https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/01/17/newsbrief-01
50 нафар афғон аёли Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида таҳсил олади

Назарбоев ва Трамп кўплаб соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва АҚШ президенти Доналд Трамп сиёсат ва хавфсизлик масалалари, савдо ва сармоя, инсонлараро муносабатлар бўйича ҳамкорликни мунтазам равишда олий даражадаги учрашувлар орқали кучайтиришга келишдилар, дейилади Оқ уйнинг 16 январь кунги баёнотида.

Назарбоев ўзининг уч кунлик давлат ташрифи доирасида сешанба куни Оқ уйда Трамп билан учрашди.

Шунингдек, икки давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги умумий муаммоларни C5+1 мулоқоти (Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Америка Қўшма Штатлари) каби минтақавий форматда ҳал қилишни ўз зиммасига олди ҳамда келажакда Афғонистон ҳам C5+1 лойиҳаларида иштирок этишини маъқуллади, дейилади баёнотда.

Афғонистондаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда минтақада фаол сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни давом эттиришга қарор қилинди, дейилади баёнотда.

Қозоғистон парламенти мамлакат темир йўллари орқали махсус юкларнинг тижорий транзити бўйича Қозоғистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишувни ратификация қилувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди чоршанба, 17 январь куни Казинформ. Мазкур ташаббус АҚШнинг Афғонистонни тиклаш ва барқарорлаштиришга оид саъй-ҳаракатлари доирасида амалга оширилади.

Қонун лойиҳасига кўра, Каспий денгизи орқали Афғонистонга темир йўл орқали юк ташиш учун Қозоғистоннинг Ақтау ва Курик портлари махсус транзит йўналишига киритилади, бу ҳақда чоршанба куни Мажлис қўмитасининг ташқи ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича раиси Маулен Ашимбаев парламентнинг қуйи палатасига маълум қилди.​

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha