Карвонсарой

Тожикистонда экстремизмга энг мойил ҳудудлар аниқланди

Каравансерай

ДУШАНБE -- Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази мамлакатнинг экстремистик кайфиятга энг мойил бўлган ҳудудларини аниқлади, бу тўғрисида чоршанба (1 ноябрь) куни Centre1.com хабар берди.

Экспертлар комиссиясининг таҳлиличиси Мулломухтор Муллоев марказ веб-сайтига аҳолиси исломий жангарилар бўлиш эҳтимоли энг баланд бўлган вилоятлар ва бошқа ҳудудларни кўрсатувчи харитани жойлаштирди.

Ҳисоботга кўра Рудаки, Вахдат ва Нуробод пойтахтга яқин жойлашган хавфли ҳудудлардир.

Сўғд вилоятида Ҳўжанд, Исфара, Конибодом, Истаравшан ва Панжикент шаҳарлари ҳамда Спитамен, Жаббор Расулов, Ашт, Б. Ғафуров ва Мастчоҳ туманлари заиф ҳисобланади.

Хатлон вилоятида Кўлоб шаҳри ва Шаҳритуз, Кабадиён, Бўхтар, Ж. Балҳий, Фарҳор ва Возе туманлари таъсирчан деб топилди.

Ҳокимият органлари Ванж туманига Помир тоғларидаги экстремистлар учун энг хайрихоҳ жой сифатида қарайдилар.

1500 атрофида тожиклар хориждаги террористик ва экстремистик гуруҳлар қаторида жанг қилмоқдалар, бу тўғрисида шу йилнинг ёзида Ички Ишлар Вазири Рамазон Раҳимзода айтиб ўтган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500