НЬЮ ЙОРК – Тожикистоннинг БМТдаги элчиси ташкилотни терроризмга қарши курашни мувофиқлаштиришга чақирди, деб хабар беради Asia-Plus нашри, чоршанба (3 октябрь) куни.
Маҳмадамин Маҳмадаминов душанба, 1 октябр куни Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеясининг 73-сессиясида нутқ сўзлади.
Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш чоралари «халқаро терроризмнинг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиш, уни сиёсий, ҳарбий ва молиявий қўллаб-қувватлаш манбаларидан маҳрум этиш, радикал ғоялар, экстремизм ва зўравонликни тарғиб қилиш ҳамда террорчиликка ёллашда АКТдан (ахборот-коммуникация технологиялари) фойдаланишга йўл қўймасликка қаратилиши керак», деди у ўз нутқида.
Маҳмадаминов Яқин Шарқ ва Афғонистон инқирозини ҳал этиш масаласига «кенг қамровли» ёндошишга чақирган.