Карвонсарой
Энергия

Январ ойидаги узилишлар Ўзбекистонни муқобил энергия манбаларига янада кўпроқ сармоя киритишга ундамоқда

Рустам Темиров

Ўзбекистон ҳукумати маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси улуши 58 фоизгача камаяди. Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия улушини 30 фоизга ошириш истагида. Жадвалда Қозоғистон 2030 йилга бориб электр энергиясининг 15 фоизини қайта тикланадиган манбалардан олиши кутилаётгани ҳам кўрсатилган. Қирғизистон ва дунё ҳозирда мос равишда ўз электр энергиясининг 1 ва 5,7 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан олади. [Карвонсарой]

Ўзбекистон ҳукумати маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб Ўзбекистон иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергияси улуши 58 фоизгача камаяди. Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия улушини 30 фоизга ошириш истагида. Жадвалда Қозоғистон 2030 йилга бориб электр энергиясининг 15 фоизини қайта тикланадиган манбалардан олиши кутилаётгани ҳам кўрсатилган. Қирғизистон ва дунё ҳозирда мос равишда ўз электр энергиясининг 1 ва 5,7 фоизини қайта тикланувчи энергия манбаларидан олади. [Карвонсарой]

ТОШКЕНТ – Жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида электр, газ ва иссиқлик таъминотидаги кескин узилишлар мамлакатнинг энергетика инфратузилмасини яхшилаш ва муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга туртки бўлмоқда.

Бу йил қишда Ўзбекистонда электр таъминотида узилишлар юз берди, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 20 даража совуқдан пасайиб, кўпчилик одамлар иссиқлик ва сув таъминотисиз қолди.

Совуқ туфайли мамлакатдаги барча газ қуйиш шохобчаларини қисқа муддатга ёпилган, газдан фойдаланадиган заводлар ҳам ишлаб чиқариш қувватни камайтиришга ёки фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган.

Ўзбекистон умумий истеъмол ҳажмининг тахминан 8-10 фоизига тенг электр қуввати тақчиллигига дуч келмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистонда 27 та қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши режалаштирилган. Наманган (Фарғона водийси), 7 март. [Шохруҳ Кенжаев]

Жорий йилда Ўзбекистонда 27 та қуёш ва шамол электр станциялари қурилиши режалаштирилган. Наманган (Фарғона водийси), 7 март. [Шохруҳ Кенжаев]

Наманган шаҳрида (Фарғона водийси) ўрнатилаётган қуёш панеллари, 14 март кунги сурат. [Шохруҳ Кенжаев]

Наманган шаҳрида (Фарғона водийси) ўрнатилаётган қуёш панеллари, 14 март кунги сурат. [Шохруҳ Кенжаев]

Бироқ, аҳоли сони ва саноат ҳажмининг ўсишини ҳисобга олганда мамлакатга янада кўпроқ газ ва электр энергияси керак бўлади.

2023 йил январ ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 36 миллион кишини ташкил этган, бу ўтган йилгига нисбатан 753,6 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўп. Туғилиш даражаси барқарор сақланиб қоладиган бўлса, 2035 йилда аҳоли сони 45 миллиондан ошади.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, мамлакатда электр энергиясига бўлган талаб йилига 6,2-6,5 фоизга ошиши кутилмоқда.

2030 йилга келиб, ишлаб чиқариш қуввати ҳозиргидан камида 1,8-1,9 баравар юқори бўлиши керак.

Жаҳон банкининг 2021 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда «250 минг километрдан ортиқ электр узатиш ва тақсимлаш линиялари мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти совет даврида қурилган ва фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган».

«Эскирган инфратузилма электр энергиясининг салмоқли йўқотишларини (20 фоиз деб баҳоланган) келтириб чиқаради, электр энергиясининг тез-тез узилиши эса бутун мамлакатнинг иқтисодий фаолияти ва фуқаролар фаровонлигига путур етказади», дейилади унда.

Муқобил энергетикани ривожлантириш

Эҳтиёжни қондириш ва углерод чиқиндиларини камайтириш мақсадида Ўзбекистон 2030 йилгача иссиқлик электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш улушини 58 фоизгача қисқартиришни режалаштирмоқда, дейилади 2021 йилда ҳукумат томонидан илк марта эълон қилинган икки йиллик ҳисоботда.

