НУР-СУЛТОН – Қозоғистонда Суриядан қайтган собиқ жангарилар билан ишловчи мутахассислар учун ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилди.
28-31 май кунлари Қозоғистон ҳукумати «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операциясининг якунловчи босқичи ўлароқ Суриядан 67 аёл ва 171 нафар ёш болани эвакуация қилган эди. Операциядан кўзланган мақсад, «Ислом давлати» (ИД) сафига жанг қилиш учун Сурияга борган жангариларнинг оила аъзоларини ватанига қайтариш бўлган.
Йил бошидан бери бу 3-операция бўлди. Ҳаммаси бўлиб Қозоғистонга 524 фуқаро, 137 аёл, 357 бола ва 30 эркак қайтарилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари операция давомида ватанига қайтарилган барча эркаклар ва бир нечта аёлни терроризмга алоқадорлигини тергов қилганлар. Уларнинг кўпчилиги судланган.
Қустанайда радикал ҳаракатлар аъзолари бўлган маҳбуслар билан диний-маърифий ва реабилитация ишларини олиб борувчи руҳшунослар, полиция ва жазони ўташ муассасалари ходимларини тайёрловчи «Жусан» деб номланган янги марказ очилди, деб хабар беради 18 июнь «Информбюро» янгиликлар сайти.
Мазкур таълим муассаси бўлажак полиция ходимларини тайёрловчи ИИВ Қустанай академияси таркибида фаолият юритади.
Дунёвий давлатга нисбатан бағрикенгликни ўргатиш
Марказдаги ўқув курсларига қатновчилар 2 ҳафта ёки 72 соат давомида экстремизмда айбланган маҳбусларга жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишга ёрдам бериш усулларини ўрганадилар. Курслардан бири радикал қарашдаги фуқароларда дунёвий давлат асосларига нисбатан бағрикенгликни шакллантиришга бағишланган.
Қозоғистондаги қамоқхоналарда терроризм ва эктремизмда айбланган 600 га яқин маҳбус бор, деб маълум қилган ИИВ жиноий-ижро қўмитаси раиси Бекболат Шакиров 18 июнь куни Нур-Султонда ўтган матбуот анжуманида.
Ҳозирги вақтда улар билан имомлар диний-маърифий суҳбатлар олиб бормоқда.
Ҳар бир урушда жанговар ҳаракатлар иштирокчилари ва уларнинг ортида турган тарафдорлар бўлади, дейди Нур-Султондаги Қозоғистон аксилтеррор қўмитаси ноҳукумат ташкилоти раҳбари Аманжол Уразбаев.
«Ҳукумат ўз фуқароларини Қозоғистонга қайтариб, ҳар бир шахснинг айбдорлик даражасини, ким аслида ким эканлигини шун ерда аниқлади», деди Уразбаев.
«Улар осуда ҳаёт кечиришлари, динга эркин амал қилишлари, фарзандларини тарбиялаши мумкин эди, лекин улар террорчилар таъсирига тушдилар... Бу барчамиз учун сабоқдир», деган эди июнь таразлик сиёсатшунос, «Бейбит аспан» (Тинч осмон) нодавлат ташкилоти раҳбари Руслан Сексенбаев.
Муаллиф билан боғланиш маълумотларини қандай билсам бўлади. Илмий иш ёзаётган эдим, манбаларни билмоқчиман
Жавоб беришФикрлар 1