Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-06-05 | Жиноят ва адолат

Ҳалокатли ҳақиқат: Марказий Осиёда Путин режими фаолиятини ёритиш хавфли бўлиб бормоқда

Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Аркадий Бабченкони Кремль номидан ўлдиришга буюртма берган Борис Германни қўлга олди. (Украина хавфсизлик хизмати)

Алекс Статко

КИЕВ – Ўтган ҳафта Украинада журналист ўлимининг саҳналаштирилгани Россия президенти Владимир Путин режими ҳақида ҳақиқатни сўзловчилар қандай хавфни ўз бўйниларига олишлари ҳақида Марказий Осиёликлар учун қайғули эслатма бўлди.

Аркадий Бабченкога қарши суиқасд фитнаси Россия махсус хизматларининг Кремлни фош қилганларни «йўқ қилиш» операциясига мисол бўла олади, деди Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василь Грицак 30 май куни Бабченконинг «ўлими»дан бир кун ўтиб омма олдида пайдо бўлганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

«Кремлни очиқ-ошкора танқид қилувчи журналист ва жамоат арбоблари «юз бераётган ҳодисалар ҳақида холисона фикр билдирганлари» учун нишонга олинмоқдалар», деди у.

Россия президенти Владимир Путин Кремлда нутқ сўзламоқда, 7 май, 2018 йил. (Кремл)

СБУ раҳбари Василь Грицак (чапда), журналист Аркадий Бабченко (ўнгда) ва Украина бош прокурори Юрий Луценко (марказда) 30 май куни Киевда ўтган брифинг чоғида. (Украина хавфсизлик хизмати)

СБУ маълумотларига кўра, Россия махсус хизматлари Украинага кўчиб кетган Россия фуқароларига қарши қатор ҳужумларни режалаштирганлар. Суратдаги қуроллар тўплами қотилликка буюртма берган шахсдан мусодара қилинган. (Украина хавфсизлик хизмати)

Бабченко Россия ҳукуматини Кремл мухолифатчиларини ўлдиришда ва Украина, Сурия ҳамда бошқа ерларда уруш оловини ёқишда айблаган эди.

Бир неча бор Кремль фаолиятини ёритгани учун ўлдириш билан таҳдид қилишгани сабаб, у 2017 йилда Россияни тарк этган, маълум муддат Чехия Республикасида, сўнгра Исроилда яшаган ва ниҳоят Киевда истиқомат учун рухсат олган.

Терговчиларга кўра, СБУ Кремль режасини барбод қилиш мақсадида Бабченкога суиқасдни саҳналаштирди, бунинга натижасида хавфсизлик мутасаддилари Кремлнинг «ўлим рўйхатида» бўлган яна 47 кишининг номларини ҳам билиб олдилар.

Марказий Осиёда Кремлни танқид қилиш жуда хавфли

«Кремлни жиддий танқид қилиш биз журналистлар учун катта хавф туғдиради», дейди олмаоталик журналист ва Қозоғистон нашриётчилари уюшмасининг собиқ раҳбари Танат Кожманов.

«Биз Путин сиёсий рақибларининг шафқатсиз қотилликларини эслаймиз. Аммо, Россия президенти сиёсатига қарши бўлганлар Россия чегарасидан ташқарида ҳам жазога учраётгани бундан-да даҳшатлироқ», деди у Карвонсарой нашрига.

Ўз исмининг сир қолишини истаган 31 ёшли ўзбек журналисти Кремлга қарши фикр билдиргани учун ўлим таҳдидига учраганини айтади.

«Мен Россия ҳукумати танқид қилинган бир қатор мақолаларни чоп этганман ва ҳатто 2011 йилда Москвада Путинга қарши намойишларда қатнашганман», деди у.

«Шундан кейин ишхонамга намойиш чоғида тасвирга олинган суратим солинган конверт ташлаб кетилган», деди у. «Таҳдидли сўзлар расмнинг устига қўлда битилган эди. Менда хотиржамлик ҳисси йўқолди, бу паранойядан қутулиш учун бир неча йил керак бўлди.»

Қотиллик – Кремл ўз танқидчиларга қарши қўллайдиган ягона қурол эмас, дейди бишкеклик журналист ва ОАВ таҳлилчиси Эрлан Сатыбеков.

Мудҳиш ҳақиқат

Кремлни танқид қилган оммавий ахборот воситалари «молиявий ва солиқ механизмлари» орқали босимга учрайди, деди у.

Бир неча ўнлаб россиялик журналист ва жамоатчилик фаолларига қарши олиб борилган зўравонлик ҳаракатлари, жумладан, қотилликлар Кремлнинг жиноятларига мисолдир, дейди танқидчилар.

«Бу жиноятларнинг барчаси Россия хавфсизлик хизматларига хос бўлган бир хил услубга эга», дейди собиқ Украина разведкаси ходими ва ахборот-психологик операциялар бўйича мутахассис Валерий Гостинщиков.

Россия бошқа давлатларда жиноий амалиётлар ёки россияпарастлик тарғиботини амалга ошириш учун «жанговар гуруҳларни» тузган, деди у Карвонсарой нашрига. Бу гуруҳлар Россиянинг молиявий кўмаги эвазига мазкур мамлакатларда сиёсий мағлубиятга учраган ёки бошқа йўл билан камситилган ҳамда турли «ифлос ишлар»ни амалга оширишга масъул бўлган шахсларга таянади.

«Буларнинг бари ушбу мамлакатларнинг разведка хизматлари Россия таъсирига қандай қаршилик кўрсатишига боғлиқ», деди у.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларда ўнлаб рус айғоқчиларининг фош этилганидан «Ўзбекистон ёки Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида уларнинг қанча эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас».

«Исталмаган шахсларни том маънода отиб ўлдириш ва йўқ қилиш ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейди «Говорите громче» («Баландроқ гапиринг») мухолифат ҳаракати лидери Андрей Сидельников.

Сидельников бир пайтлар Россиядаги «Пора» («Айни вақти») ёшлар мухолифат ҳаракатига раҳнамолик қилган. У ўзининг мухолифатчилик фаолияти сабаб Россиядан чиқиб кетишга мажбур бўлган ва Буюк Британиядан сиёсий бошпана олган.

«Ҳар куни ҳаётимга суиқасд қилишлари мумкинлигидан хавотирдаман. Менга қарши «ов» олиб боришаётганини тахмин қилишим учун асослар етарли», деди у Карвонсаройга. «Бабченко билан бўлган ҳолат буни тасдиқлайди. Чора кўрилиши учун полицияга тегишли маълумотларни юборганман».

Лондонда истиқомат қиладиган ва собиқ рус жосуси Сергей Скрипаль ҳаётига уюштирилган суиқасдни ёритган украиналик журналист Свитлана Чернецканинг ишонишича, Россия ўз қудратини энг аввало ўз фуқароларига кўрсатиб қўймоқчи.

«Путин «бизга қарши чиққан сотқинларнинг ҳоли не бўлишини кўриб қўйинглар. Бизга қарши чиқишни хаёлингизга ҳам келтирманг» деб огоҳлантираётгандек гўё», дейди у Карвонсаройга.

Журналистларни бўғишга барҳам берилиши керак

Марказий Осиёдаги журналистлар ва ОАВ кузатувчилари халқаро ҳамжамиятни бу каби қотилликларни тўхтатишга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирганлар.

«Дунёда ҳеч ким ўзини Путиннинг жаллодларидан ҳимоя қила олмайди. Бу бамисоли саратон шиши каби ўсиб, ўнгланмас ҳолатга келиб бўлди», деб ёзди 29 май куни Атыраудаги «Ак Жайык» қозоқ газетасининг бош муҳаррири ўринбосари Азамат Майтанов ўзининг Facebook саҳифасида.

«Россия ташқи ишлар вазирлигининг (Бабченконинг «ўлими»га оид) баёнотини ўқир эканман, бу кимсалар маънавий тубанликка қанчалар чуқур ботганларидан ҳайратга тушдим», деган эди 30 май куни ўзбекистонлик таниқли маданиятшунос Алексей Улько ўзининг Facebook саҳифасида.

«Замонавий Россиянинг раҳбарияти номуссизлик ва разилликда тенгсиз эканини кўрсатди», деган эди у.

(Ушбу мақолани тайёрлашга Олмаотадан Максим Енисеев ва Тошкентдан Арман Калиев кўмаклашган)

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 147

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

2 та фикр…

,,,, | 2018-06-26

Нималар деяпсан овсар туркинга кара....! 4 та харфни танир эканман деб хар нарсани езавериш керакми энди?! Мулохазали булинг!!!!

valentUZ | 2018-07-01

Нима деб масхара қилсанг, ўзинг шунақасан