Карвонсарой
Хавфсизлик

Ҳинд океани АҚШ баллистик сувости кемалари учун салмоқли афзалликлар бермоқда

Карвонсарой

«Огайо» тоифасидаги баллистик ракета ташувчи USS West Virginia сувости кемаси 2022 йил, 25-21 октябр кунларига режалаштирилган патрул хизмати давомида Ҳинд океанидаги АҚШ ҳарбий денгиз кучларинининг Диего Гарсия қўллаб-қувватлаш базасига ташриф буюрмоқда. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

«Огайо» тоифасидаги баллистик ракета ташувчи USS West Virginia сувости кемаси 2022 йил, 25-21 октябр кунларига режалаштирилган патрул хизмати давомида Ҳинд океанидаги АҚШ ҳарбий денгиз кучларинининг Диего Гарсия қўллаб-қувватлаш базасига ташриф буюрмоқда. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

АҚШ ҳарбий денгиз кучларининг ихтиёрида «Огайо» тоифасидаги 18 та сувости кемаси борлиги ҳисобга олинса, уларнинг камида биттаси, ҳудудга нисбатан эҳтимолий душман таҳдидларидан ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнашга тайёр ҳолатда Ҳинд океанининг чуқур ва поёнсиз сувлари остида эканлигини тахмин қилиш мумкин.

АҚШ ҳарбий денгиз кучларида «Огайо» тоифасидаги сувости кемаларининг икки тури мавжуд: 14 та баллистик ракетали сувости кемаси (SSBN) ва тўртта қанотли ракеталарга эга сувости кемаси (SSGN) киради, уларнинг ҳар бири қуруқликдан учириладиган, 1600 км масофадаги нишонга зарба бера оладиган 154 тагача Tomahawk қанотли ракеталарини олиб юриши мумкин.

Ҳар бир SSBN 20 тагача денгиздан учириладиган Trident II D5 ядровий баллистик ракеталарни (SLBM) ташиш имкониятига эга. АҚШ армиясида бундай ракеталардан 280 та бор.

«Огайо» тоифасидаги сув ости кемалари АҚШ стратегик ядровий кучларни йўқ қилиш триадасининг денгиздаги бўлинмаси ҳисобланади.

Баллистик ракета ташувчи USS West Virginia сувости кемасининг Диего Гарсия портига ташриф буюриши Қўшма Штатларнинг Ҳинд-Тинч океани ҳудудига содиқлигини акс эттиради. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

Баллистик ракета ташувчи USS West Virginia сувости кемасининг Диего Гарсия портига ташриф буюриши Қўшма Штатларнинг Ҳинд-Тинч океани ҳудудига содиқлигини акс эттиради. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

Бошқариладиган ракета ташувчи USS Florida сувости кемаси Сувайш канали орқали Қизил денгиз томон ҳаракатланмоқда, 7 апрел. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

Бошқариладиган ракета ташувчи USS Florida сувости кемаси Сувайш канали орқали Қизил денгиз томон ҳаракатланмоқда, 7 апрел. [АҚШ ҳарбий денгиз кучлари]

«Триада тайинланган қуролли кучлар билан бирга, душманларимиз томонидан амалга ошириладиган ҳалокатли ҳаракатларнинг олдини олади ва зарур бўлганда керакли жойда ва керакли вақтда қатъий жавоб қайтаришга тайёр», деб хабар берган АҚШ мудофаа вазирлиги.

АҚШ Ҳарбий денгиз кучларининг баллистик ракета сув ости кемалари, кўпинча «бумерлар» деб аталадиган ракеталар учун кўринмас учириш платформаси бўлиб хизмат қилади. Кўринмаслик хусусияти уларни топишни деярли имконсиз қилиб, эҳтимолий рақибларнинг туриб қолишига сабаб бўлади.

Мудофаа вазирлигига кўра, «Огайо» тоифасидаги сувости кемалари капитал таъмирлашлар ўртасида 15 ёки ундан ортиқ йил хизмат кўрсатиши мумкин. Ўртача ҳисобда улар денгизда 77 кун бўлиб, сўнг техник хизмат кўрсатиш учун 35 кунга портга қайтади.

