Карвонсарой
Терроризм

Суриядан қайтган қозоғистонликлар ИДга алоқадор жиноятларда айбланиб судланди

Айдар Ашимов

Хавфсизлик хизмати ходимлари 11 октябрь куни Таразда бўлиб ўтган «Темирйўл-Антитеррор 2019» машқларида иштирок этмоқдалар. Қозоғистон мамлакат бўйлаб аксилтеррор чораларни кучайтирмоқда. (МХҚ)

Хавфсизлик хизмати ходимлари 11 октябрь куни Таразда бўлиб ўтган «Темирйўл-Антитеррор 2019» машқларида иштирок этмоқдалар. Қозоғистон мамлакат бўйлаб аксилтеррор чораларни кучайтирмоқда. (МХҚ)

НУР-СУЛТОН – Сурияда «Ислом давлати» (ИД) сафида жанг қилган ўн тўрт нафар қозоқ фуқароси террорчилик жиноятида айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) хабар берди.

«Жусан» (Аччиқ шувоқ) операцияси давомида Қозоғистонга қайтарилганлар устидан жиноий тергов ҳаракатлари якунланган, дейилади МХҚнинг 17 октябрь кунги баёнотида.

Қозоғистон ҳукумати 600 фуқаро, жумладан 400 та ёш болани Суриядан ватанига қайтариш учун бир нечта рейсни амалга оширди. Операция 2019 йил давомида ўтказилган эди.

Қўлга олинган 14 нафар шахс террорчилик, жумладан ташвиқот ва ёллаш фаолиятини олиб бориш ҳамда бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда, деб хабар берган МХҚ.

МХҚ ходимлари Олмаотада А. Ж. Битимбаевни қўлга олдилар, сурат санаси номаълум. Битимбаев савдо марказларида террорчилик ҳужумини режалаштирганликда айбланиб қамоққа олинган. (МХҚ)

МХҚ ходимлари Олмаотада А. Ж. Битимбаевни қўлга олдилар, сурат санаси номаълум. Битимбаев савдо марказларида террорчилик ҳужумини режалаштирганликда айбланиб қамоққа олинган. (МХҚ)

Хавфсизлик хизмати ходимлари 11 октябрь куни Таразда бўлиб ўтган «Темирйўл-Антитеррор 2019» машқларида иштирок этмоқдалар. (МХҚ)

Хавфсизлик хизмати ходимлари 11 октябрь куни Таразда бўлиб ўтган «Темирйўл-Антитеррор 2019» машқларида иштирок этмоқдалар. (МХҚ)

Нур-Султондаги қамоқхонада бўлиб ўтаётган суд жараёнининг айрим тафсилотлари пайдо бўлди.

14 айбланувчидан бири Аманжол Жансенгиров винтовка ушлаб, бири оёғи остига ташланган бир нечта одам боши билан тушган суратини жон-жаҳди билан изоҳлашга уринди, деб ёзган «Fergana News» нашри чоршанба (23 октябрь) куни.

Жансенгировнинг сўзларига кўра, қўмондони унга шундай суратга тушишни буюрган.

Мазкур суд жараёнига қадар, йил бошида ватанига қайтарилган 10 та эркак ва 5 нафар аёлнинг суди бўлиб ўтган ва улар айни пайтда жазо муддатини ўтамоқдалар.

Амалга ошмаган террорчилик ҳужумлари

Бу орада МХҚ 11 октябрь куни одамлар билан гавжум жойда террорчилик ҳужумини режалаштирган шахс айбдор деб топилгани ҳақида хабар берди.

Олмаотанинг Олмали туман суди «террорчилик фаолиятини режалаштириш, террорчилик ташвиқоти, диний нафрат қўзғаш ва ноқонуний қурол сақлаш» каби айбловлар билан қозоғистонлик А. Ж. Битимбаевга 10 йиллик қамоқ жазоси белгилади, дейилади МХҚ баёнотида.

Битимбаев ИД тарафдори эканлиги аниқланиши билан ҳуқуқ тартибот идоралари эътиборига тушган эди.

Тинтув чоғида унинг савдо марказларида портловчи моддалар билан террорчилик ҳужумини режалаштиргани аниқланди. У апрель ойида қўлга олинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тинтув чоғида ўқотар қуроллар, қўлбола портловчи мосламалар ясашда ишлатиладиган ашёлар ва учта савдо марказининг чизмаларини мусодара қилишган. Битимбаев ҳужумни амалга оширганидан кейин ИД сафига қўшилиш учун Сурияга жўнаб кетишни режалаштирган.

«Террорчи мутаассибларнинг шафқатсизлиги ва орсизлиги чегара билмаслигини кўриб турибмиз», деди Чимкентда жойлашган «Алтын карлыгаш» (Олтин қалдирғоч) нодавлат ташкилоти раҳбари Лейла Байманова.

«Авваллари террорчилик ҳужумлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ва ҳарбийларга қарши қаратилган бўлса, бу ҳолатда тинч аҳолини ўлдириш режалаштирилган», деди у.

Темирйўлдаги аксилтеррор машқлар

11 октябрь куни Тараз шаҳрида «Темирйўл - Аксилтеррор 2019» хавфсизлик машғулотлари ўтказилди, деб хабар беради МХҚ.

Машғулотлар чоғида темирйўл объектларининг террорчилик ҳужумларидан ҳимояланганлик ҳолати ва улардаги ахборот тизимларинининг кибер-ҳимояси текширувдан ўтказилди.

Махсус кучлар гаровга олинганларни озод қилиш ва поезд вагонидаги террорчиларни зарарсизлантириш бўйича машқ операциясини ўтказдилар.

Машқларда махсус кучлар билан бирга бошқа идоралар вакиллари ҳам қатнашди.

Бундан икки йил аввал Қозоғистон ҳукумати темирйўл ва ҳаво транспортида хавфсизлик чораларини кучайтирган эди. Миллий хавфсизлик қўмитаси ва полициячилар йўловчилар ва юкларни махсус жиҳозлар ёрдамида синчиклаб текшира бошлаган.

«Кўрик туфайли йўловчиларга туғдирилган ноқулайликлар асосли», дейди таразлик сиёсатшунос ва «Бейбит Аспан» (Тинч осмон) ННТ директори Руслан Сексенбаев.

«Бу бизнинг хавфсизлигимиз учун қилинаётганини тушунишимиз керак» деди у. «Қаерга ҳужум қилиниши – мактаб, самолёт ёки поездгами – террорчиларнинг ўзига маълум, шу боис ҳуқуқ-тартибот идоралари жанговар шай ҳолатда бўлиши керак.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Нега бир йилга қамашмади? Ўн йилмиш, ҳеҳ!

Жавоб бериш