Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss

2018-05-30

Қозоғистон фуқароси Украинадаги россияпараст айирмачилар сафида жанг қилганликда айбланди

AFP

ҚАРАҒАНДА, Қозоғистон – Қозоғистон суди чоршанба, 30 май куни Украинада Марказий Осиё мамлакатининг одатий иттифоқчиси бўлмиш Россия қўллаб-қувватловидаги айирмачилар сафида жанг қилган эркакка ҳукм ўқиди.

Қарағанда вилояти суди «хориждаги қуролли низода иштирок этгани» учун Никита Степинни этти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб маълум қилган суд матбуот котиби AFP га.

Бу ишга Қозоғистон ОАВда катта эътибор қаратилди. Икки мамлакатнинг мустаҳкам алоқаларига қарамай, Қозоғистонда қўшни Россиянинг шарқий Украинада исёнчиларни қўллаб-қувватланишига еҳтиёткорлик билан қаралади.

Айбланувчи, шунингдек Қозоғистонга қайтганидан кейин содир этган иккита қотиллик учун яна 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бу икки жиноят унинг Украинадаги фаолиятига алоқадор бўлмаган.

Қозоғистон жиноят кодексига кўра, у кўпи билан 25 йил қамоқ жазосини ўтайди.

2014 йилнинг апрел ойида Россия Украинадан Қримни ажратиб олганидан кейин, Москва томонидан қўллаб-қувватланган исёнлар натижасида 10 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Украина ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари Россиянинизони аланга олдириш мақсадидачегарадан аскарлар ва қурол-яроғ ўтказишда айблаб келади.

Москва низолардаги иштироки ва исёнчиларни очиқчасига қўллаб-қувватлашига оид кўплаб далилларга борлигига қарамай, айбловларни рад этган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 14

Фикрлар

* Мажбурий
Captcha

1 та фикр…

valentUZ | 2018-06-03

Бошимга бало келмайди, деб гердайма.