http://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/03/05/feature-01
| Терроризм

Россия яширишга уринган Суриядаги ҳужумда хлорин гази қўллангани тасдиқланди

AFP

2018 йилнинг 22 январь куни исёнчилар назоратидаги Дума шаҳрида содир этилган газ ҳужумидан сўнг, муваққат госпиталда гўдакнинг юзига кислород ниқобини тутиб турган суриялик болакай. (Ҳасан Муҳаммад/AFP)

ҲААГА, Нидерландия – Ўтган ҳафта Кимёвий қуролларни назорат қилиш ташкилоти Суриянинг мухолифатчилар назорати остидаги Дума шаҳрида содир этилган 2018 йилги ҳужумда хлор гази ишга солинганини тасдиқлади. Бу ҳалокатли ҳужум борасидаги узоқ кутилган ҳисобот бўлди.

Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг (КҚТТ) ҳисоботи оммавий қирғин юз берган жойга инспекторларнинг ташрифи асосида тайёрланган. Гувоҳлар ҳужум натижасида 43 киши ҳалок бўлганини айтганлар.

Халқаро ҳамжамиятнинг катта қисми воқеада Сурия президенти Башар Асадни айблаб, жавоб тариқасида ҳарбий обектларга ҳаводан зарбалар берган эди.

2018 йилнинг 22 январь куни Сурия режими кучлари тарафидан исёнчилар назоратидаги Дума шаҳри томон учирилгани хабар қилинган бўш ракета. (Ҳасан Муҳаммад/AFP)

Асадни қўллаётган Россия эса ҳужумни бости-бости қилишга уриниб, КҚТТ ҳисоботини рад этган ва ушбу ваҳшийлик «Оқ дубулғалилар» деб номланувчи кўнгилли қутқарувчилар томонидан «саҳналаштирилганини» иддао қилганди.

Ҳужжатга кўра, КҚТТ Думада асаб тизимига таъсир қилувчи моддалар қолдиқларини топмаган. Айрим низолашувчи томонлар айни шу моддадан фойдаланилганини тахмин қилган эдилар.

«2018 йил 7 апрелда заҳарли кимёвий моддалардан қурол сифатида фойдаланилган, деган хулосага келиш учун салмоқли асослар мавжуд», деб айтган КҚТТ ўз баёнотида. «Бу токсик кимёвий модда таркибида реактив хлор бўлган.»

Ҳужжатга кўра, КҚТТ Думада асаб тизимига таъсир қилувчи моддалар қолдиқларини топмаган. Айрим низолашувчи томонлар айни шу моддадан фойдаланилганини тахмин қилган эдилар.

Тўпланган маълумотлар ўтган йил июл ойида КҚТТнинг хлор излари топилгани ҳақидаги орқали ҳисоботини тасдиқлаган.

Ҳисоботда кимнингдир жавобгар эканлигини белгиланмаган, сабаби ўша вақтда бу КҚТТваколатига кирмас эди. Шундай бўлса-да, гуруҳга Сурияда 2014 йилгача рўй берган барча кимёвий ҳужумлар айбдорларини топиш учун тергов қилиш ҳуқуқи берилган.

«Саҳналаштирилган иғво»

Москва доимий равишда кимёвий қуроллардан фойдаланганлик ҳолатини тергов қилишга тўсқинлик қилиб, айбни бошқа томонга ағдариш ва дезинформация тарқатишга уриниб келди. Ноябрь ойида Россия ташкилотнинг 2019 йилги бюджетига овоз беришга чақириш орқали КҚТТнинг ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликни белгилашдек янги ваколатларини тўхтатишга уринди.

КҚТТ ҳисоботига жавобан Москва расмий Дамашқнинг ўз халқини қирғин қилиш ҳаракатларини яширишга уринди.

«Дума ҳодисаси «Оқ дубулғалилар» томонидан саҳналаштирган иғводан бошқа нарса эмас», деб хабар ёзган Ҳаагадаги Россия элчихонаси.

Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант 2013 йилда Сурия барча кимёвий қуролларни ёъқ қилиш ваъдасида туриши кераклиги айтган. Ўшанда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) асаб тизимига таъсир этувчи зарин гази туфайли Дамашқ яқинидаги Ғута шаҳрида 1400 га яқин одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

«Бугун КҚТТ (@OPCW) томонидан 2018 йил апрель ойида Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий қуролдан фойдаланилгани тасдиқланди. Асад режими буни тан олиши ва кимёвий қурол дастурини йўқ қилиши шарт. Қурбонлар учун адолатни қарор топтириш чораларига содиқ қоламиз», деб ёзган Хант Twitter саҳифасида.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан бу фикрларни такрорлаб, «Сурия режимини кимёвий қуроллардан фойдаланишни тўхтатишга ва бундай хатти-ҳаракатлар айбдорларини жазолашга» чақирган.

Россия ва Сурия бир неча ҳафта давомида ҳужум содир бўлган ҳудудга кириш имкониятини тўсиб қўйганидан сўнг, КҚТТ терговчилари гуруҳи Думага киришга имкон бўлиши билан у ердаги еттита ҳудуддан 100дан ортиқ намуналар олишган.

КҚТТ «гувоҳларнинг» кўрсатмалари, атроф-муҳит ва биотиббий намуналар таҳлили натижалари, шу билан бирга, мутахассисларнинг токсикологик ҳамда баллистик таҳлилларига асосланиб хулоса чиқарган.

Ҳисоботда «сиқилган газ учун мўлжалланган сариқ рангдаги иккита саноат цилиндри» топилгани, улардан бири кўп қаватли бино устига тушгани ва уни бузиб ўтгани айтилади.

Унга кўра, «цилиндрлар таркибида кимёвий фаол хлор мавжуд моддалар манбаи бўлиши мумкин».

Сурия режимининг даъволари рад этилди

КҚТТ хабарига кўра, гувоҳлар «тахминий кимёвий ҳужумда 43 та инсон ҳалок бўлгани, уларнинг кўпчилиги кўп қаватли бинонинг хоналари полида ва бино тўғрисида ётгани видео ва фотосуратларда кўринганини» айтганлар.

Видеода «нафас олиш йўлларига таъсир кўрсатувчи модда ёки токсик модда таъсири» яққол кўринади ва кўзларнинг куйиши, оғизнинг кўпиришини ҳам кўриш мумкин, аммо уларнинг ҳеч бири маълум бир модда таъсирида юз берганини боғлаб бўлмайди, дейилади ҳисоботда.

Ташкилот Сурия режими даъволарини рад этди, унга кўра газ ҳудуддаги исёнчиларнинг кимёвий қуроллар иншооти ва омборхонасидан олинган.

«Кимёвий қурол ишлаб чиқарилиши гумон қилинган омборхона ва иншоотни кўздан кечириш чоғида тўпланган маълумотлар таҳлилига кўра, икки иншоот ҳам ишлаб чиқаришда қўлланилгани ҳақида ҳеч қандай белгилар бўлмаган», дейилади ҳужжатда.

Ҳисобот БМТ хавфсизлик кенгашига юборилади.

КҚТТ саккиз йил давом этган Сурия фуқаролар уруши давомида қўлланилган кимёвий ҳужумларни тергов қилишда энг аввалги қаторда турибди. Терговчилар бошқа вазиятларда «хлор, олтингугуртли хантал ва зарин газларидан кимёвий қурол сифатида» қўлланилганини тасдиқлаганлар.

Аммо ташкилот, айниқса, унга айблаш ҳуқуқи берилганидан кейин, Россия ва Ғарб ўртасидаги ихтилофлар орасида қолиб кетди.

Ғарб 2018 йилда Англиянинг Солсбери шаҳрида россиялик собиқ жосусни асаб тизимини фалажловчи модда билан ўлдиришга уриниш билан боғлиқ масъулиятни Москва зиммасига юклади. Бу ўз навбатида заҳарлаш билан боғлиқ гумонларни янада кучайтирган.

Сизга мақола ёқдими?
19
Йўқ
Фикрлар 4
Сиёсат
Captcha
| 2019-03-29

Россия ва Хитой ғариб давлатлар ва кичик халқлар учун қамоқхона

Жавоб бериш
| 2019-03-07

Бу мақола ёлғон

Жавоб бериш
| 2019-03-30

Ошна, сенинг гапларинг эмас бу мақола сохта эканлигига далиллар қани? Бир сўз билан айтганда Кремль боти.

Жавоб бериш
| 2019-03-06

Россияга санкциялар билан шундай зарба берилсинки, тишлари тўкилиб тушсин

Жавоб бериш