https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/02/04/newsbrief-02

Қирғизистон ҳукумати Сурияга жангариларни олиб ўтишда гумонланган фуқарони қўлга олди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) Туркиядан Сурияга жангариларни олиб ўтишда гумонланган 41 яшар қирғиз фуқаросини қўлга олди, деб хабар берди 24.kg нашри душанба (4 февраль) куни.

Гумондор аввал ҳам ўқотар қурол ва аслаҳаларни ноқонуний сақлаш, сотиб олиш ва сотишда айбланган, деб хабар беради ГКНБ матбуот хизмати. У сохта паспорт ёрдамида 2014 йилда Туркия орқали Сурияга ўтган, ўша ерда жангарилар сафига қўшилган.

Шундан сўнг халқаро террорчилик гуруҳининг фаол аъзосига айланиб, Сурияда жангларда қатнашган, деб хабар берган ГКНБ.

«Кейинчалик у Туркияга юборилган ва у ерда жангариларни Сурияга олиб ўтиш бўйича энг йирик канал учун масъул бўлган», дейилади хабарда.

ГКНБ хабарига кўра, гумондор жангариликка ёллаш фаолиятини олиб борганликда айбланмоқда.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha