ОЛМАОТА – Хитойнинг ўсиб бораётган иқтисодий амбициялари Москва ўзининг «томорқаси» деб ҳисоблайдиган Марказий Осиёда Россиянинг таъсирига таҳдид солмоқда, дейди таҳлилчилар.
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, Хитой дунёда иккинчи энг йирик иқтисодиёт ҳисобланади. Бу орада, узоқ йилларга чўзилган инқироз ортидан Россия ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича 2017 йилги дунё рейтингида 12-ўринга тушиб қолган.
Сўнгги йилларда Хитойнинг иқтисодий ривожланиши яққол кўзга ташланиб бораётгани АҚШда жойлашган «Стратфор» таҳлил марказининг апрель ойидаги тадқиқотида ҳам ўз аксини топди.
«1990 йилларда Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги умумий савдо ҳажми йилига 1 миллиард доллардан кам бўлган», дейилади тадқиқотда. «2017 йилга бориб, бу кўрсаткич 30 миллиард долларни ташкил этди. Таққослаш учун, Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги умумий савдо айланмаси 18,6 миллиард долларга тенг бўлди».
Ўзаро савдо ҳажмининг ўсиб бораётганига яна бир мисол сифатида, мамлакат бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин сентябрь ойи охирида Хитойга қилган сафари чоғида умумий қиймати 1,9 миллиард долларлик 11 та янги қўшма корхона тузишга оид битимларни имзолаган. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукумати хабар берди.
Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 2017 йилда 30 фоиздан кўпроққа ошган. Икки мамлакат президентлари бу рақамни йилига 20 миллиард долларга етказишни мақсад қилганлар. Қозоғистон ҳукуматига кўра, 2017 йилда ўзаро савдо ҳажми қарийб 10,5 миллиард долларни ташкил этди.
Хитой ва Қозоғистон ҳамкорлигида умумий қиймати 28 миллиард долларни ташкил этувчи 51 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Икки мамлакат Қозоғистонда жаҳон бозорларига маҳсулот экспорт қиладиган йирик заводлар барпо этишни режалаштирган.
Олмаоталик иқтисодчи ва «OilGazProject» компанияси директори Жарас Ахметовнинг сўзларига кўра, Хитойнинг кучли тарафи – унинг инвестиция салоҳиятидир.
«Хитой ҳукумати ва хитойлик ишбилармонларда ортиқча капитал бор ва уларда инвестиция киритиш имконияти пайдо бўлган», деди у Карвонсаройга. «Хитой, ўз навбатида, Қозоғистон учун потенциал жиҳатдан янги бозордир».
Пекиннинг ўсиб бораётган таъсири собиқ империалистик давлат – Россия манфаатларига таҳдиддир, деди Ахметов.
«Хитой Қозоғистонга муҳтож»
Хитой савдо ва инфратузилма орқали ўзини Осиё, Европа, Африка ва Океаниядаги ўнлаб мамлакатлар билан боғлашга имкон берадиган ташаббус орқали Марказий Осиё иқтисодиётларини кафолатлашга уринмоқда.
Мазкур ташаббус Россия бошқарувидаги ЕИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи) каби тузилмалар олдида қатор афзалликлар эга. Бу ҳақда бишкеклик сиёсатшунос Наргиза Мураталиева Марказий Осиё таҳлилий ҳисобот бюросига берган интевьюсида маълум қилди. ЕИИ Марказий Осиё мамлакатлари ҳисобидан Россияга фойда келтириши сабабли танқидга учраган эди.
Хитой ташаббуси эркин савдо ҳудудлари тармоғини яратишга ва иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи ёки муайян ташқи сиёсат йўналишларига содиқ бўлган катта миллий ташкилотлардан узоқлашишга имкон беради, деди у.
Аксинча, Кремль етакчилигидаги ЕИИ «аъзо давлатларнинг иқтисодий муносабатларини мувофиқлаштириш ва тартибга солишни талаб қилади, аммо шу билан бир вақтда, Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи сиёсатдаги ҳаракатларини чеклайди», деди Мураталиева.
Хитой иқтисоди ташқи савдо билан чамбарчас боғлиқ, дейди олмаоталик иқтисодчи Петр Своик Карвонсарой нашрига. Айнан шу сабабли ҳам Пекин учун бу ташаббус алоҳида аҳамият касб этади.
«Хитойга Россия ва Қозоғистон бозорларига кириш эмас, балки Европа, Яқин Шарқ ва унинг атрофидаги ҳудудларга транзит йўли керак», деди у. «Хитой барча товарларни денгиз орқали юборади, савдо урушлари кучаядиган бўлса, бошқа давлатлар бу йўлларни ёпиб қўйиши мумкин.»
«Қозоғистон Хитойга транзит мамлакат сифатида керак, шу билан бирга у ресурсларга ҳам бой давлат», деди Своик. «Шу сабаб, Пекин бу ерда бажонидил ўз заводларини жойлаштирган бўларди. Аммо ҳозир у шошаётгани йўқ. Энг аввало у кузир қартаси - сармоя киритишдан фойдаланмоқда.»
Унинг башорат қилишича, Хитой сармояси Марказий Осиё ривожланишининг ажралмас қисмига айланади.
Россия манфаатларига таҳдид
Марказий Осиё билан Хитойнинг тобора кучайиб бораётган ҳамкорлиги Хитой каби иқтисодий қудратига эга бўлмаган Россия манфаатларига соя солади, деди Своик.
«1991 йилда Совет Иттифоқи инқирозидан сўнг, Россия ривожланган давлатларга хомашё етказиб берадиган «ёрдамчига» айланиб қолди», деди у.
«Сўнгги 15 йил ичида Россия ҳукумати мамлакатнинг иқтисодий қудратини тиклашга ҳаракат қилди, аммо уринишлар омадсиз бўлди», деди у.
Хитой шунчаки рақобатчи эмас, деди у. Руслардан фарқли равишда Хитой «минтақадаги доминант иштирокчи». у мамлакат ичкарисига ҳам, хорижга ҳам инвестиция кирита олади.
«Биз Хитой маблағи эвазига Қозоғистонда ажойиб йўлар барпо этдик», деди Своик. «Улар жанубдан ғарбга томон йўналган. Руслар эса Хитой сармояси билан ўз мамлакатларида ҳеч нима қуришни истамайдилар, ўзларида эса маблағ йўқ.»
Хитойда янги технологиялар бор
Жавоб беришФикрлар 1