Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Қирғизистон инсон ҳуқуқларини таъминлаш чоралари доирасида БМТнинг ногиронлик бўйича пактини ратификация қилди

Канат Алтинбаев

Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондаги ногиронлар ташкилотлари вакиллари 22-23 февраль кунлари Бишкекда бўлиб ўтган халқаро PEERHUB «хакатон»ида иштирок этдилар. USAIDнинг молиявий кўмагида ўтган тадбирнинг мақсади ана шундай ташкилотлар ўртасида ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш ва кучайтириш бўлди. (Facebook)

Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондаги ногиронлар ташкилотлари вакиллари 22-23 февраль кунлари Бишкекда бўлиб ўтган халқаро PEERHUB «хакатон»ида иштирок этдилар. USAIDнинг молиявий кўмагида ўтган тадбирнинг мақсади ана шундай ташкилотлар ўртасида ҳудудий ҳамкорликни ривожлантириш ва кучайтириш бўлди. (Facebook)

БИШКЕК – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков имконияти чекланган фуқаролар учун бошқалар билан бир хил ҳуқуқни таъминловчи ҳужжат – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) ногиронлар бўйича конвенциясини (CPRD) ратификация қилувчи қонунни имзолади.

Парламент 7 февраль куни қонунни қабул қилган, Жеенбеков уни 14 март куни имзолади.

CPRD БМТ Бош ассамблеяси томонидан 2006 йил декабрда қабул қилинган ва 2011 йил сентябрь ойида имзоланган эди.

CPRD «ногиронлар учун барча инсон ҳуқуқлари ва фундаментал эркинликларни тенг ва тўлиқ тарғиб қилиш, ҳимоя қилиш ва таъминлаш, шу билан бирга уларнинг муносиб шаънини ҳурмат қилишни рағбатлантиришга қаратилган», дейилади БМТ сайтида эълон қилинган баёнотда.

Бишкек Қирғизистон халқи ассамблеяси ҳамда Қирғизистоннинг маҳаллий бошқарув органлари ва миллатлараро муносабатлар агентлиги томонидан ўтган йилнинг 24 декабрь куни ташкиллаштирилган миллий-маданий фестивалга мезбонлик қилди. Тадбирда Қирғизистонда яшовчи турли миллатлар вакиллари иштирок этди. (Facebook)

Бишкек Қирғизистон халқи ассамблеяси ҳамда Қирғизистоннинг маҳаллий бошқарув органлари ва миллатлараро муносабатлар агентлиги томонидан ўтган йилнинг 24 декабрь куни ташкиллаштирилган миллий-маданий фестивалга мезбонлик қилди. Тадбирда Қирғизистонда яшовчи турли миллатлар вакиллари иштирок этди. (Facebook)

«Ҳужжатнинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган инсонларнинг ҳуқуқларини батафсил баён этиш ва уларни амалга ошириш кодексини ишлаб чиқишдан иборат», деб айтган БМТнинг CPRDни ишлаб чиққан қўмитаси раиси Дон Маккей БМТ сайтидаги баёнотда.

CPRD имконияти чекланган шахслар шаъни ва эркинлигини ҳурмат қилиш, имкониятлар тенглиги, аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенглик, дискриминациянинг олдини олиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва ҳаётини енгиллаштириш принциплари, кундалик ҳаётдаги қийинчиликларни бартараф этиш кабиларни ўз ичига олади.

«Қуёш ҳаммамиз учун бир хил нур сочади»

Халқаро ҳужжат имконияти чекланган қирғиз фуқаролари учун демократик қадриятларга эга давлатлар тақдим этадиган зарур ҳуқуқлар ва эркинликларни таъминлайди.

Парижда жойлашган Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерациянинг (FIDH) Бишкекдаги идораси вице-президенти Толекан Исмаилова ҳукумат томонидан CPRD ҳужжатининг ратификация қилинганини ёқлади.

«Ҳукумат давлатни инсонпарварлик билан бошқариш ниятида эканлигини кўрсатди, шу билан бирга, қонун устуворлиги таъминланган ҳукуматни шакллантириш стратегиясини намоён қилди», деди у Карвонсарой нашрига. «Бу тенг иштирок ва ресурслардан фойдаланиш принципи, дискриминациядан холи равишда фуқароларнинг сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқларини таъминлашни ўз ичига олади.»

Мазкур қонуннинг қабул қилингани Қирғизистоннинг Совет ўтмишидан узоқлашиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини акс эттиради, зеро у вақтларда ҳукумат ногиронларга иккинчи даражали инсонлардек муносабатда бўлган.

Бу чора Қирғизистондаги фуқаролар, жумладан, этник озчилик учун тенг ҳуқуқларни таъминлаш босқичлари ортидан қабул қилинмоқда.

1994 йилда Бишкек Халқаро фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар пактига аъзо бўлди, унда миллий, диний ва забоний озчиликларнинг «ўз маданиятидан фойдаланиши, ўз динига эътиқод қилиши ва маросимларни ўтказиши, ўз тилларидан фойдаланишига қаршилик қилинмайди», деб таъкидланган.

«Халқаро қонунларнинг қабул қилиниши – аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун яхши янгилик», дейди Ўшда ошпаз бўлиб ишлайдиган этник ўзбеклардан бири Нодир Юсупов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Қуёш барчамиз учун бирдек нур сочади», деди у. «Кўплаб миллатларни ўз ичига олган, дини, маданияти ва жисмоний имкониятлари турлича бўлган одамлардан иборат жамият олдида биргина йўл бор – у ҳам бўлса, тинч ва ўзаро ҳурмат билан яшаш.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500