Карвонсарой
Хавфсизлик

Ҳарбий алоқалар мустаҳкамланмоқда – ўзбек аскарлари АҚШда ўтган мусобақа совриндорлари бўлишди

Максим Енисеев

12-15 декабрь куни Миссиссипидаги Маккейн лагерида «Энг яхши жангчи» мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий МК-19 гранатамётини кўздан кечирмоқда. (Миссисипи миллий гвардияси)

12-15 декабрь куни Миссиссипидаги Маккейн лагерида «Энг яхши жангчи» мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий МК-19 гранатамётини кўздан кечирмоқда. (Миссисипи миллий гвардияси)

ТОШКЕНТ – Икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлиги кучайиб борар экан, 12-15 декабрь кунлари Америка Қўшма Штатларининг «Кэмп МакКейн» базасида Миссиссипи миллий гвардияси томонидан ўтказилган қўшма машғулотларда ўзбекистонлик аскарларнинг иштироки алоҳида эътиборга лойиқ кўрилди.

Қўшма машғулотлар икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги 2019 йил бошидан бери ўтказилган бир қатор тренинглар, учрашувлар ва музокаралар доирасида ташкил этилди.

Ўзбекистон Қуролли кучлари махсус операциялар батальонининг икки сержанти «МакКейн» базасида ўтган «Энг яхши жангчи» мусобақасида иштирок этиб, ватанига соврин билан қайтди.

Катта сержант Сардор Мамарасулов «Энг яхши хорижлик кичик қўмондон», кичик сержант Муҳриддин Очилов эса «Энг яхши хорижлик аскар» мукофотига сазовор бўлди, дейилади Миссиссипи миллий гвардиясининг Facebook саҳифасида.

12-15 декабрь куни Миссиссипидаги Маккейн лагерида «Энг яхши жангчи» мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий назарий имтиҳондан ўтмоқда. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

12-15 декабрь куни Миссиссипидаги Маккейн лагерида «Энг яхши жангчи» мусобақасида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий назарий имтиҳондан ўтмоқда. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Флорида штатининг Тампа шаҳридаги АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари базасида ўзбек миллий таомлари намойиш қилинди, 6 декабрь. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Флорида штатининг Тампа шаҳридаги АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари базасида ўзбек миллий таомлари намойиш қилинди, 6 декабрь. (Ўзбекистон мудофаа вазирлиги)

Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, бу галги тадбирда илк марта хорижлик ҳамкорлар иштирок этишган.

АҚШ ўзбекистонлик иштирокчиларни олқишлайди

Мусобақа давомида ўзбекистонлик ва америкалик аскарлар биргаликда мураккаб синовлардан ўтдилар. Тадбирнинг илк куни тўсиқлардан ўтиш машқлари билан бошланди.

Мусобақанинг иккинчи куни жисмоний машқлар иштирокчиларнинг кучларини синовдан ўтказди. Шу билан бирга аскарлар зобитлардан иборат кузатувчилар олдида ҳарбий назариядан имтиҳондан ўтдилар.

Мусобақанинг учинчи куни энг оғири бўлди. Иштирокчилар кунни 12 миль масофали юриш марши бошладилар, ундан сўнг АҚШ армиясининг ўқ отиш маҳорати бўйича машқлари ўтказилди. Бунда «аскарлар нишонга қараб ҳаракатланиш, биринчи ёрдам кўрсатиш ва нишонга турли қуроллар билан ўқ отиш бўйича реал машқларни ўтишди», дейилади Гвардиянинг Facebook саҳифасида.

Америкаликлардан сержант Митчелл Скофилд ва катта учувчи Бо Уилчерлар мукофотга лойиқ деб топилди. Улар ҳам худди ўзбекистонлик сафдошлари каби совринлар олишди.

Америкаликлар ўзбек аскарларининг мусобақадаги иштирокини олқишладилар.

«Жуда зўр! Штатимиз ҳамкорлик дастури иштирокчиси бўлган Ўзбекистон билан муносабатларимиздаги фаол ютуқларни кўришдан мамнунман», деб ёзган Facebook фойдаланувчиси Брендон Тедди Тедфорд.

«Ўзбекистонлик мусобақа иштирокчилардан фахрланаман! Улар мисли кўрилмаган ишни амалга оширдилар!!!», деб ёзган яна бир Facebook фойдаланувчиси Аманда Диллон Уиллерет.

Иштирокчилар оз фурсат ичида АҚШ ҳарбий топографияси бўйича қисқа курсдан ўтдилар, НАТО стандартларига мос экипировкани тайёрлаб, жисмоний тайёргарликка оид янги нормативларни ўргандилар.

«Бу муваффақият Ўзбекистон қуролли кучларининг профессионал тайёргарликка эга, чиниққан, жисмоний ҳолати аъло ва ва исталган вазиятда мусобақалаша олишини яна бир карра исботлайди», дейилади Ўзбекистон мудофаа вазирлиги баёнотида.

Вазирликка кўра, тақдирланган икки сержант, Мамарасулов ва Очилов АҚШ ҳарбий қуроллари, жумладан Беретта тўппончаси, М-4 автомати ва M-19 пулемётини қисмларга ажратиб, қайтадан йиғишга муваффақ бўлдилар.

Алоқаларнинг мустаҳкамланиши

Қўшма машғулотлар давомида Ўзбекистон ва Миссисипи штати ўртасидаги алоқаларнинг ривожланиб бораётгани таъкидланди, бунга АҚШ ва Ўзбекистон делегацияларининг 2019 йилдаги учрашуви чоғида эришилган.

2019 йил январ ойида Ўзбекистон махсус қўшинлари Миссисипи миллий гвардияси томонидан ўтказилган машқларда иштирок этди. АҚШда ўзбек ҳарбийлари иштирокида ўтган илк маротаба ўтказилган бу машғулотлар «тарихий» деб номланди.

Айни вақтда давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилувчи собиқ мудофаа вазири Абдусалом Азизов ўшанда Флоридага ташриф буюриб, АҚШ марказий қўмондонлиги раҳбарияти билан учрашган эди.

14 май куни Миссисипи штати губернатори Фил Брайант ва Миссисипи миллий гвардияси қўмондони Женсон Бойлз Ўзбекистонга ташриф буюрди. Улар Ўзбекистон Қуролли кучлари академиясига ташриф буюрди ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Учрашув чоғида Мирзиёев ушбу ташриф Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даври бошланганидан далолат беришини таъкидлади.

«Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга ишонади. Мамлакатингиз фаол ташқи сиёсат олиб бормоқда ва бизнесни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Бу ерда янгича эркинлик руҳи ҳукм сурмоқда», деди Брайант ташрифи давомида Ўзбекистон миллий ахборот агентлигига (ЎзА) берган интервьюсида.

Ўтган йил сентябр ойида Ўзбекистонга Миссисипи миллий гвардияси подполковниги Бред Хоу бошчилигидаги АҚШ ҳарбий делегацияси ташриф буюрди. АҚШ ва Ўзбекистон учувчилари қўшма машқлар ўтказишди ва Тошкент яқинидаги гарнизонда вертолёт орқали парвозларни амалга оширдилар.

Ўзбекистон энди ёпиқ давлат эмас

«Йил охирида кўплаб хорижий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистондаги ислоҳотлар мақтаб, мақолалар чоп этди. Уларда Ўзбекистон дунёга ўз эшикларини очаётгани ва энди у «ёпиқ давлат» эмаслигига алоҳида урғу берилган», дейди тошкентлик сиёсатшунос Умид Асатуллаев.

«Ўзбекистон ва АҚШ аскарларининг қўшма ҳаракатлари бунинг яққол исботидир. Айниқса, постсовет ҳудудда «Америка таҳдиди» ва «Қўшма Штатлар билан ҳамкорликнинг номақбул эканлиги»дан қўрқувнинг сақланиб қолаётгани шароитида бу янада долзарб аҳамиятга эга», деди у.

Икки мамлакат аскарларининг норасмий йиғинлари дўстона алоқаларни ривожлантиришга ёрдам берди.

6 декабр куни Ўзбекистон вакиллари Тампа (Флорида) шаҳридаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базасида ҳар йили ўтказиладиган «Халқаро кеча» тадбирида иштирок этдилар.

Ўзбек ҳарбийлари ташрифчилар учун миллий таомлар ҳозирлаб, ўз миллий либослари, урф-одат ва анъаналарини намойиш этдилар.

«Ушбу тадбир томонларнинг бутун дунёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида биргаликда ишлаш ва ҳамкорлик қилишга бўлган қатъиятини яна бир карра тасдиқлади», дейилади Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Яқинда дўппи остида Американинг троянча отини кўрамиз!!!

Жавоб бериш

Яшасин АҚШ! Супер-мамлакат.

Жавоб бериш

Америкаликларга қандай ишониш мумкин? Улар ҳаммаёқда низо қўзғаб, ўз фойдаларини кўзлайдилар. Улар бирорта ҳам урушда ғалаба қозонишмаган. Улардан нимани ўрганиш мумкин? Иккиюзламачи Янкилар!

Жавоб бериш

Манфаатларимиз мос келиб турганида ҳаммаси яхши. Лекин, Ўзбекистон ўз манфаатларини деб Америка манфаатларидан воз кечса, ана ўшанда биз учун МУСИБАТ эшиклари очилади

Жавоб бериш