https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2020/03/04/feature-04
| Хавфсизлик

Ўзбекистон ва АҚШ кучлари инқирозга қарши қўшма ҳарбий машқлар ўтказди

Карвонсарой

image

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари 24 феврал-2 март кунлари инқирозга қарши қўшма машқларда иштирок этди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

ТОШКЕНТ – Шу йил 24 февралдан 2 мартга қадар Миллий гвардия Ўзбекистоннинг бошқа хавфсизлик кучлари ҳамкорлигида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) билан хавфсизлик бўйича ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ўзаро мувофиқликни ошириш мақсадида инқирозга қарши қўшма машқлар ўтказди.

Ўзбек ва америкалик ҳарбий хизматчилар дала-ўқув полигонлари ва бошқа объектларда “Енгилмас соқчи – 2020” номли машқларини ўтказдилар, деб хабар беради АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси чоршанба (4 март) куни. Айрим америкалик ҳарбийлар Флорида штати Тампа шаҳридаги “МакДилл” авибазасида масофадан туриб ушбу машғулотларда қатнашди.

“Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлигимиз ўзаро ҳурмат ва муштарак манфаатларга асосланган”, деди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм ўз баёнотида. “Енгилмас соқчи” машқлари каби ўқув дастурлари ва қўшма жавоб машқлари бизнинг Ўзбекистон билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимиз чуқур ва кенг эканлигидан далолат беради”.

Ҳарбий машқлар ҳар икки мамлакат хавфсизлик кучлари учун нотаниш муаммоларга дуч келганда тезкорликни ошириш ва ҳарбийларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берди.

image

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари 24 феврал-2 март кунлари инқирозга қарши қўшма машқларда иштирок этди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

Бу каби қўшма ҳарбий машғулотлар зарур ҳолларда биргаликда ҳаракат қилиш учун ҳамкор давлат ҳарбий хизматчиларини тайёрлашда жуда қўл келади, дейилади хабарда.

Америкалик ҳарбийлар CENTCOM масъул бўлган ҳудудларда ҳамкор давлатлар билан ҳар йили 80 дан ортиқ машғулотларда иштирок этади.

Ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш

Икки мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги алоқаларнинг янги даври ўтган йил январ ойида, Ўзбекистон махсус кучлари ва АҚШ миллий гвардияси илк марта Миссисипидаги «Camp Shelby» муассасида қўшма машқлар ўтказган вақтдан бошланган.

Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари ўртасидаги муносабатлар август ва сентябрь ойларида бир қатор ўзаро ташрифлар билан давом этди.

Ўтган сентябр ойида Миссисипи миллий гвардияси подполковниги Бред Хоу бошчилигидаги АҚШ ҳарбий делегацияси вертолёт учувчиларини тайёрлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Америка ва ўзбекистонлик учувчилар Тошкент яқинидаги Чирчиқ гарнизонида қўшма парвозларни амалга ошириб, машғулотларда иштирок этдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайиб борар экан, ўтган йил декабрь ойида Америка Қўшма Штатларининг «Кэмп МакКейн» базасида Миссиссипи миллий гвардияси томонидан ўтказилган қўшма машғулотларда ўзбекистонлик аскарларнинг иштироки алоҳида эътиборга лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон Қуролли кучлари махсус операциялар батальонининг икки сержанти «МакКейн» базасида ўтган «Энг яхши жангчи» мусобақасида иштирок этиб, ватанига соврин билан қайтди.

Катта сержант Сардор Мамарасулов «Энг яхши хорижлик кичик қўмондон», катта сержант Муҳриддин Очилов эса «Энг яхши хорижлик аскар» деб топилди.

Сизга мақола ёқдими?

13
Фикрлар 0
Сиёсат
Каптча *