ОСТОНА – Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев 5 июль куни унинг мамлакат хавфсизлик кенгашига умрбод раислик қилишини кўзда тутувчи ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Озод Европа/Озодлик радиоси пайшанба, 12 июль куни хабар берди.
Қозоғистон Республикаси «Хавфсизлик кенгаши тўғрисида»ги қонун май ойида парламент тасдиғидан ўтган эди. У 12 июль куни мамлакат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан сўнг кучга кирган.
78 ёшли Назарбоев 1991 йилги Совет Иттифоқи парчаланишидан аввал ҳокимият тепасига келган собиқ совет республикалари етакчиларининг сўнггиси ҳисобланади.