АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг Огайо тоифасидаги бошқарилувчи ракетали тўртта атом сув ости кемасининг (SSGN) ўзини яшириш ва душман муҳитига махсус қўшинларни жойлаштириш қобилияти, уларнинг сезиларли ўқ отиш қудратига қўшимча равишда, потенциал инқирозга жавобан АҚШ армиясининг имкониятларни кенгайтиради.
1994 йилги Ядровий сиёсатни кўриб чиқишга оид ҳужжатда Қўшма Штатларга стратегик куч эҳтиёжларини қондириш учун 18 баллистик ракетали сув ости кемасидан (SSBNs) 14 таси кераклиги аниқлангач, қолган тўрт кема ҳарбий денгиз кучлари томонидан қуруқликдаги ҳужум ва махсус операциялар кучлари (SOF) платформаларига айлантирилди.
Мазкур тўртта сув ости кемасининг конверсияси 2007 йилда якунланган. Улар АҚШнинг «Огайо», «Флорида», «Мичиган» ва «Жоржия» сувости кемаларидир.
Ҳар бир SSGN 154 тагача қуруқликдан учириладиган Tomahawk қанотли ракеталарини олиб юриши мумкин, бу одатда сувусти жанговар гуруҳида жойлаштириладиган ракеталар сони билан тенг.
Ракеталар 22 тагача ракета стволи билан етти зарядли кўп мақсадли контейнерларга (МАC) юкланади. Ушбу қувурлар келажакда шунингдек, янги турдаги ракеталар, учувчисиз учар қурилмалар ва сув ости дронлари каби фойдали юкларни ҳам сиғдира олади.
Tomahawk қанотли ракеталари 1600 км масофагача учиши ва турли жанговар каллакларни олиб юриши мумкин.
Айрим маълумотларга кўра, бу қанотли ракеталар қарийб 2500 км масофага уча олади ва бу SSGNларга Қизил денгиз ёки Аден кўрфазидан туриб Яқин Шарқ бўйлаб юқори устуворликка эга нишонларга зарба йўллаш имконини беради.
Махсус қўшинларни жойлаштириш
SSGNлар, шунингдек, АҚШ «денгиз мушуклари» (SEAL) каби 66 тагача махсус кучлар аскарларини жойлаштириш учун ҳам мослаштирилиши мумкин.
Қайта жиҳозлаш доирасида иккита энг олдинги ракета қурилмалари махсус операциялар кучларини яширин жойлаштириш ва чиқариш имконини берадиган изоляцияловчи камераларга айлантирилди.
Ҳар бир камерада, шунингдек, қуруқ палубадаги пана жой – SSGNга бириктирса бўладиган, ечиладиган модулни ҳам жойлаштириш мумкин, бу қайиқ сув остидалигида ғаввосларнинг кириш-чиқишини осонлаштириш имкон беради.
Қувурлар, шунингдек, махсус кучларга ўнлаб тактик вазифаларни бажариш учун зарурий жиҳозларни жойлаштиришга имкон беради.
Ҳар бир SSGN алоқа имкониятларини сезиларли даражада яхшилаган умумий радиоалоқа хонаси ва иккита юқори тезликда маълумот узатувчи антенналарга эга.
Ушбу ускуналар ҳар бир сувости кемасига илғор ва яширин кичик жанговар қўмондонлик маркази сифатида хизмат қилиш имконини беради.
Араб денгизида бир дона «Огайо» тоифасидаги сув ости кемасини жойлаштириш АҚШнинг глобал позициясини сезиларли даражада яхшилайди ва можарода кутилмаган натижага эришишга ёрдам беради.
Ядровий салоҳиятга эга зарбдор сувости кемалари (SSN) сингари, SSGN ҳам узоқ вақт давомида душман ҳудудига яқин жойда борлигини сездирмай ишлаши мумкин. Улар яширинча махсус қўшинларни киритиши ва яқин позициялардан кутилмаган зарба операцияларини ўтказиши мумкин.
Сувусти жанговар кемадан фарқли ўлароқ, SSGNлар мудофаа ракеталарини ташимайди – барча жанговар каллаклар ҳужум қуролларидан иборат. Бу битта SSGNга яқин атрофда қанотли ракеталарга эга сувости кемаси ҳаракат қилаётганида бошқа вазифаларни юклаш мумкин бўлган бир нечта сувусти жанговар кемалари учун зарбдор гуруҳларини муҳофазалаш имконини беради.
Огоҳлантиришсиз юзага чиқиш
«Огайо» тоифасидаги SSGNлар ҳатто 37 км/соат тезликда ҳам деярли шовқинсиз ҳаракатланади ва исталган жойда огоҳлантиришсиз пайдо бўлиш қобилиятига эга.
«2010 йил июл ойида Ғарбий Тинч океани ва Ҳинд океани сувларида бир вақтнинг ўзида учта SSGN пайдо бўлди, улар Хитойнинг Шарқий Хитой денгизида ўтказган ракета синовларидан АҚШнинг норозилигини билдирди», деб ёзган эди The National Interest 2021 йилда.
АҚШнинг «Мичиган» эсминеци Жанубий Кореянинг Пусан шаҳри яқинида, «Огайо» – Филиппиндаги Субик Бейда, «Флорида» эса Диего-Гарсияда сув юзасига чиқди, деб хабар берган эди Грег Тороуд 2010 йилда South China Morning Post нашрига.
Бу билан Хитойга йўлланган мужда аниқ эди.
«Умумий ҳисобда учта сувости кемаси 462 та «Томагавк»ни олиб юриши мумкин, бу эса Японияда жойлашган Еттинчи флотнинг (АҚШнинг Шарқий Осиёдаги ҳарбий қудратининг асосий намойиши) «Томагавк» билан потенциал зарба бериш кучини тахминан 60 фоизга оширади», деди Тороде.
SSGNларнинг тутқич бермаслиги ва ўт очиш қудрати шубҳасиз АҚШ душманларини тўхтатишда ҳал қилувчи рол ўйнайди, чунки бу сув ости кемалари исталган вақтда исталган жойда бўлиши мумкин.
Вашингтон 2022 йилда Москвага ҳам худди шундай сигнал юборган.
2022 йил февралида Кремлнинг Украинага бостириб киришидан тахминан бир ой аввал АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Олтинчи флоти Кипр қирғоқлари яқинида «Жоржия» эсминецининг жойлашувини очиқлаган.
Хизматнинг олий даражали сувости кемалари ҳақида маълумотнинг ошкор қилиниши камдан-кам юз беради, бу эса Қўшма Штатлар ўз душманларига ушбу ҳайбатли кемалар уларнинг остонасида эканини эслатиши учун кескинлик етарлича юқори бўлганини кўрсатади.
154 лекин...
Жавоб беришФикрлар 3
Болтиқ денгизида доимий жойлашув ва патрул хизматини амалга оширишлари керак. Финландия НАТОга қўшилганидан кейин Болтиқ денгизи тўлиқ НАТО денгизига айланди.
Жавоб беришБолтиқ денгизида ундай қила олишмайди, чунки у анча саёз.
Жавоб беришФикрлар 3