https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/15/newsbrief-02

Ўзбекистон нефть-газ компаниясидаги давлат улушини сотади

AFP

ТОШКЕНТ – Энергоресурсларга бой Ўзбекистон жума (12 июль) куни давлатга қарашли энергетика компанияси улушини сотувга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Марказий Осиёдаги бу мамлакат анчадан бери ёпиқ бўлган секторга хорижий инвестицияларни жалб қилишга интилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган реструктуризация лойиҳасига кўра, 2024 йилга қадар «Ўзбекнефтегаз» акцияларининг 49 фоизини сотиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон энергетика вазирлиги.

«Акцияларни бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш йўли билан «Ўзбекнефтегаз »га инвестициялар жалб қилиш чоралари кўрилиши лозим», дейилади вазирлик хабарида.

Реструктуризация натижасида мамлакат бўйлаб нефть ва газ транзитини амалга оширувчи «Ўзтрансгаз» компанияси «Ўзбекнефтегаз» таркибидан чиқарилади.

Ушбу чора энергияга бўлган ички ва ташқи эҳтиёжни қондириш ва инвестициялар жалб қилиш учун зарур, деб баёнот берган энергетика вазирлиги.

Жума куни «Ўзбекнефтгаз» раиси Баҳодиржон Сиддиқов Ўзбекистонда яқин 20-30 йилга етадиган углеводород захиралари мавжудлигини айтган эди.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha