Душанбе шаҳри полицияси йўл ҳаракати патрули бирликлари учун лойиҳани амалга оширмоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанбе шаҳри полицияси йўл ҳаракати назорати постларидан патрул бирликларига ўтишни мақсад қилган тажрибавий лойиҳани амалга оширишни бошлади, дея сешанба куни (5 декабр) хабар бермоқда AsiaPlus нашри.

Йўл ҳаракати назорати постлари фақат ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бажарилишини таъминлашга мўлжалланган. Янги патрул бирликлари эса жамоат хавфсизлигини, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинишини таъминлаш вазифаларини бажаради, дея хабар қилган расмийлар.

Тажриба лойиҳаси 1 декабр куни бошланган, дея хабар берди AsiaPlus нашри билан суҳбатда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Умаржон Эмомали.

Ҳозирда Душанбе шаҳрида 10 дона йўл ҳаракати патрули автомобили бор. Йўл ҳаракати назорати полициясининг хабарига кўра постлар фақатгина Душанбенинг марказий кўчаларида қолдирилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)