https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2018/12/21/feature-01
| Дипломатия

Россия битимга зид бўлган ракеталарни инспекторларга кўрсатишдан бош тортмоқда

Карвонсарой

image

Россия қуролли кучлари қисқа масофақа учувчи «Искандер-М» ракетасини 2017 йил сентябрь ойида, Ленинград вилоятида бўлиб ўтган «Запад-2017» ҳарбий машқлар давомида учирганлар. (Россия мудофаа вазирлиги)

Шу ҳафтада Россия расмийлари, Совуқ уруш даврининг машҳур ўрта масофага учадиган ядровий қуролларни чекловчи битимига зид бўлган баҳсли ракетани нозирларга кўрсатмасликларини айтганлар.

Россия шартномага зид бўлган ракеталарни йўқ қилган тақдирда Вашингтоннинг Ўрта ва қисқа масофаларга учувчи ядровий қуроллар бўйича (INF) шартномадан чиқиб кетиши ҳақидаги огоҳлантириши муддати ўтиб бормоқда.

1987 йилги шартнома хавф остида қолаётган ва НАТО иттифоқдошлари муаммони тезлик билан ҳал этишга чақираётган бўлса-да, Россия муроса қилишни истамаяпти.

Қўшма Штатлар ва НАТО иттифоқчилари Россиянинг SSC-8 номи билан танилган 9М729 тизимини қайта модификация қилиш ёки йўқотишни талаб қилмоқдалар. Парвоз масофаси 2500 км бўлган ракета 500-5500 км масофага уча оладиган ракеталарни тақиқловчи тарихий битимга хилофдир.

image

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков, санаси номаълум сурат. (Александер Щербак/ТАСС)

«Қўшма Штатларнинг сабаб ўлароқ кўрсатган қонуний баҳонаси, аниқроқ айтадиган бўлсак, Россиянинг гўёки қонунни жиддий бузаётгани ҳақидаги даъвоси буткул асоссиз», деган Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков чоршанба (19 декабрь) куни Коммерсант газетасида чоп этилган интервьюда.

«Россия INF шартномасида кўрсатилган тақиқланган масофадаги ракеталарни ишлаб чиқармаган ва синамаган», деди у. «Бу 9М729 ракетасига ҳам тааллуқли.»

Рябков интервью олган журналистнинг «нима сабабдан Россия Американинг хавотирини тарқатиш учун ракеталарни нозирларга кўрсатмайди», деган саволига эътироз билдирган.

«INF шартномасида бундай талаблар йўқ», деди у. «Ракеталарнинг Америкага намойиш қилиниши шартнома доирасидан ташқарига чиқадиган шаффофлик бўлар эди.»

«Россия ҳеч кимга хавф солаётгани йўқ», деб қўшимча қилди у. Айни вақтда Россия кучлари Украина, Грузия ва Суриядаги жанговар ҳаракатларга жалб қилинган.

Москванинг қоидабузарликларига қарши жавоб

Москва INF шартномаси бўйича қоидабузарликларни тузатишга ҳаракат қилмас экан, Қўшма Штатлар февраль ойидан бошлаб шартномадан чиқиш бўйича олти ойлик жараённи бошлаб юборади.

«АҚШ Россиянинг шартномани қўпол равишда бузаётганини эълон қилмоқда, агар Россия 60 кун ичида битим талабларини бажармайдиган бўлса, биз ҳам ўз жавобгарлигимиздан воз кечамиз», деди АҚШ бош котиби Майк Помпео 4 декабрь куни Брюсселда НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг.

«Биз Қўшма Штатларнинг Россия INF шартномаси мажбуриятларини қўпол равишда бузаётгани ҳақидаги даъволарини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз», деб баён қилган НАТОга аъзо 29 та давлат ташқи ишлар вазирлари Помпеонинг хавотирларини қўллаб-қувватловчи қўшма баёнотда.

«Биз Россияни шартнома талабларига тўлиқ ва фактга асосланган ҳолда жавоб беришга чақирамиз», дейилади ҳужжатда. «INF шартномасини сақлаб қолиш фақат Россиянинг қўлида.»

