Карвонсарой

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида энергетик ҳамкорлик бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликка оид битим доирасида кенгаш тузишга келишиб олди. Бу ҳақда Казинформ ахборот агентлиги Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаевга асосланиб хабар берган.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш «икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундай ёндашув икки ўртада нефть ва нефть маҳсулотлари, табиий газ, нефть-кимё маҳсулотлари ва электр энергияси савдосига оид масалаларни ҳал этиш бўйича комплекс чоралар кўришга имкон беради», деди у 20 февраль куни парламентдаги чиқишида.

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси Келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаб бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500