Карвонсарой

Остона ва Тошкент ягона ахборот майдонини яратади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Қозоғистон ва Ўзбекистон телевидение ва радио соҳасида ягона ахборот майдонини яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

AKIpress.org нашрининг сешанба, 13 февраль кунги хабарига кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси Алишер Ходжаев билан учрашиб, мазкур ташаббусни муҳокама қилган.

Томонлар қўшма илмий, таълим ва ахборот дастурларини яратиш мақсадида телерадио узатиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500