ДУШАНБЕ – АҚШ элчихонасининг сешанба (14 май) кунги хабарига кўра, АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Джон Марк Поммершайм мамлакат чегара қўшинларига ҳужжатларни текшириш ускуналари ва иммиграцион штампларни топширган.
Душанбеда ўтган маросимда чегара қўшинлари бош қўмондони генерал-полковник Ражабали Раҳмонали иштирок этган.
100 минг АҚШ долларига (943500 сомоний) тенг ҳадя Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара қўшинлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид 500 минг долларлик (4,7 млн. сомоний) лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади.
Лойиҳадан кўзланган мақсад, техник ёрдам кўрсатиш ва инфратузилмани яхшилаш орқали Тожикистон чегара қўшинларининг салоҳиятини оширишдир.
Май ойида АҚШ элчихонаси, шунингдек, чегара қўшинларининг патруль назорати олиб боришига кўмаклашувчи алоқа ва транспорт воситалари учун 300 минг доллар маблағ ажратиши кутилмоқда.
1992 йилдан бери АҚШ Тожикистонни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ва гуманитар ёрдам учун 1,8 млрд. АҚШ долларидан (17 млрд. сомоний) зиёд маблағ тақдим этган.