https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/06/27/feature-01
| Оммавий ахборот воситалари

Қозоқлар Россиянинг давомли цензура ҳаракатларини қораламоқда

Арман Калиев

image

Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг икона қилиб тасвирланган суратини кўтариб олган намойишчилар 1 май митинги чоғида Россияда оммабоп хабар алмашиш иловасининг тақиқланишига норозилик билдирмоқдалар. (Олга Малсева/АФП)

ОСТОНА – Қозоғистон журналистлар уюшмасиТелеграм хабар алмашиш иловаси асосчиси Павел ДуровниРоссия цензураси ва Кремлнинг фойдаланувчиларни назорат қилиш ҳаракатларига қарши кураши учун тақдирлар экан, бу билан цензура ва давлат аралашувига қарши узил-кесил жавоб берди.

Уюшма Дуровни «цензурага ва интернетда эркин маълумот алмашишга давлатнинг аралашувига қарши принципиал позицияси» учун мақтаган.

Апрел ойидаДуров Телеграмнинг шифрлаш калитларини Россия махсус хизматларига тақдим этишдан бош тортганидан сўнг,Россиянинг «Роскомнадзор» цензура агентлиги машҳур иловани суд қарори асосида тақиқлаш жараёнини бошлаган эди.

Суд Дуровга у Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) талабларини бажарса ва илованинг шифрлаш калитларини тақдим этса, ҳукумат тақиқни бекор қилишини айтган.

image

Телеграм бош ижрочи директори ва ҳаммуассиси Павел Дуров 2015 йилнинг 21 сентябр куни Сан-Францискода нутқ сўзламоқда (Стив Женнингс/АФП)

image

Апрел ойида Павел Дуров расмда логотипи кўрсатилган Телеграмнинг шифрлаш калитларини Россия махсус хизматларига тақдим этишдан бош тортганидан сўнг, Россиянинг «Роскомнадзор» цензура агентлиги машҳур иловани суд қарори асосида тақиқлаш жараёнини бошлаган эди. (Телеграм)

Кейинчалик Дуров Россия ҳукумати томонидан қўйилган талаблар «шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва махфийлик сиёсатига хилоф эканини» билдирган.

Дуров 2014 йилда «TechCrunch» нашрига берган интервюсида Россияни қайтмайдиган бўлиб тарк этгани ҳақида гапирган эди.

«Афсуски, бугунги кунда мамлакатинтернет-бизнес учун тўғри келмайди>», деган эди у.

Forbes нашри бир вақтнинг ўзида Россиянинг энг машҳур ижтимоий тармоғи – VKontakte.com асосчиси ҳам бўлган Дуровни 2016–2017 йилларда Россиянинг 200 та энг бадавлат бизнес раҳбари рўйхатига киритган эди. 2018 йилда Дуров 1,7 млрд. долларлик мулки билан ушбу рейтингнинг 58-қаторидан ўрин эгаллади.

Қозоқлар ва қирғизлар: Россия «ҳаддидан ошди»

Олмаоталик машҳур журналист, Қозоғистон нашриётчилар ва матбаа маҳсулотларини тарқатувчилар уюшмасининг собиқ раҳбари Танат Кожмановнинг фикрича, Қозоғистон журналистлари Россиядаги цензура борасида ўз позицияларини билдиришлари керак.

«Машҳур хабар алмашиш иловасига кириш ҳуқуқини талаб қилиш – шахсий ҳаётга кириш ҳуқуқини талаб қилиш билан тенг», деди у. Россия махсус хизматлари ахборот маконида назоратни кучайтиришва кенгайтиришга уриниш билан чегарадан чиқаётгани аниқ. Телеграмни тақиқлаш – инсоннинг эркин ахборот олиш ва тарқатишдек асосий ҳуқуқларига нисбатан тажовуздир.

Қозоғистон журналистлар уюшмаси томонидан цензурага қарши кураши учун Дуровга берилган мукофот – «ўринли, ўз вақтида амалга оширилган ва муҳим аҳамиятга эга қарор», деди Қирғизистоннинг ҳукуматга алоқадор бўлмаган журналистлар уюшмаси раиси Азамат Касибеков.

«Дуров журналист бўлмаса-да, сўз эркинлигига ҳисса қўшди, боиси – ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловалари каби интернет ресурслари ахборот манбалари ҳисобланади ва оммавий ахборот воситалари вазифасини бажаради», деди у Карвонсаройга. «У ҳукумат тарафидан бўлган босимга қарамай, бу ишни амалга оширди».

Касибековнинг сўзларига кўра, Кремль ахборотни назорат остига олишга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида Телеграмни тақиқлашга уринмоқда.

Бахтга кўра, ҳеч қандай цензура воситалари 100 фоиз самарали бўла олмайди, деб қўшимча қилди у.

«Мутлақ назорат ўрнатиш имконсиз», деди у. Эркин фикр алмашиш ниятида бўлганлар интернетга кириб, камроқ назорат қилинадиган, ўзлари истаган нарсани ёзишга имкон берадиган платформалардан фойдаланадилар. Улар барибир тақиқларни четлаб ўтиш йўлини топадилар».

Эркинликка қарши давомли ҳужумлар

«Телеграм хабар алмашиш иловасининг тақиқланиши – Россия ҳукуматининг интернетдаги сўз эркинлигига қарши олиб борган бир қатор ҳужумларининг сўнггиси», деди Amnesty International ташкилотининг Европа ва Марказий Осиёдаги раҳбари ўринбосари Денис Кривошеев 12 апрел кунги баёнотида.

«Охирги бир неча йил давомида Россия ҳукумати сўз эркинлигини қўллаб-қувватловчи саноқли платформаларга қарши доимий ҳужум уюштириб келди», деди у.

«Сўнгги йилларда Россия ҳукумати мамлакатда эркин фикр билдиришга имкон берувчи оз сонли майдонларни нишонга олиб келаётган эди», дея давом этади Кривошеев ўз баёнотида. «Улар ўзларини танқид қилувчи сайтларини блоклаб, уларга маълумотларни сақлаш бўйича оғир шартлар қўйдилар ва Россиядан ташқаридаги ОАВларни «хорижлик жосуслар» деб атадилар.»

30 апрел куни Amnesty International ва бошқа 25 та халқаро ташкилот томонидан эълон қилинган очиқ хатда Россиядан «Телеграмни блоклашни ва интернетдаги эркинликка қарши ҳужумларни тўхтатиш» талаб қилинган.

Сизга мақола ёқдими?
45
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha