Карвонсарой

Тошкент қиймати 1,4 млрд. АҚШ долларлик High Tech City лоҳияси қурилишини бошлайди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Жанубий Корея компанияси Тошкентда «High Tech City» (Юқори технологиялар шаҳри) деб номланган маъмурий тураржой комплекси лойиҳасини амалга оширишга киришди, деб хабар берди AKIPress.org душанба, 5 февраль куни.

Daewoo корпорацияси томонидан яратиладиган мажмуа 50 гектарга яқин ҳудудда бизнес марказлари, турар жойлар, илмий-тадқиқот марказлари, таълим, тижорат, саноат муассасалари ва бошқа объектларни ўз ичига олади.

Умумий қиймати 1,4 млрд. АҚШ доллари (11 триллион сўм) бўлган лойиҳанинг барча объектлари «ақлли» технологиялар, жумладан, энергия тежаш тизимлари қўлланилган ҳолда бунёд этилиб, бинолар автоматлаштирилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500