https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/03/20/newsbrief-01
50 нафар афғон аёли Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таҳсил олади

Қозоғистонлик ва хорижлик экспертлар Остонада киберхавфсизлик муаммоларини муҳокама қиладилар

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг киберхавфсизлик бўйича мутахассислари 12 апрель куни Остона шаҳрида учрашув ўтказадилар, деб хабар қилди Kazinform.kz сешанба, 20 март куни.

Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги кўмагида ташкил этиладиган Security Operations Centre («Хавфсизликни таъминлаш маркази») - 2018 форуми ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва киберҳужумларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган.

Форумда, шунингдек, ташкилотларнинг техник хавфсизлигини ҳимоя қилувчи марказлашган бўлинмалар – хавфсизликни таъминлаш марказларининг барпо этилиши ва фаолият олиб бориши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha