Карвонсарой
Терроризм

ИД чангалидан қутқарилган қозоқлар ҳикояси: ёлғонлар ва гумроҳлик

Айдар Ашимов

Руҳшунос (чапда) қозоғистонлик аёл билан ишламоқда, Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация маркази. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Руҳшунос (чапда) қозоғистонлик аёл билан ишламоқда, Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация маркази. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан Қозоғистонга қайтган болалар Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида тушлик қилмоқда. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан Қозоғистонга қайтган болалар Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида тушлик қилмоқда. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан Қозоғистонга қайтган болалар Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида ўйнамоқдалар. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

НУР-СУЛТОН – «Ислом давлати» (ИД) ҳукмронлигида ҳаёт кечирган ҳамда кейинчалик Суриядан олиб чиқилган аёл ва болалар Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида ўзларининг дарз кетган ҳаётлари ҳақида сўзлаб бердилар.

«Жусан» (Аччиқ шувоқ) номли операция доирасида олиб борилган сўнгги эвакуация натижасида 231 Қозоғистон фуқароси, жумладан 156 нафар ёш бола 7 ва 9 май кунлари Суриядан ватанига қайтарилди. Қозоғистон томонидан январь ойида олиб борилган худди шундай операцияда 47 фуқаро мамлакатга қайтган эди.

Қайтарилганлар «уруш шароитида яшаганлари туфайли посттравматик стресс ҳолатида эдилар», деди Павлодар вилоятининг динлараро муносабатлар таҳлили ва ривожланиш маркази руҳшуноси ва раҳбари Гулназ Раздикова.

Гуруҳ билан реабилитация мутахассислари ишлагани сабабли «ҳозирда уларнинг ҳолатлари анча яхши», деди Раздикова. Унинг ўзи ҳам Суриядан қайтганлар билан иш олиб боряпти.

Суриядан Қозоғистонга қайтган она ва бола Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Суриядан Қозоғистонга қайтган она ва бола Қозоғистоннинг Манғистов вилоятидаги реабилитация марказида. КНБ видеолавҳасидан олинган кадр.

Руҳшунослардан ташқари, қайтганлар билан ҳам гуруҳларда, ҳам юзма-юз равишда диний уламолар ва диншунослар ҳам ишламоқда, деди у.

Ижобий ўзгаришлар яққол сезилмоқда, деди у. «Кийим ранглари ўзгарди. Ҳаммалари ниқобларини ечишди. Қилган ишлари учун жамият олдида ҳақиқатда афсусдалар.»

Раздикованинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги динни билмаганликлари сабабли Сурияга бориб қолишган.

«Нима учун у ерга бордингиз», деган саволга барчалари «диний саводсизлик туфайли», деб жавоб берадилар, деди у.

«У ерда шариат ва адолат бўлади деган алдовга ишонишган», деб қўшимча қилди у. «Аслида эса ҳаммаси ёлғон бўлиб чиққан. Улар буни етиб борганларида тушунишган, аммо тузоққа тушганлари сабабли ортга қайтиш иложи бўлмаган.»

«Улар ҳамма нарсага фаоллик ва жонбозлик билан жавоб беришмоқда. Аммо реабилитация жараёни бир ой билан чекланиб қолмайди. Ҳамкасбларим томонидан вилоят реабилитация марказларида иш давом этиши керак ва давом этади ҳам», деди у.

Раздикованинг айтишича, қайтган аёллардан бири унга «ҳаёт ширин бўлиши ҳам мумкин экан», деб айтган.

«Ҳамма учун сабоқ»

«Иккала «Жусан» операцияси давомида жорий йилда 270 та Қозоғистон фуқароси ИД исканжасидан қутқарилган», деди таразлик сиёсатшунос ва «Бейбит Аспан» (Тинч осмон) нодавлат ташкилоти раҳбари Руслан Сексенбаев.

«Улар бизнинг ватандошларимиз, биз уларни эътиборсиз қолдирдик ва ҳаётларининг барбод бўлишига йўл қўйиб бердик. Уларнинг ватанга қайтишлари Қозоғистон учун мислсиз инсонпарварлик операцияси бўлди», деди у.

Бу ватандошларимизнинг «фожеали қисматлари қолганлар учун сабоқ бўлади», деб қўшимча қилди у.

«Уларга қаранг – тақдирлари дарз кетган, соғлиқлари ёмонлашган, яқинларини йўқотишган, ҳамма нарсаларини йўқотишган», деди Сексенбаев. «Тинч ҳаётда яшаб, динга эркин амал қилишлари, фарзандларини вояга етказишлари мумкин эди, аммо улар террорчиларнинг тузоғига илиндилар. Бу барчамиз учун сабоқ бўлди.»

Сурияда ҳамон қозоғистонликлар бор, улар ҳам яқин орада ватанга қайтарилиши мумкин, деди у.

«Одам ўлдирган террорчиларни кечира олмаймиз, аммо уларнинг аёллари ва фарзандларида айб йўқ», деди у.

«Биз уларга ҳамдард бўлишимиз керак», деди Сексенбаев. «Уларни ватанга қайтиш ва реабилитация кутмоқда. Ишонаманки, улар ҳеч қачон радикал кўринишдаги исломни тарғиб қилмайдилар, аксинча улар ўз хатолари ҳақида бошқаларни огоҳлантирадилар.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Узбекистонга хам кайтариляпти бунака хойинлар.

Жавоб бериш

Тавба қилишгани яхши бўлибди. Россия ўзиникиларни у ердан қайтариб олиб келмаслиги ғалати.

Жавоб бериш

Ўша ерга боришнинг ўзи билан ўз халқи ва ватанини сотди улар. Улар террорчиларнинг ёнида бўлиш учун у ерга боришган. У ерда алдандилар. Энди эса қайтиб келишни хоҳлашяпти. Бу аҳмоқлик !!!

Жавоб бериш