Карвонсарой
Хавфсизлик

Ядровий салоҳиятга эга АҚШ сувости кемалари Ҳинд океанида патрул назорати олиб бормоқда ва керак бўлганда зарба беришга тайёр

Карвонсарой

USS Louisiana (SSBN 743) – «Огайо» тоифасидаги баллистик сув ости кемаси Пюджет Саунд денгиз флоти ва оралиқ техник хизмат кўрсатиш заводида 41 ойлик муҳандислик, ёнилғи қуйиш, таъмирлаш жараёнидан сўнг Пюджет Саунд ҳудуди орқали Сиэтл шаҳри ёнидан ўтмоқда, 9 феврал. [АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари]

USS Louisiana (SSBN 743) – «Огайо» тоифасидаги баллистик сув ости кемаси Пюджет Саунд денгиз флоти ва оралиқ техник хизмат кўрсатиш заводида 41 ойлик муҳандислик, ёнилғи қуйиш, таъмирлаш жараёнидан сўнг Пюджет Саунд ҳудуди орқали Сиэтл шаҳри ёнидан ўтмоқда, 9 феврал. [АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари]

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг «Огайо» тоифасидаги ядровий сувости кемалари дунёдаги энг қудратли сувости кемалари қаторига киради ва сўнгги вақтларда Ҳинд океанидаги ҳозирлигини мустаҳкамлаб бормоқда.

АҚШ стратегик қўмондонлигининг (STRATCOM) 7 декабр кунги баёнотига кўра, биринчи марта «Огайо» тоифасидаги баллистик сувости кемаси узоқ муддатга, бир неча ой давомида Диего Гарсия оролига жойлаштирилди.

USS West Virginia кемаси портга 25-31 октябр кунлари етиб келган, дейилади баёнотда.

CNN хабарига кўра, денгиз флотининг ядровий сувости кемалари ҳаракати ўта махфий ҳисобланади, шу сабабли у ҳақдаги кечиктирилган хабарлар сувости кемасига Ҳинд океанидаги бошқа жойларга кетишга имкон беради.

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли «Огайо» тоифасидаги баллистик сувости кемаларининг ҳар бири бир нечтадан, мустақил нишонга олувчи жанговар каллакларга эга 20 га яқин ракетани таший олади. [АҚШ денгиз флоти]

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли «Огайо» тоифасидаги баллистик сувости кемаларининг ҳар бири бир нечтадан, мустақил нишонга олувчи жанговар каллакларга эга 20 га яқин ракетани таший олади. [АҚШ денгиз флоти]

USS West Virginia кемасининг портга ташрифини эълон қилишдан мақсад – эҳтимолий душманлар қатори иттифоқчиларга ҳам хабар юбориш, деб айтган портдаги кутилмаган тўхташдан хабардор ҳарбий мутасаддилардан бири CNN нашрига.

«Улар жойлашувини аниқлаш имконсиз бўлган баллистик ракета ташувчи сувости кемаси ҳар қандай океанда узоқ муддат давомида ҳаракат қила олишини билишлари керак», деб айтган расмий.

Диего Гарсия Буюк Британиянинг экватордан жанубда жойлашган хориждаги ҳудуди бўлиб, ундан АҚШ ва Британия кучлари фойдаланади.

Сувости кемаси оролда экипажни тўлиқ алмаштирган ва кейинроқ денгизда заҳираларини тўлдирган, дейилади баёнотда.

«Ҳар бир операционал режа ядровий тийиб туриш тахминига асосланган ва «West Virginia» каби (баллистик ракета ташувчилари) Қўшма Штатлар ва иттифоқдошларимизга ишончли даражада ядровий тийиб туриш учун жуда муҳим», деб айтган STRATCOM қўмондони адмирал Чарльз Ричард ўз баёнотида.

Россиянинг Украинага асоссиз ҳужуми бутун дунё бўйлаб кўплаб оқибатларга, жумладан энергия нархининг ошиши ва дунёда очарчиликнинг кучайишига олиб келди, бироқ у билвосита АҚШ армиясининг Ҳинд океанида ҳаракат қилиш имкониятини кучайтирди.

АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг Ҳинд океанидаги имкониятларининг кенгайиши – НАТОдаги иттифоқчиларга тегишли юқори технологик сувости кемаларининг одатда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари патрул назорати олиб борадиган сувларга кириши ҳамда НАТОнинг янги аъзолари – Швеция ва Финляндия денгиз арсеналларини умумий мудофаа кучларига қўшиши ортидан содир бўлди.

Араб денгизининг стратегик аҳамияти

Октябр ойи бошида «West Virginia» Араб денгизида сув юзасига чиқар экан, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони генерал Майкл «Эрик» Курилла «Ҳинд океанидаги янги, инновацион тактикани тасдиқлаш учун» алоқа бўйича машғулотларида иштирок этди, деб хабар берган денгиз флоти.

Ҳинд океанидаги Араб денгизи стратегик муҳим ҳудудга айланмоқда, унинг имкониятлари эса АҚШ ҳарбий флотининг «Огайо» тоифасидаги ядровий қудратга эга сувости кемасига жуда мос.

Араб денгизининг иккита муҳим тармоғи мавжуд. Бири жануби ғарбда Аден бўғози ва Қизил денгиздан Баб ул-Мандаб орқали ўтади.

Иккинчиси шимоли ғарбга, Уммон кўрфази орқали Араб кўрфазига боғланади.

Деярли 3,8 миллион квадрат км майдон ва максимал чуқурлиги 4652 метр бўлган Араб денгизи «Огайо» тоифасидаги сувости кемаси учун чексиз хавфсиз патруллик ҳудуди ва ракета учириш нуқталарини тақдим этади.

Унинг ўртача 2734 м чуқурлиги айрим жойларда саёз бўлган ва катта сувости кемалари учун ноқулай ҳисобланган Араб кўрфазидан кўра чуқурроқ.

Денгизга чегарадош ерлар яқинида сувлар ноодатий чуқур, аммо шимоли-шарқдаги Покистон ва Ҳиндистондан саёз бўлса ҳам, у ерларда бир нечта ороллар мавжуд.

Араб денгизи дунёдаги энг илиқ денгизлардан бири ҳисобланади, бу сувости кемалари учун қулай.

Унинг чуқурлик-ҳарорат профили товуш тўлқинларининг ҳаракатланишига ва сувости кемаларини аниқлаш учун кенг тарқалган гидролокаторнинг самарадорлигига таъсир қилади.

Масалан, товушли импульс юбориш ва акс-садони тинглаш орқали кемаларни аниқловчи актив гидролокатор унча самарали эмас.

Денгизнинг илиқ сувларида қайтаётган сигнал кўп ҳолатларда йўқолиб кетади.

Аниқлаб бўлмайдиган

АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари томонидан барпо этилган «Огайо» тоифасидаги энг йирик сувости кемалари қаторига 14 та баллистик ракетали сувости кемаси (SSBN) ва тўртта қанотли ракеталарга эга сувости кемаси (SSGN) киради.

SSBN сувости кемалари жойлашувини аниқлаб бўлмайдиган қитъалараро ракеталар учириш платформаси сифатида хизмат қилади ҳамда ядровий каллакларни кўринмас ва аниқ етказиб бериш учун мўлжалланган, деб хабар беради ҳарбий денгиз кучлари.

SSBN сув ости кемалари кенг қамровли тўхтатиб турувчи патрул учун алоҳида яратилган бўлиб, АҚШ ядровий триадасининг таркибий қисми ҳисобланади, унинг ичига қуруқликдан учириладиган қитъалараро баллистик ракеталар (ICBM) ва қуруқликда узоқ масофага учувчи бомбардимончилар киради.

SSBN сувости кемаларининг асосий миссияси кемадан учириладиган баллистик ракеталар (SLBM) билан сув остида яширин қолиш ва иккинчи зарба имкониятини таъминлаш орқали Қўшма Штатларга бошқа давлатлар томонидан қилинадиган ядровий ҳужумнинг олдини олишдир.

