олинди. Бу – гуруҳнинг инсон ҳуқуқларини поймол қилиши ва ҳарбий жиноятларидан бир нечтаси, холос.

2014 йил августда АҚШ ҳарбий учоқлари ИДнинг шимолий Ироқдаги позицияларига зарба берди. Шундан сўнг, Вашингтон Ироқ ва Сурияда гуруҳга қарши кураш учун 70 дан ортиқ мамлакат иштирокида иттифоқчи кучларни шакллантириб, минтақада 5 мингдан ортиқ ҳарбийни жойлаштирган.

2017 йилда Ироқ ва Сурияда параллел равишда олиб борилган ҳужумкор операциялар натижасида гуруҳнинг бош марказлари Мосул ва Раққа шаҳарлари қўлга олинар экан, ИДга қарши кураш ўзининг бурилиш нуқтасига етди.

ИД назорати остида бўлган ҳудуд ой сайин кичрайиб борди, ўтган йилнинг сентябрь ойида эса СДК Ифрот водийсида қўштирноқ ичидаги «халифалик»нинг қолдиқларига қарши якуний операцияни бошлади.

СДК ИДнинг Боғуз яқинидаги қочоқлар лагерида таслим бўлишдан бош тортган жангариларини қувиб чиқарган ва ўшандан бери Ифрот дарёсининг қамишли соҳилларида жон сақлаётганларни таъқиб қилиб келаётган эди.

Замонамизнинг энг шафқатсиз жангарилар гуруҳига қарши кечган қарийб 5 йиллик уруш минг йиллик шаҳарларни вайронага айлантириб, уларнинг аҳолисини бошпанасидан маҳрум этди.

Хавф сақланиб қолмоқда

СДКнинг Боғузни ишғол қилиши ИШИДнинг қулатилганини англатса-да, жангарилар таҳдиди ҳамон сақланиб қолган.

«Адашманглар, ИД ўз кучини сақлаб қолмоқда», деди Лакамера. «Сонлари ва имкониятлари камайиб боргани сайин, улар бор нарсани асраб қолишга ҳамда қочқинлар лагерлари ва олис ҳудудларга бориб, ўша ерда жон сақлашга қарор қилганлар. Улар қайтиш учун қулай пайт пойламоқдалар.»

ИДнинг кичрайиб бораётган ҳудудидан вақтида қочишга улгурган жангарилар аллақачон янги гуруҳлар тузиб, Ироқдаги эски бошпаналарини тикламоқда.

Ҳатто Пентагон ҳам яқинда эълон қилган ҳисоботида ИДга қарши доимий курашилмаса, жангарилар бир неча ой ичида маълум ҳудудда назоратни қайтадан қўлга олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

«Биз ҳарбий чораларнинг ўзи билан муваффақиятга эришиб бўлмаслигини тан оламиз ва ИДни буткул тор-мор этиш бўйича ҳаракатларни давом эттириш тарафдоримиз. Ироқ ва Сурия шимоли-шарқининг халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиши ИДни буткул мағлуб этишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бундан ҳам муҳими, биз уларнинг мафкурасига қарши курашни икки карра кучайтиришимиз керак», дея хулоса қилган Лакамера.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Голливуд бор, балливуд ҳам бор. БУ эса “Сириявуд”. Америкадан қулоқлар учун спагетти.

Жавоб бериш

Карвонсарой

Жавоб бериш

ИДни АҚШ яратган, АҚШнинг ўзи уни йўқ қилди.

Жавоб бериш

Яна бир ёлғон

Жавоб бериш