Карвонсарой
Энергия

Москва экологияга оид баҳоналар билан Транскаспий газ қувурига қаршилик қилишга уринмоқда

Жумагули Аннаев

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 23 декабрда Ашхобод шаҳридан 500 километр шимоли-ғарбда жойлашган «Белек» компрессор станциясидаги «Шарқ-Ғарб» қувурининг очилишида иштирок этди. Туркманистон мамлакат шарқидаги бой газ заҳираларини Каспий денгизи билан боғловчи ва Европада энергия хавфсизлигини таъминлаш имкониятларини сезиларли кенгайтирувчи қиймати 2,5 миллиард долларлик газ қувурининг қуриб битказилишини олқишлаган. [Игор Сасин/AFP]

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2015 йил 23 декабрда Ашхобод шаҳридан 500 километр шимоли-ғарбда жойлашган «Белек» компрессор станциясидаги «Шарқ-Ғарб» қувурининг очилишида иштирок этди. Туркманистон мамлакат шарқидаги бой газ заҳираларини Каспий денгизи билан боғловчи ва Европада энергия хавфсизлигини таъминлаш имкониятларини сезиларли кенгайтирувчи қиймати 2,5 миллиард долларлик газ қувурининг қуриб битказилишини олқишлаган. [Игор Сасин/AFP]

АШХОБОД – Россия расмийлари сув туби орқали Туркманистондан Озарбайжонга ўтадиган Транс-Каспий газ қувури лойиҳасининг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш мақсадида яна бир баҳонани ўйлаб топишга уринмоқдалар.

Лойиҳанинг асосий мақсади Туркманистон ва Қозоғистоннинг табиий газини Россия ва Эронни четлаб ўтиб, Туркия ва Европага етказиб беришдир.

Газ бозоридаги рақобатдан хавфсираган Россия ва Эрон режимлари туркман газининг Озайбайжонга, у ердан эса Транс-Анатолия (TANAP) ва Транс-Адриатика (TAP) газ қувурлари орқали жанубий Европага етказиб берилишига анчадан бери қаршилик қилиб келмоқдалар.

TANAP қувури ўтган йили қуриб битказилган эди. TAPнинг қурилиш ишлари эса, лойиҳа веб-сайтига кўра, қарийб 90 фоизга бажарилган.

Россия Туркманистоннинг Европага газ етказиб бериш ҳаракатларига тўсқинлик қилиш мақсадида экологияга оид баҳоналарни илгари сурмоқда. [Pexels]

Россия Туркманистоннинг Европага газ етказиб бериш ҳаракатларига тўсқинлик қилиш мақсадида экологияга оид баҳоналарни илгари сурмоқда. [Pexels]

Ўтмишда Москва ва Теҳрон Каспий денгизидан биргаликда фойдаланишга ҳуқуқий асос йўқлигини баҳона қилиб, лойиҳага тўсқинлик қилар эдилар.

Бироқ, ўтган йили августда Каспийбўйи минтақасидаги 5 мамлакат - Россия, Эрон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи Конвенцияни имзолаганлар.

Экологик баҳоналарга ўтиш

Эндиликда Туркманистон Россия газ қувури тармоқларини четлаб ўтган ҳолда Европага газ экспорт қилиш бўйича музокара бошлаётган бир вақтда, Москва тўсатдан илгари уни зинҳор хавотирга солмаган экологик муаммоларни «аниқлаган».

«Унинг Транс-Каспий газ қувури лойиҳасига нисбатан муносабати ўзгаришсиз қолади», деб айтган Россиянинг Озарбайжондаги элчиси Михаил Бочарников 4 июль куни Озарбайжоннинг Caspian Energy нашрига берган интервьюсида.

«Биз, энг аввало, атроф-муҳитни қўриқлаш ва муҳофаза қилишга оид халқаро келишувлар доирасидаги мажбуриятларимизга бажаришимиз лозим», деб айтган Бочарников.

«Айрим иқтисодий ўйинчиларнинг фаразий ва ошкораликдан холи бўлган фойдалари Каспийбўйи мамлакатларининг манфаатлари ва сув ҳавзаси экологиясини сақлаш истиқболларидан устун турмаслиги керак», деб қўшимча қилган элчи.

Қўш стандартлар

Туркманистон ҳукуматига яқин манбалардан бирининг айтишича, Бочарниковнинг сўзлари «мамлакат раҳбариятини таажжубга солди».

Манбанинг сўзларига кўра, Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги ва нефть-газ саноати раҳбарияти ушбу интервьюни Москванинг лойиҳа келажагига «болта уриш» ва Туркманистонга Каспий денгизи орқали газ қувури барпо этишга бермаслик уриниши сифатида баҳоланган.

Расмий Ашхобод элчининг сўзларига жавоб қайтарганича йўқ.

«Россиянинг ўзи «Шимолий оқим» ёки «Турк оқими» газ қувурини барпо этаётганида, негадир атроф-муҳит ва экология муаммоларини кўтариб чиқмайди», дейди «Туркмангаз» давлат корхонасининг исми ошкор этилишини истамаган раҳбарларидан бири.

Туркманистон Транс-Каспий газ қувурини илгари сура бошлаши билан эса, Россия шу заҳоти ўз элчиси ёки бошқа вакиллари орқали сув ҳавзаси экологиясини сақлаб қолиш бўйича «ўзгармас позициясини» билдиради», деди директор.

«Бу қўш стандартлардан бошқа нарса эмас», дейди у.

Шундай бўлса-да, Москванинг газ қувури қурилишига тўсқинлик қилиш уринишлари «бесамар бўлади», деди у.

Директорнинг сўзларига кўра, Туркманистон ғарбга газ экспортини йўлга қўйиш бўйича салмоқли ишларни амалга ошириб бўлган.