Стратегик ҳужумнинг олдини олиш ҳамда Қўшма Штатлар ва иттифоқчиларнинг хавфсизлигини кафолатлаш учун куч қўллаш миссияси бўлган STRATCOM қуруқликдаги ва ҳаводаги ядровий қуроллар билан бир қаторда бу сувости кемаларининг ҳаракатларини назорат қилади.

Исталган вақтда дангиз ҳарбий кучларининг «Огайо» тоифасидаги сувости кемалари ядровий тийиб туриш патрул назоратини олиб бораётган бўлади.

Ўтган йилги маълумотларга кўра, тўққизта «Огайо» тоифасидаги сувости кемаси Тинч океанида, яна бештаси Атлантик океанида патрул назорати олиб борган. Сувости кемалари Жоржия ва Вашингтон штатларидаги портларда сақланади.

«Энг ҳалокатли қурол»

«Огайо» тоифасидаги сув ости кемалари учта йирик диаметрли логистика люклари билан ишлаб чиқилган бўлиб, улар денгизчиларга материаллар ва жиҳозларни тезда узатиш ҳамда заҳираларни тўлдириш ва техник хизмат кўрсатиш учун кетадиган вақтни қисқартириш имконини беради.

Улар капитал таъмирлашлар ўртасида 15 ёки ундан ортиқ йил хизмат кўрсатиши мумкин. Ўртача ҳисобда улар денгизда 77 кун бўлиб, кейин техник хизмат кўрсатиш учун 35 кунга портга қайтишади.

Ҳар бир SSBN сувости кемасида иккита экипаж, «Кўк» ва «Олтин» жамоалари бўлиб, улар бошқарувни навбатма-навбат олиб боришади.

Ҳарбий денгиз кучларига кўра, «бу SSBN сувости кемаларининг стратегик ҳозирлигини максимал даражада оширади, стратегик талабларга жавоб берадиган сув ости кемалари сонини камайтиради ва экипажга тўғри машғулот ўтиш, тайёргарлик ва руҳий ҳолатга келиш имконини беради».

«Огайо» тоифасидаги сувости кемалари «инсоният ишлаб чиққан энг ҳалокатли қурол тизими бўлиши мумкин», деб ёзган эди Себастьян Роблин 2021 йилда National Interest нашрида.

Илгари ҳар бир SSBN сувости кемаси 24 тагача бир нечта мустақил нишонга олувчи каллакли SLBM ракеталарини ташиган.

Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича янги келишув қоидаларига кўра, ҳар бир сувости кемасининг тўртта ракета трубкаси доимий равишда ўчирилганидан кейин бу рақам 20 та ракетага қисқартирилди.

Trident II D5 ракетаси SSBN сув ости кемасининг стратегик қуроли ҳисобланади, «у юк оғирлигига қараб сувостидан 7 минг миль (11265 км) узоқликда жойлашган нишонга зарба бера олади», деб ёзган Роблин.

«Trident II атмосферага 24 махгача бўлган тезлик билан қайта кирар экан, ҳар биттаси 100 ёки 475 килотонна ядровий қувватга эга каллакка бўлинади».

Унга кўра, «Огайо» тиофасидаги сувости кемасидан тўлиқ бараварига ўқ бир дақиқадан кам вақтда отилади.

«Жорий режа таркибида 20 та Trident II ракетаси бор 12 та «Огайо» тоифасидаги сувости кемасини бир вақтда жанговар ҳолатда ушлаб туришдан иборат, бу вақтда яна иккитаси капитал таъмирда бўлади, натижада ўзаро 1090 та каллаги бўлган 240 та ракетани жанговар шай ҳолатда ушланади.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу қутурган Россия ҳеч кимни тишлаб олмаслиги учун тумшуқбоғ

Жавоб бериш

АҚШ бир тўда қутурган итлар. АҚШ президенти эса гўл. Дименцияга учраган ўғри.

Жавоб бериш

Нимага АҚШ чўзяпти? Х...ЛОГА қарши олдини олувчи зарба беришса ОНА УКРАИНА ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ! АҚШни Худо ёрлақасин! ЗСУ ва русларни йўқ қилаётган барчасига шон-шарафлар бўлсин!!!

Жавоб бериш