НУР-СУЛТОН, Қозоғистон – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Қозоғистон тадбиркор аёллар уюшмаси билан ҳамкорликда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва имкониятларини ошириш масаласига бағишланган давра суҳбатини ўтказади, дейилади ЕХҲТ баёнотида.
Қозоғистоннинг қишлоқ туманларида яшовчи аёллар масаласига қаратилган мазкур тадбир пайшанба-жума (28-29 март) кунлари Жанубий Қозоғистон вилоятининг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Парламент аъзолари, Чимкент шаҳар ҳокимияти, фуқаролик жамияти ва аёллар ҳуқуқлари бўйича ҳукумат комиссияси вакилларидан иборат 45 иштирокчи хотин-қизларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини кенгайтириш ва тадбиркор аёлларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалаларини муҳокама қиладилар.
Тадбир ЕХҲТнинг Қозоғистонда гендер тенглигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини оширишга кўмаклашиш саъй-ҳаракатлари доирасида ўтказилмоқда.