https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/02/01/newsbrief-01

Жеенбеков ва Раҳмон минтақавий лойиҳалар ва ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков пайшанба, 1 февраль куни Душанбе шаҳрида тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Жеенбеков, шунингдек, Тожикистон бош вазири ва парламент спикери билан музокара ўтказишни режалаштирган, деб хабар қилди AsiaPlus нашрига тожик ҳукуматидаги манба.

Қирғиз ва тожик расмийлари минтақавий лойиҳаларнинг амалга оширилиши, жумладан, Марказий Осиё - Жанубий Осиё электр энергияси етказиб бериш ва савдо лойиҳаси (CASA-1000) ҳамда чегара демаркациясини муҳокама қиладилар.

«Қирғизистон бизнинг яқин қўшнимиз», дея Раҳмоннинг сўзларидан иқтибос келтиради 24.kg нашри. «Биз ҳамкорликни янада юқори ривожланиш босқичига олиб чиқа оламиз.»

«Қирғизистон ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга тайёр», деди Жеенбеков. «Долзарб масалаларни муҳокама қилиб олиш учун имкониятимиз бор».

Сизга мақола ёқдими?

0
Фикрлар 0
Сиёсат
Каптча *