https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/features/2019/01/01/feature-01
Кремль Тожикистондаги ИД ҳужумидан минтақадаги манфаатларини илгари суриш йўлида фойдаланиши мумкин
| Жамият

Суратларда: Қозоғистон кўчаларида Янги йил шукуҳи

Айдар Ашимов

image

Остона кўчалари қаҳратон сабабли деярли кимсасиз, ҳаво ҳарорати 30 даража совуқдан пастга тушгани сабаб одамлар ўз уйларида ёки ишхоналарда қолишга ҳаракат қилади. (Айдар Ашимов)

image

Остонадаги Оқўрда президент қароргоҳи, 26 декабр. Қарағанда вилоятида термометр кўрсаткичи рекорд -40°C даражага тушган. Остонада ҳаво ҳарорати -30°C даражагача тушиши кутилмоқда. Жанубий Қозоғистонда ҳарорат илиқроқ бўлади -12°C ва 0°C атрофида. (Айдар Ашимов)

image

Остонадаги Байтерек минораси, 25 декабр. Қаҳратон Остонада ҳамма нарса, жумладан, дарахтлар, бинолар ва кўчалардаги санъат асарлари ҳам қор ва муз билан қопланган. (Айдар Ашимов)

image

Қозоғистондаги ҳар бир шаҳарда янги йил арчаси бор. Суратда Тараз марказий майдони акс эттирилган, 24 декабр. (Айдар Ашимов)

image

Остонанинг энг чекка ҳудудлари ҳам байрам чироқлари билан безатилган, 25 декабр. (Айдар Ашимов)

image

Тараздаги дўкон, кафе, ресторан ва бошқа кичик фирмалар эгалари витриналарни Қорбобо, Қорқиз, арча ва бошқа эртакнамо қаҳрамонлар сурати билан безатганлар, 26 декабр. (Айдар Ашимов)

image

Янги йил байрами арафасида Остонадаги кичик дўконда совға танлаётган она-бола, 25 декабр куни олинган сурат. 2018 йилнинг сўнгги кунларида харидорлар ўз қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларига совға олиш билан бандлар. (Айдар Ашимов)

image

Тараз марказий майдонида дид билан безатилган арча, 26 декабр. (Айдар Ашимов)

image

Таразликлар Қорбобо ва Қорқиз билан суратга тушишлари мумкин, 26 декабр. Маҳшур қаҳрамонлар миллий безакли либосларни кийиб олганлар. (Айдар Ашимов)

image

Шаҳарга келган меҳмонлар Тараз марказий майдонида айланиб суратга тушмоқдалар, 26 декабр. (Айдар Ашимов)

image

Тараз марказий майдонидаги безаклар ва чироқлардан завқ олаётган болакайлар, 26 декабр. (Айдар Ашимов)

image

Марказий Осиёликлар декабр ойи бошида ўз арчаларини безашни бошлайдилар. Қирғизистонлик журналист Мунара Боромбаева 7 декабр куни Бишкекдаги байрам безакларидан баҳра олмоқда. (Айдар Ашимов)

ОСТОНА – Эски йилни кузатиш ва 2019 йилни қарши олишга тайёргарлик кўраётган Қозоғистон шаҳарлари Янги йил байрами олдидан безатилмоқда.

31 декабрдан 2 январга қадар (душанба-чоршанба) қозоғистонликлар учун дам олиш кунлари этиб белгиланган. Бу куни идоралар ва мактаблар ёпиқ бўлади.

Шу кунларда барча шаҳар ҳокимиятлари болалар учун байрам тадбирларини ўтказадилар, уларга ўйинчоқлар, ширинликлар, ночор оилалар учун эса кийим ва мактаб анжомларидан иборат совғалар тақдим этадилар.

Кўпчилик қозоғистонлик оилалар Янги йилни гўштли таомлар, салатлар, мева ва шампан виносидан иборат анъанавий зиёфат билан кутиб олишади.

image

Остонадаги байрам арчаси, 20 декабр. Қозоғистонда бундай арчалар байрамдан 10 кун олдин ўрнатилади. (Айдар Ашимов)

Қозоғистонликлар 1 январ куни Янги йил байрамини нишонлашни бундан 150 йил аввал бошлаганлар. Шунингдек, март ойи охирида баҳорги кун ва тун тенглигига тўғри келадиган диний бўлмаган байрам – Наврўзни ҳам нишонланади.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 3
Сиёсат
Captcha

Эртак менга ёқди.

Жавоб бериш

ажойиб манзара!

Жавоб бериш

ажойиб!

Жавоб бериш