| Оммавий ахборот воситалари

«Ўлдирилган» журналист Кремлнинг мухолифатчиларни бостириш кампаниясини фош этди

Карвонсарой ва АФП


Кремлга қарши бўлган 41 яшар журналист Аркадий Бабченконинг Москвадаги уйи олдида унга аталган хотира девори пойига қўйилган гуллар, Москва, 30 май. Таниқли журналист Киевда ўз уйи олдида, 29 май куни ёлланма қотил тарафидан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Воқеадан бир кун ўтиб, Украина расмийлари Бабченконинг ўлими Россия томонидан унга қарши суиқасднинг олдини олиш мақсадида саҳналаштирилгани ҳақида хабар берди. (Василий Максимов/AFP)

Кремлга қарши бўлган 41 яшар журналист Аркадий Бабченконинг Москвадаги уйи олдида унга аталган хотира девори пойига қўйилган гуллар, Москва, 30 май. Таниқли журналист Киевда ўз уйи олдида, 29 май куни ёлланма қотил тарафидан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Воқеадан бир кун ўтиб, Украина расмийлари Бабченконинг ўлими Россия томонидан унга қарши суиқасднинг олдини олиш мақсадида саҳналаштирилгани ҳақида хабар берди. (Василий Максимов/AFP)

КИЕВ, Украина – 30 май, чоршанба куни журналистнинг ўз «ўлимидан» бир кун ўтмай пайдо бўлиши билан, Кремлнинг Россия ичида ва бутун дунё бўйлаб мухолифатчиларни бостириш кампанияси эътибор марказига тушган.

Киевдаги матбуот анжуманини кузатаётганлар Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) раҳбари Василь Грицак журналист Аркадий Бабченкони минбарга таклиф қилганида ҳайратланиб қарсак чала бошладилар. Хавфсизлик хизмати раҳбари Москва томонидан Бабченкога қарши суиқасднинг олдини олиш мақсадида унинг ўлимини саҳналаштирилганини айтди.

Бундан салкам 24 соат аввалроқ Кремл ўз мухолифатчиларини ўлдираётгани ва Украина, Сурия ҳамда бошқа ерларда уруш бошлаётгани ҳақида Россия ҳукуматини айблаган, узоқ вақтдан бери Россия танқидчиси бўлиб келган журналист орқасидан учта ўқ еб ўлгани ҳақида Украина хабар берган эди.


Кремлга қарши кайфиятдаги россиялик журналист Аркадий Бабченко (ўнгда) ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василь Грицак (чапда) Украина хавфсизлик хизматида ўтказилган матбуот анжуманида суҳбатлашмоқда, Киев, 30 май. Украина Россия томонидан Бабченкога қарши суиқасднинг олдини олиш мақсадида унинг ўлимини саҳналаштирганини тан олди. (Сергей Супинский/AFP)

Кремлга қарши кайфиятдаги россиялик журналист Аркадий Бабченко (ўнгда) ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василь Грицак (чапда) Украина хавфсизлик хизматида ўтказилган матбуот анжуманида суҳбатлашмоқда, Киев, 30 май. Украина Россия томонидан Бабченкога қарши суиқасднинг олдини олиш мақсадида унинг ўлимини саҳналаштирганини тан олди. (Сергей Супинский/AFP)


2016 йилнинг 22 декабрида Бабченконинг Facebook саҳифасида унинг Россия полицияси томонидан қўлга олинаётгани акс этган сурат жойлаштирилган. (Аркадий Бабченко)

2016 йилнинг 22 декабрида Бабченконинг Facebook саҳифасида унинг Россия полицияси томонидан қўлга олинаётгани акс этган сурат жойлаштирилган. (Аркадий Бабченко)

«Мазкур операция ёрдамидан биз жиноий фитнани бартараф этдик ва Россия хавфсизлик хизматларининг ушбу жиноятни содир этишини ҳужжатлаштиришга муваффақ бўлдик», деди Грицак матбуот анжуманида.

Расмийлар мазкур фитна ташкилотчиси деб гумон қилинган шахсни қўлга олганлар, деб хабар берди Грицак. Борис Герман исмли украиналик фуқаро Россия махсус кучлари тарафидан бу ишга жалб этилганидан сўнг ёлланма қотилга 30 минг АҚШ доллар тўлашини таклиф қилган.

Бабченко ҳарбий мухбир ва журналист бўлиб ишлашидан аввал, Россиянинг Чеченистонда 1990 ва 2000 йилларда олиб борган жангларида иштирок этган. У Кремлнинг фаолиятини ёритгани бир неча бор ўлим таҳдидига учраганини айтган эди.

Россия қўрққан одам

Бироз ўтиб, Украина президенти Петр Порошенко Бабченко билан учрашди ва Facebook саҳифасида тантанали равишда журналистнинг янги ҳаёти бошланишини «миллионлаб одамлар байрам қилишаётгани»ни ҳақида ёзди.

Режалаштирилган ҳужум «Украинадаги вазиятни беқарорлаштириш» ва «Россияни хавотирга соладиган одамни йўқ қилиш» мақсадида «Россиядан туриб ташкиллаштирилган», деди у.

Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко ушбу воқеани «Шерлок Холмс ўз ўлимини саҳналаштириб, мураккаб жиноятларни муваффақиятли фош этгани»га қиёслади.

Операция жаҳон оммавий ахборот воситаларини чалғитди ва унинг дунё бўйлаб фаолият олиб бораётган журналистларга қандай таъсир қилиши ҳақида хавотирга тушган ОАВ эркинлиги гуруҳларининг ғазабини қўзғади.

Бабченко хавфсизлик хизматлари билан биргаликда ўз ўлимини бир неча ҳафталардан буён режалаштирганини айтган ва бу танқидларни рад этган.

«Ахлоққа чақираётганлар мен билан бир хил вазиятда бўлсалар, ўзларининг юқори ахлоқий тамойилларига амал қилишсин ва оммавий ахборот воситаларини адаштирмай, бошларини юқори кўтариб ўлиб кетаверишсин», деб ёзди у Facebook саҳифасида.

«Энг муҳими, журналист ўлими бартараф этилди, ташкилотчилар қўлга олинди ва журналист тирик», деди россиялик сиёсий шарҳловчи Евгений Роизман.

Москва раддияларига ҳеч ким қулоқ тутмади

Россия Ташқи ишлар вазири режани «Россияга қарши яна бир фитна» дея рад этди.

Аммо Москвадан тортиб, Лондон ва Киевгача бўлган Кремлнинг кўп сонли танқидчилари ўлдирилгани ёки оғир жароҳатлар олгани Бабченконинг «ўлимини» янада ишонарлироқ ҳодисага айлантирган.

Путиннинг «махфий армияси» бўлган Wagner гуруҳи ҳақида ёзган Россиялик журналист Максим Бородин ўтган ой Москвадаги кўп қаватли бинонинг бешинчи қаватида жойлашган хонадони балконидан «йиқилиб тушиб» шубҳали тарзда ҳалок бўлганди.

Март ойида Буюк Британияда Кремлнинг оператив ходимлари россиялик собиқ икки томонлама агент Сергей Скрипал ва унинг қизига асаб тизимига таъсир қилувчи модда билан ҳужум уюштиргани гумон қилинмоқда.

Кремлга қарши фикр билдирган собиқ россиялик сиёсатчи Денис Вороненков 2017 йил март ойида кундуз куни кўчада ўққа тутилган. Россия ва Украина журналисти Павел Шеремет эса 2016 йил июлида машинасининг портлаши туфайли ҳалок бўлган.

2006 йил Лондонда Кремль Россия Хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Александр Литвиенкони полоний моддаси билан заҳарлашда айбланган. Литвиенко жиноий айбловлар туфайли Россиядан қочган ва кейинчалик Россия президенти Владимир Путин ҳақида танқидий фикрлар билдирганди.

Россияга қарши чиққан украиналик сиёсатчи Виктор Юшченко 2004 йилда президентлик сайлови даврида диоксин билан заҳарланган, кейинчалик у президент этиб сайланди.

Кремлга бўлган ишонч кескин камайган

Қурбонлар сони ошиб бораркан, Москванинг шубҳали ўлим ҳолатларига алоқадор эканини инкор қилиши тобора қийинлашиб бормоқда, худди унинг бошқа масалалар - дипломатик, иқтисодий ва ҳарбий соҳалардаги ваъдаларига ишониш қийин бўлиб қолгани каби.

Масалан, Марказий Осиёдаги собиқ совет республикалари, афтидан, Россия билан яқин алоқалардан сақланган ҳолда ўз йўлларини мустақил равишда бошқаришга ўтмоқдалар.

Апрел ойида БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурия масаласи бўйича овоз бериш чоғида Қозоғистон Россияни қўллаб-қувватлаш ўрнига бетараф қолгани россиялик кузатувчиларни ҳайратга солганди. Тожикистон эса Кремлнинг тожик-афғон чегарасини назорат қилиш бўйича ўз мажбуриятларини қайтариб олмоқчи экани ҳақидаги ишораларини бир неча бор қатъиян рад этган. Тожикистон 2005 йилдан бери ўз чегараларини ўзи назорат қилиб келади.

Кремл раҳнамолигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар Россия тарафидан ваъда қилинган фойдаларни эмас, балки зиёнларини ҳисоб-китоб қилмоқдалар.

Бунинг устига, Москва терроризм хавфидан Марказий Осиёдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтириш йўлида баҳона сифатида фойдаланади, бироқ, воқеликда бунинг остида ғаразли мақсад ётибди, дейди кузатувчилар.

Ўтган йил ноябр ойида ижтимоий тармоқларда Россиянинг уйдирма маълумотларни тарқатгани фош бўлгани унга нисбатан ишончни янада заифлаштирган эди.

Сизга мақола ёқдими?

54
110
Йўқ
Фикрлар 5
Сиёсат Captcha
Comment bubble | 2018-12-21

Cкрипалларнинг заҳарланганига ҳалиям кимдир ишонармикин? Ўтакетган бемаънилик!

Жавоб бериш
Георгий | 2018-06-03

Мақолани ёқтирмаган 37 киши ким?... Улар РФнинг 5-колоннаси!

Жавоб бериш
Comment bubble reply | 2019-01-07

Бу сафсатани ўқиб ҳам ўтирмадим, бунақанги фейк нарсаларни ёзишидан укроплар нашадан қилинган горилкани (таҳр. - украинча ароқ) ёки пиндосларнинг ГМО вискисини ичиб ётишибди шекилли.

Жавоб бериш
Хусейн | 2018-06-02

Дунёдаги ҳамма урушларни АҚШ бошлаган, ўз қудратини бошқа давлатларда кўрсатмоқда.

Жавоб бериш
valentUZ | 2018-07-06

Гўёки уларнинг (тош маҳкамланмаган) «қудрат» таёғининг икки тарафи бордек. (Ўйлаб кўринг...)

Жавоб бериш