Ўтган беш йил давомида Вашингтон SSC-8 борасидаги хавотирларини «Россиянинг олий раҳбариятига» камида 30 маротаба изҳор этган, аммо фақат инкор, чалкаш ва сохта даъволарни тинглаб келган, деди Помпео.

Россияда талабларга жавоб бериш учун сўнгги имконият бўлса-да, биз «шартномасиз ҳаётга тайёр бўлишимиз керак», деди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 4 декабрь куни.

Давомли баҳслар

АҚШ давлат департаменти Москвага «бу муаммо устида ишаши учун етарли маълумот тақдим этган», дейилади АҚШ давлат департаментининг 4 декабрь кунги баёнотида.

Маълумотда ракета синовлари тарихи, ракета ва уни учирувчи қурилмани лойиҳалаш ва ишлаб чиқишда иштирок этган компаниялар номлари келтирилган.

Халқаро жамоатчилик Россиянинг ўз мажбуриятларини бажармаётганидан 2014 йилдаёқ хавотирлана бошлаган эди. Ўшанда АҚШ давлат департаменти ўзининг йиллик ҳисоботида «Россия INF шартномаси бўйича мажбуриятларини бузаётгани» ва Қўшма Штатлар Москва билан боғлиқ бу хавотирларни 2013 йилда ҳам билдирганини айтган.

2015, 2016, 2017 ва 2018 йилги ҳисоботларда ҳам шундай даъволар баён қилинган.

Сўнгги можаро октябрь ойида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттиснинг огоҳлантирувидан сўнг бошланган эди.

«Россия INF битимига амал қилишга қайтиши керак. Акс ҳолда Қўшма Штатлар бунга қарши чора кўриши керак бўлади», деди у 4 октябрь куни Брюсселда НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари билан учрашувдан сўнг.

«Шубҳасиз, Россиянинг ушбу битимни очиқдан-очиқ бузиши билан боғлиқ ҳолат мутлақо номақбулдир», деди у.

«Россия келишувни бузди. Улар бу келишувни узоқ йиллардан бери бузиб келмоқда», деган АҚШ президенти Доналд Трамп 20 октябрь куни журналистларга.

Ноябрь ойида Нидерландия ҳукумати Россиянинг шартномани бузаётганига оид далилларга эга эканлигини маълум қилганди.

«Нидерландия Россиянинг ердан туриб бошқариладиган учувчи қуроллар ишлаб чиққани ва ҳозирда уларни амалиётга жорий этаётганини мустақил равишда тасдиқлаши мумкин», дейилади ташқи ишлар вазири Стеф Блок ва мудофаа вазири Анк Бийлевелднинг 27 ноябрь кунги қўшма мактубида. Улар бу маълумотларнинг «разведка»дан олинганини айтганлар.

Сизга мақола ёқдими?
32
Йўқ
Фикрлар 9
Сиёсат
Captcha

Пиво ва қолган нарсаларни навбатсиз олган бўлса-да, башараси одамни чарчатадиган даражада ёқимсиз эди

Жавоб бериш

Кўрсатадиган нарсалари бўлса ҳам майли эди. Шарманда бўлишни истамайдилар, холос.

Жавоб бериш

Ит ҳуради, карвон ўтади. Сергей Рябков маладес! Помпео ва Меттис каби вайсақиларга муносиб жавоб! Улар ким билан гаплашаётганини тушунмайди!

Жавоб бериш

Чунки Россияда ҳақиқий ракеталар йўқ. Ҳаммаси макетлар ва ишламайдиган вариантлар

Жавоб бериш

«Нимадир» кўрсатишнинг мавриди эмас ҳозир ва бу ўринсиз... Қирол-Замбарак, қўнғироқлар қироли, Кузьманинг онаси ва н и ҳ о я т... Қирол Путин. Рутинияда ҳаммаси бор!

Жавоб бериш

Америка кучлари жойлаштирилмаган ер борми ўзи? ))

Жавоб бериш

Россияни бу (қонунбузарлик) учун ҳам жазолаш керак.

Жавоб бериш

Америка кучлари қаерда жойлаштирилмаган ўзи ))

Жавоб бериш

М е н и м ч а, у аввалгидан ҳам шишиб кетгандек кўриняпти. «Чўқиниш ишорасини қиламиз, ўртоқлар!»

Жавоб бериш