БИШКEК – Собиқ Иттифоқ аъзоси бўлган Қирғизистонда сешанба куни (7 ноябрь) бир аср давомида илк бор 1917 йилда Россияда бўлиб ўтган Большевиклар инқилоби ёдга олинмади.
Владимир Ленинни Россияда ҳокимият тепасига олиб келган инқилобнинг юз йиллигини нишонлаш ўрнига Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев октябрнинг сўнгги кунларида ушбу воқеани “бу кун ўз аҳамиятини йўқотгани” сабабли мамлакатда нишонлашни тўхтатиш ҳақида қарор эълон қилди.
Бунинг ўрнига Қирғизистонда 7 ноябрдан Чор ҳукумати томонидан 1916 йилда амалга оширилган қонли босқин қурбонларини хотирлаш учун фойдаланилади, деб айтилди қарорда.
Шунингдек қарорда чоршанба куни (8 ноябрь) Сталинизм қатағони қурбонларини хотирлаш куни деб белгиланди.
Бу қарордан сўнг собиқ Иттифоқ давлатлари ичида Россия 2005 йилда ушбу байрамдан воз кечгандан сўнг фақат Беларусгина Октябр Инқилоби кунини нишонлашда давом этади.
Атамбаев энди босмачилар кунини нишонлайдими? ))))) Сиз пиндослар ҳеч қачон Қизил армия ва Ленин эришган даражага етолмайсилар. Сиз миялари қуриб қолган қурт-қумурсқаларсиз.
Жавоб беришФикрлар 2
Ҳечдан кўра кеч… Лекин, одамларни байрамдан маҳрум қилиш қандай бўларкин?…
Жавоб беришФикрлар 2