Карвонсарой

Қозоғистонда ИШИД тарғиботида айбланган 11 киши ҳибсга олинди

Карвонсарой

ОСТОНА -- Шимолий Қозоғистон вилоятининг ҳуқуқ-тартибот идоралари пайшанба, 16 ноябрь куни Чимкент ва унга қўшни Сайрам туманларида терроризмни қўллаб-қувватлаш ва диний нафратни келтириб чиқаришда гумон қилиб, 11 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда пайшанба, 16 ноябрь куни Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасига асосланиб, Озод Европа/Озодлик радиосининг қозоқ хизмати хабар қилди.

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасига кўра, ҳибсга олинганлар ижтимоий тармоқлар ҳамда WhatsApp ва Telegram орқали «Ислом давлати» (ИД) ва бошқа террорчилик гуруҳларининг экстремистик ғояларини тарқатиш билан шуғулланган.

Расмийлар 400 дан ортиқ аъзолари бўлган 20 дан зиёд интернет-гуруҳларда экстремистик материалларни аниқлаган.

Ҳукумат вакилларининг айтишича, ҳозирги вақтда тергов давом этмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500