Турманистон 773 км узунликка эга ва 2,5 млрд. долларга (8,8 млрд. доллар туркман манати) баҳоланган «Шарқ-жануб» ички газ қувурини барпо этиб, фойдаланишга топширган ва у Транс-Каспий газ қувурининг тўлиқ ўтказувчанлик қуввати билан ишлашини таъминлайди.

«Бу бизга мамлакат шарқидаги йирик «Галкиниш» ва «Давлатобод» конларидан Транс-Каспий қувури бошланадиган Каспий денгизи бўйига газ олиб ўтишга имкон берди», деди «Туркмангаз» вакили.

Директорнинг сўзларига кўра, Россиянинг Каспий экотизимини сақлаб қолиш борасидаги хавотирлари шунчаки бир баҳона, холос. Асосий мақсад бошқа – Туркманистонга Европа томон йўналтирилган газ тармоқларини ривожлантиришга бермасликдир, сабаби Россия бу ерда якка монополчи бўлиб қолишни истаяпти.

Россиянинг хавотирлари

«Агар Россия Туркманистоннинг Транс-Каспий газ қувури лойиҳасининг экологик хавфсизлиги таъминлашга қодир эмас, деб ўйлаётган бўлса, адашади», деб айтган аноним қолишни истаган ёқилғи-энертика соҳасидаги туркман ҳукумати вакили.

«У (Бочарников) шуни билсинки, сўнгги 10 йил ичида миллиардлаб долларлик бир нечта мега-лойиҳани амалга оширган Туркманистон сувости газ қувурининг экологик хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради», деди у.

Россияни «Туркманистоннинг Озарбайжон, Грузия ва Туркия орқали Европа бозорига газ етказиб бериши мумкинлиги» хавотирга солмоқда, шу сабабли ҳам у тарафдан шундай «асоссиз даъволар» янграмоқда, деди мансабдор.

Каспий денгизи тубидан ўтувчи газ қувури лойиҳаси Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Зеро, иттифоқ мамлакатлари Россияга доимо энергетик қарам бўлишни истамайдилар, деб қўшимча қилди у.

Унинг айтишича, Транс-Каспий газ қувури бўйича ишлар Россиянинг қаршилигига қарамай давом этади, сабаби мазкур лойиҳа нафақат Туркманистон, балки Кавказ ва Европадаги кўплаб мамлакатларнинг тараққиёти учун хизмат қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 14

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Манимча Туркманистон Каспийнинг ҳуқуқий мақоми конвенциясини чуқурроқ ўрганиши керак Европа давлатлариниям ишга солиш керак, манимча Европани ёрдами керак бўлади

Жавоб бериш

Россиянинг қарта дастасида доим бешта туз бўлади. Муаммони БМТда ҳал қилиш керак.

Жавоб бериш

Хар бир давлат мустақил бўлганидан сўнг ўзининг хақ хуқуқларига эга бўлиши керак. Фақат Россиянинг ўйинига ўйнамаслик керак.

Жавоб бериш

Бу ишни шундоқ қолдиришмайди, уларнинг ҳарбий ғаввослари бор...

Жавоб бериш

Туркманистон хеч нарса килолмайди. Россия у ерда хохлагандай ишларни киб юбориши мумкин. Европа хам ердам беролмай колади. Тинчгина келишиб ишласин. Халкка кийин килмасдан.

Жавоб бериш

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этди. Бу ҳақда Евроосиё муаммолари мониторинги институти раҳбари, сиёсатшунос Аслан Рубаев маҳаллий манбалардан бирига таяниб, «Говорит Москва» радиостанциясига хабар берган. У мазкур хабарни туркманистонлик бизнесменлардан эшитганини айтган. Махсус хизмат ходимлари, бу ҳодиса президент таътилда бўлган вақтида юз берганини маълум қилганлар. Таъкидланишича, Гурбангули Бердимуҳамедов 15 июль куни таътилга чиққан эди.

Жавоб бериш

Ва ниҳоят ҳақиқат юзага чиқмоқда.

Жавоб бериш

Транс-Каспий газ қувури бутун Марказий Осиё учун муҳим! Айниқса, Туркманистон ва Қозоғистон учун. Россиянинг «хавотирлари» билан кимнинг иши бор? Транс-Каспий газ қувурининг қурилиши давом этсин!

Жавоб бериш

Аслида Россияни экология муаммолари умуман қизиқтирмайди. У табиий газ борасида Европадаги рақобатдан чўчияпти, холос.

Жавоб бериш

«Шимолий Оқим-2» ҳам экологик меъёрларга зид равишда қуриляпти.

Жавоб бериш

Шундайми? Ҳавола беринг, ўқиб чиқай.

Жавоб бериш

«Шимолий Оқим-2» қувурини ҳам тақиқлашни бошлашди. Россия нима эканлигини тушунишди

Жавоб бериш

Аслини олганда, Россия ва Эрон ТАПҲга қарши туришда бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Шунинг учун ҳам, улар (Россия ва Эрон) ўзлари қандайдир камчиликка йўл қўйсалар, бунга кўз юмадилар. Масалан, Эроннинг ўзи Каспий денгизидан ҳар йили 200 куб сув тортиб олишга ҳаракат қилади – уларнинг наздида бу экологояга ҳеч қандай зарар келтирмайди.

Жавоб бериш

Нима ҳам дердик, Россия ҳеч қачон ҳалол рақобат қоидаларига амал қилмаган. «Шимолий оқим-2» лойиҳаси билан боғлиқ барча стандартлар ва экологик масалаларни баҳолаб олиш мақсадга мувофиқ бўларди.

Жавоб бериш