Карвонсарой
Дипломатия

Путиннинг Москвадаги саммитига саноқли африкалик раҳбарлар ташриф буюрди

Карвонсарой ва AFP

Спутник агентлиги тарқатган ушбу суратда Россия президенти Владимир Путин 27 июл куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида нутқ сўзлаётгани тасвирланган. Унда 2019 йилги илк саммитга нисбатан икки баравар камроқ Африка мамлакатлари етакчилари иштирок этган. [Алексей Дпничев/Pool/AFP]

Спутник агентлиги тарқатган ушбу суратда Россия президенти Владимир Путин 27 июл куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида нутқ сўзлаётгани тасвирланган. Унда 2019 йилги илк саммитга нисбатан икки баравар камроқ Африка мамлакатлари етакчилари иштирок этган. [Алексей Дпничев/Pool/AFP]

Пайшанба (27 июл) куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия-Африка саммитида ўн еттита Африка давлати етакчилари иштирок этган. 2019 йилда бўлиб ўтган биринчи саммитда уларнинг сони 43 нафарни ташкил этганди.

Иштирокчилар сонининг камлиги Россия президенти Владимир Путиннинг ҳафсаласини пир қилгани аниқ. 2022 йил февралда Украинага ҳужум бошлаганидан бери Россия Африка билан дипломатик ва хавфсизлик соҳаларида алоқаларни кучайтиришга уриниб келмоқда.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен саммитда иштирок этувчи Африка етакчиларини қашшоқ давлатларни инқирозга етаклаган дон таъминотидаги узилишлар ҳақидаги саволга жавоб талаб қилишга ундади.

Африка мамлакатлари раҳбарлари озиқ-овқат нархларининг ошиши, дон ва ўғитлар етишмовчилиги бевосита Путиннинг Украинадаги уруши натижаси эканлигини билишади, деди Блинкен.

«Ҳозирги вазиятда ким айбдор эканлигини улар жуда яхши билади», деб айтган Блинкен Москвани индамай қўллаб-қувватлаётган ёки Путиннинг ҳужумини қоралашдан бош тортган етакчиларни назарда тутиб.

«Африкалик ҳамкорларимиз буни Россияга етказади, деган умиддаман», деди у Янги Зеландияга ташрифи чоғида.

Россия ғалла келишувини бекор қилган

Россия Украинага 33 миллион тонна буғдой ва бошқа турдаги дон экспорт қилиш имконини берувчи келишувдан чиққанидан кейин ғалла инқирози янада кучайди.

«Бу ҳозирда Россия ёпиб қўйган ушбу битта йўлак орқали 18 миллиард дона нон экспорт қилиш билан тенг эди», деб айтган Блинкен.

«У келишувдан шунчаки чиққани йўқ. Чиққанидан кейин нималар қилди? Одесса портини такроран бомбардимон қилишди. Қора денгизга миналар қўйиб чиқишди. Улар таъминотга очиқдан-очиқ таҳдид қилишди. Бу аниқ мужда, деб ўйлайман.»

Кремл ўз обрўсини сақлаб қолиш мақсадида Ғарбни Африка давлатларининг саммитда иштирок этишига тўсқинлик қилишда айблаган.

Россиянинг Вагнер жангари гуруҳи Африкадаги хавфсизлик соҳасида йирик ўйинчи бўлган, аммо ўтган ойда Россия ҳарбий раҳбариятига қаршимуваффақиятсиз исёни гуруҳнинг қитъадаги келгуси операцияларини шубҳа остида қолдирмоқда.

Ушбу саммит Йоханнесбургда ўтиши режаланган БРИКС давлатлари (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) саммитидан бир ой аввал ўтказилмоқда.

Саммитда Украинадаги амалиётлари учун ҳибсга олиш ҳақида ордер берилган Путиннинг шахсан иштирок этмаслигини маълум қилинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путин африкалик раҳбарларни саммитга таклиф қила туриб яхши меҳмон бўлишлари ўрнига Украинага қилган ҳужуми оқибатларидан завқлвнишлари керак бўлишини айтмаган шекилли. Глобал озиқ-овқат бозорига камроқ путур етказганида ва муносабатларни яхшилашга кўпроқ вақт арфлаганида балки кўпроқ меҳмон келган бўлармиди. Аммо, қозонга яқин юрсанг, қораси юқади дейишади, Путинни Африкада ишончли хамкор сифатида кўришмаяпти шекилли.

Жавоб бериш