https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/08/16/newsbrief-03

Олмаота ички ишлар органлари келинликка ўғирланган қизни озод қилди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Олмаота ҳуқуқ тартибот идоралари турмушга чиқишга мажбурлаш мақсадида бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирланган 18 яшар қизни озод қилди. Бу ҳақда 14 август, сешанба куни 365info.kz нашри Қозоғистон ички ишлар вазирлигига (ИИВ) асосланиб хабар берган.

ИИВ хабарига кўра, жиноятчилар қизнинг уйига бостириб кириб уни олиб кетганлар, қизга қариндош бўлган эркакни эса жароҳатлаганлар.

Ички ишлар органлари ходимлари асосий гумондорни ҳибсга олганлар, ҳозирда тергов давом этмоқда.

Келин ўғирлаш – Марказий Осиёнинг айрим ҳудудларида умум эътироф этилган муаммолардан бири. Май ойи охирида Қирғизистоннинг Чуй вилоятида талаба қизнинг уни ўғирлаган шахс тарафидан ўлдирилиши норозилик намойишлари ва муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Сизга мақола ёқдими?

1
Фикрлар 0
Сиёсат
Каптча *