Карвонсарой
Аёллар ҳуқуқлари

Қирғизистонлик қизлар фаол технологик тренинг дастурида қатнашиш учун АҚШга йўл оладилар

Канат Алтинбаев

Суратда: «TechGirls» дастурида иштирок этиш учун июль ойида АҚШга сафар қиладиган олти нафар қиз, 13 июнь, Бишкек. (Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси)

Суратда: «TechGirls» дастурида иштирок этиш учун июль ойида АҚШга сафар қиладиган олти нафар қиз, 13 июнь, Бишкек. (Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси)

БИШКЕК – 13 июнь куни Қирғизистондаги АҚШ элчихонаси «TechGirls» дастурининг олти финалчисини эълон қилди. Дастур Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий африкалик қизларнинг фан, технологиялар, муҳандислик ва математика (STEM) соҳаларидаги иштирокини рағбатлантиришга қаратилган.

Элчихонага кўра, финалчилар орасида Бишкек, Боткен, Жалолобод, Ўш ва Қоракўлликлар бор.

5-31 июль кунлари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонлик 24 нафар ўқувчи қиз Қўшма Штатларга сафар қилиб, Виржиния техник университетида ўтказиладиган интенсив технологик дастурда иштирок этадилар.

«TechGirls» йиллик дастури АҚШ Давлат департаментининг ташаббуси бўлиб, Legacy International ноҳукумат ташкилоти раҳбарлиги остида ўтказилади.

«TechGirls» дастури иштирокчилари 11 февраль куни Виржиния университетида аёлларнинг фан-техника тараққиётидаги иштирокини муҳокама қилмоқдалар. («TechGirls» дастурининг Facebook саҳифаси)

«TechGirls» дастури иштирокчилари 11 февраль куни Виржиния университетида аёлларнинг фан-техника тараққиётидаги иштирокини муҳокама қилмоқдалар. («TechGirls» дастурининг Facebook саҳифаси)

Дастурда иштирок этадиган қизлар интерфаол лабораторияларда тажриба орттириб, Вашингтон шаҳридаги (Колумбия округи) технологик компанияларга ташриф буюрадилар. Қозоғистондаги АҚШ элчихонаси маълумотларига кўра, улар етакчилик тренинглари, режалаштириш бўйича семинарлар ва маданий тадбирларда қатнашадилар.

«TechGirls» дастури қизларга зарурий билим ва кўникмалар олишга ва STEM соҳалари бўйича карьера қилиш имкониятларини оширишга кўмаклашади.

Олис туманларда, эркак киши ҳукмрон бўлган муҳитда яшовчи қизлар учун ахборот технологиялари (IT) соҳасида тажриба орттириш ва ўз салоҳиятини амалга ошириш муҳим, дейди ўшлик 17 яшар финалчи қиз Майрам Султонованинг онаси Назира Султонова.

«TechGirls қизларимиз учун жуда керакли лойиҳа, улар ўз салоҳиятларини рўёбга чиқариш имконини тақдим этади ва замон билан ҳамнафас бўлишга илҳомлантиради», деди у.

Аёлларга таълим бериш экстремизмни рад этувчи жамиятни барпо этиш йўлларидан биридир.

Ҳозирда бу соҳа фақат эркакларники эмас, шунга қарамай, дунёда IT соҳасидаги аёл мутахассислар етишмайди, дейди институтни тамомлаган аёллар учун мўлжалланган шу каби «TechWomen» дастурининг ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси ва ходими Елена Чигибаева.

«Бизнинг ташаббус IT ва STEM соҳаларидаги хотин-қизлар ҳамжамиятларини шакллантириш, уларга бу соҳалардаги имкониятлар ҳақида сўзлаб бериш, шунингдек, IT ва STEM соҳаларидаги профессионал аёллар ҳамда ёш авлод ўртасида мураббийлик ва қўллаб-қувватлаш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади», деди Чигибаева.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бундай имконият учун Америка ҳукуматига раҳмат.

Жавоб бериш