«Ўтмишда 14 та сув ости кемасидан иккитаси исталган вақтда реакторга ёнилғи қуйиш (узоқ вақтли қайта ўрнатиш жараёни бўлиб, одатда уларнинг ишлаш муддатининг ўртасида амалга оширилади) реакторини қайта таъмирланиш жараёнида бўлар эди», деб хабар берган Nuclear Notebook 15 январ куни.

«Охирги ёқилғи қуйиш жараёни 2022 йилда якунлангани сабабли, 14 та сувости кемаси 2027 йилгача хизмат қила олади», дейилган эди нашрда.

Аммо, амалдаги сувости кемалари вақти-вақти билан кичик таъмирдан ўтиши кераклиги сабаб, ҳар қандай вақтда денгизда 8 тадан 10 тагача кема бўлиши мумкин.

«Уларнинг тўрт-бештаси ўзларига белгиланган патрул ҳудудларида «қатъий шай ҳолатда» бўлиши тахмин қилинмоқда, яна тўрт-беш сувости кемаси эса бир неча соат ёки кунда жанговар шай ҳолатга келтирилиши мумкин», дейилади хабарда.

Ҳинд океанининг стратегик аҳамияти

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари сувости кемаларининг жойлашуви ва ҳаракатлари ўта махфий ҳисобланса-да, энг камида биттаси Ҳинд океани остида эканлигини тахмин қилиниши мумкин.

Хинд океанининг муҳим стратегик аҳамиятли томони унинг чуқурлиги ва чексизлиги бўлиб, бу сувости, жумладан SSBN кемаларини бошқариш учун идеал жой ҳисобланади.

Тахминан 70 миллион кв. км ҳудудга эга Ҳинд океани дунёдаги энг катта сув ҳавзаларининг учинчиси, унинг чуқурлиги айрим нуқталарда 7 минг метргача боради.

Бу SSBN кемаларига аниқланмасдан ҳаракатланиш учун кенг имкониятлар беради ва эҳтимолий рақибларга унинг ҳаракатини аниқлашни қийинлаштиради.

Улканлиги билан бир қаторда Ҳинд океани сувлари илиқ бўлиб, бу сувости кемаси сигналларини яширишга ёрдам беради.

Илиқ сувлар гидролокатор тизимлари сувости кемаларини аниқлашни қийинлаштирувчи термал бузилиш қатламини ҳосил қилади. Бу корпусидаги товуш ютувчи қатлам каби бошқа чоралар билан биргаликда SSBN учун муҳим афзалликни тақдим этади.

Шунингдек, Ҳинд океанида Ҳормуз ва Малакка бўғозлари, Сувайш канали каби бир қатор стратегик тор нуқталар ҳам мавжуд.

Тор ҳудудлар улардан ҳар куни нефт ва бошқа товарлар кесиб ўтгани туфайли глобал савдо учун муҳим ҳисобланади.

Бу вазият глобал тижоратни чеклашга ҳаракат қиладиган душманлар учун уни эҳтимолий нишонга айлантиради ва ҳудудда кучли денгиз мудофааси жойлашувини сақлаб қолиш кераклигини англатади.

SSBN сувости кемалари учун бу нуқталар баллистик ракеталарн учириладиган эҳтимолий ҳудуд бўлиб хизмат қилиши мумкин.

SSBN кемалари Ҳинд океанида ҳаракатланиб, шу нуқталар яқинида жойлашиши мумкин. Бу уларга низо даврида стратегик афзаллик тақдим этади.

Куч-қудрат намойиши

Шанба (8 апрел) куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Сувайш канали орқали Қизил денгизга 154 та «Томагавк» қанотли ракеталарини олиб кетаётган «Огайо» тоифасидаги сувости кемаларидан бири бўлган USS Florida суратини эълон қилди.

«Сувости кемаси ушбу ҳудудга 6 апрел куни кирди ва эртаси куни Сувайш канали орқали ўтишни бошлади», деб айтган АҚШ денгиз кучлари марказий қўмондонлиги/АҚШ 5-флоти матбуот вакили, командир Тим Хокинс.

Флотнинг жавобгарлик ҳудудига Уммон кўрфази, Араб денгизи, Қизил денгиз ва Ҳинд океанининг бир қисми киради.

Куч намойиши Ўртаер денгизидаги George HW Bush зарбдор авиаташуви гуруҳининг Яқин Шарққа яқинроқ жойга кўчиши ва Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИПК) билан боғлиқ гуруҳлар томонидан фойдаланиладиган Суриядаги объектларга қарата АҚШнинг ҳаво ҳужумлари ортидан амалга оширилди.

Бу чоралар «Эронда ишлаб чиқарилган» дроннинг ал-Ҳасака шаҳри яқинидаги коалиция базасидаги техник хизмат кўрсатиш объектига зарба бериши натижасида бир америкалик пудратчи ҳалок бўлгани, беш нафар америкалик ҳарбий хизматчи яраланганидан кейин амалга оширилган.

Декабрда АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари West Virginia SSBN кемаси тийиб туриш бўйича кенгайтирилган патрулнинг бир қисми сифатида октябр ойида Ҳинд океанидаги олис Диего Гарсия оролига боғлаб қўйилганини эълон қилди.

Диего Гарсия Бирлашган Қиролликнинг денгиз ортидаги ҳудуди бўлиб, ундан ҳам АҚШ, ҳам Буюк Британия ҳарбийлари фойдаланади.

Ядровий ракета билан жиҳозланган сувости кемасининг узоқда жойлашгани унга 150 кишилик экипажни сездирмай алмаштириш имкониятини берди, деб хабар қилган 2 декабр куни CNN портдаги ноодатий тўхташдан хабардор бўлган ҳарбий амалдорга таяниб.

Портга киришнинг кечиктириб эълон қилиниши икки мақсад учун хизмат қилади, дейилади хабарда. Бу сувости кемасига Ҳинд океанидаги бошқа жойларга ўтиш учун етарлича вақт берди ва минтақадаги потенциал душманларга хабар йўллади.

«Улар бундан хулоса қилишлари керакки, аниқлаб бўлмайдиган баллистик ракетага эга сувости кемаси узоқ вақт давомида исталган океанда ҳаракат қила олади», деди исми ошкор қилинмаган расмий.

Амалдор хабар айнан кимга юборилганини айтмаган бўлса-да, АҚШ сувости кемаларининг яширинлиги душманлар ҳақида қатъий сир сақланадиган разведка маълумотларини тўплашда муҳим аҳамиятга эга, деб хабар беради CNN.

«Ҳар бир операцион режа ядровий тийиб туриш қобилиятига эга деган тахминга асосланади ва Ғарбий Виржиния каби (баллистик ракетали сувости кемалари) Қўшма Штатлар ва бизнинг иттифоқчиларимиз учун ишончли ядровий тийиб туриш воситаси сифатида жуда муҳимдир», деб айтган АҚШ Стратегик қўмондонлиги қўмондони, адмирал Чарлз Ричард ўз баёнотида.

Диего Гарсияга келишдан олдин АҚШнинг «Ғарбий Виржиния» кемаси Араб денгизида сув юзасига чиқар экан, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони генерал Майкл «Эрик» Курилла «Ҳинд океанидаги янги, инновацион тактикани текшириш учун» алоқа бўйича машғулотларида иштирок этди, деб хабар берган Ҳарбий-денгиз кучлари 7 декабр кунги баёнотида.

«Ушбу сувости кемаларининг яширинлиги ва чора кўриш қобилияти экипажнинг тайёргарлиги билан биргаликда SSBN кемаларимизни дунёдаги энг кучли ҳарбий кемаларга айлантиради», деб айтган Денгиз сув ости кучлари қўмондони, вице-адмирал Уильям Хьюстон.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500