Карвонсарой

Миллий хавфсизлик бўйича АҚШ маслаҳатчиси Ўзбекистондаги ислоҳотларни олқишлайди

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 17 июль куни Вашингтонда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билан хавфсизлик ва бошқа масалалар юзасидан музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

“Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Камилов билан ажойиб учрашув ўтказдик. Биз умумий манфаатларнинг кенг доирасини ва шерикчилигимизни ривожлантиришнинг энг яхши йўлларини муҳокама қилдик», деб ёзган Болтон Твиттердаги саҳифасида.

«Биз Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва уларнинг бутун Марказий Осиёга ижобий таъсирини олқишлаймиз ва АҚШ-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада чуқурлашувига умид қиламиз», деди у.

Учрашувда 2018 йил май ойида томонларнинг қўшма баёноти билан бошланган стратегик ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Ташқи ишлар вазирлигига кўра, АҚШ томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги барқарорликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини олқишлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500