Карвонсарой

Қирғизистонда етимхоналар ва бошқа муассасалар учун электр ҳақи тарифларини камайтириш кўзда тутилмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон ҳукумати янги тариф сиёсатини ишлаб чиқиш доирасида меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва диний муассасалар учун электр ҳақи тарифларини камайтириш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди 24.kg душанба, 8 январ куни.

Айни пайтда мазкур муассасалар тижорат корхоналари билан бир хил ҳақ тўлайди.

Парламентнинг ёқилғи-энергетика комплекси бўйича қўмитаси ушбу турдаги муассасалар учун электр энергияси тарифларини қайта кўриб чиқиш ҳақида топшириқ берган. Бу ҳақда 24.kg нашрига ёқилғи-энергетика комплексини тартибга солиш бўйича давлат агентлиги раҳбари Таалайбек Нурбашев маълум қилди.

Қонун чиқарувчилар бу масалада январ ойининг ўрталаригача муҳлат белгилаганлар, бу вақтгача Вазирлар маҳкамаси янги тарифлар бўйича ўз таклифларини бериши керак. Якуний қарор эса 3 ой ичида қабул қилиниши кутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500