https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/10/24/newsbrief-02

АҚШ савдо вазири Марказий Осиё етакчилари билан учрашди

Карвонсарой

ОСТОНА – АҚШ савдо вазири Уилбур Росс ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев чоршанба, 24 октябр куни Остонада учрашиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Казинформ.

Икки мамлакат ўртасидаги йиллик савдо айланмаси қарийб 2 миллиард долларни (733,4 млрд. тенге) ташкил қилди, деди Назарбоев, жорий йилда бу рақамнинг 30% га ошганини таъкидлар экан.

Унинг айтишича, «Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар кенгайтирилган шериклик даражасига етган». Росснинг ташрифи Вашингтоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини кўрсатади, деди у.

Бу Росснинг Қозоғистонга илк ташрифи бўлди. Унга АҚШнинг 16 компанияси вакилларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилди.

Сешанба (23 октябрь) куни Росс Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди ва Америка-Ўзбекистон савдо палатаси бизнес-форумида нутқ сўзлади, деб хабар беради Озодлик радиоси.

«Мен Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсий ва демократик ислоҳотларни ва уларни амалга оширишдаги қатъиятингизни олқишлайман» деди Росс форумда қилган чиқишида. Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабар берган.

Сизга мақола ёқдими?

0
Фикрлар 0
Сиёсат
Каптча *