Карвонсарой

Туркманистон БМТнинг терроризмга қарши кураш бўйича ахлоқ кодексига қўшилди

Карвонсарой

Нью-Йорк – 30 сентябрь куни Туркманистон «Терроризмдан холи дунёни барпо этиш бўйича ахлоқ кодекси»га қўшилди, дея хабар беради АКИпресс пайшанба (3 октябрь) куни Туркманистон ТИВга асосланиб.

Кодекс Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида мамлакат ташқи ишлар вазири Рашид Мередов томонидан имзоланган.

Ушбу чора Туркманистоннинг терроризмга қарши кураш бўйича кўп томонлама ҳужжатлардаги мажбуриятларини бажаришга қатъий содиқлигининг яна бир тасдиғидир, деди вазирлик.

БМТга кўра, мазкур кодекс терроризмга қарши курашни минтақавий ва халқаро даражада мувофиқлаштиришни таъминлашга хизмат қилади. Қозоғистон тарафидан таклиф этилган кодекс такомиллаштирилиб, 2018 йил сентябрда имзолашга ҳозирланган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500