Энергетика вазирлигининг 2019 йилги маълумотларига кўра, табиий газ ва кўмирда ишлайдиган иссиқлик электр станциялари мамлакатдаги барча электр энергиясининг 85 фоизини, гидроэлектростанциялар эса атиги 14 фоизини ишлаб чиқарган.

Ҳисоботга кўра, 2030 йилга келиб қайта тикланадиган энергия улуши 26 фоизга ёки йилига 32 миллиард кВт/соатга ошади.

Аммо президент Шавкат Мирзиёев бу кўрсаткични 30 фоизга етказмоқчи ва бунга эришиш учун ҳозирданоқ саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

2021 йил август ойида Навоий вилоятида Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Masdar компанияси томонидан қурилган Ўзбекистондаги биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди.

Ўтган йил июл ойида Самарқанддан 100 км узоқликда Франциянинг Total Eren компанияси томонидан барпо этилган Tutly Solar қуёш электростанцияси ўз фаолиятини бошлаган эди.

Қарийб 100 миллион евролик (1,2 триллион сўм) хорижий инвестиция эвазига қурилган мазкур иншоот 140 минг хонадонни электр энергияси билан таъминламоқда.

4 март куни Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Ўзбекистон электр тармоқлари компанияси ўртасида Тошкент ва Самарқанд вилоятларида иккита қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда учта энергия сақлаш тизимини барпо этиш бўйича шартномалар имзоланди.

2023 йилда 27 та қуёш ва шамол электр станциясини қуриш режаланган.

Мирзиёевнинг қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жадал жорий этиш тўғрисидаги феврал ойидаги қарорига кўра, янги муқобил энергия объектлари умумий қувватни 4300 МВт га оширади.

Ушбу мақсадлар учун хорижий инвестициялар, банк кредитлари ва хорижий молия институтларининг пул маблағлари кўринишида 15,4 миллиард доллар (175 триллион сўм) йўналтириш кўзда тутилган.

Энергетика вазирлиги матбуот котиби Обиджон Қодировнинг сўзларига кўра, 2026 йил охирига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 11954 МВт бўлган 25 та: 9 та иссиқлик, 9 та қуёш ва 7 та шамол электр станцияси ишга туширилади.

«Муқобил энергия манбалари бўйича ички бозоримизда Франциянинг Total Eren, БААнинг Masdar ва Саудия Арабистонининг ACWA Power каби халқаро компаниялар аллақачон фаолият кўрсатмоқда. Ҳаммаси бўлиб бу соҳага 10,148 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилинган», деди у Карвонсаройга.

Шаҳарларда қуёш панеллари пайдо бўлмоқда.

Ижтимоий соҳа обектлари ва давлат идоралари биноларига кам қувватли қайта тикланувчи энергия тизимларини ўрнатиш учун «Яшил энергия» компанияси ташкил этилган.

Бундан ташқари, 1 майдан бошлаб янги кўп қаватли биноларда қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади. Уларга мавжуд том майдонининг камида 50 фоизи ажратилиши керак.

Фуқароларни рағбатлантириш чоралари

Ўзбекистон ҳукумати янги электр станциялари қуришдан ташқари, аҳолининг муқобил энергия манбаларига ўтишини рағбатлантирмоқда. Уйларида қайта тикланадиган энергия тизимларини ўрнатган фуқаролар муайян солиқлардан озод қилинади.

1 апрелдан бошлаб ҳудудлардаги уй хўжаликларида кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш бошланади.

Фуқаролар ортиқча электр энергиясини миллий электр тармоғига ўтказиб, ҳар бир киловатт-соат учун 1000 сўм (9 цент) миқдорида давлат субсидиясини олишлари мумкин.

Самарқанд шаҳридаги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган йирик мажмуа директори Шавкат Шарипов бундан 8 йил аввал ўз хўжалигига мамлакатда биринчилардан бўлиб қуёш панеллари ўрнатган эди.

Айни вақтда мини қуёш электр станцияси кунига 280 киловатт электр қуввати ишлаб чиқармоқда, бу олти минг гектар боғ ва сабзавот далаларини суғоришга етади.

«Мен барча харажатларни қопладим. Бу технологиялар Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги учун жуда мос», деб айтган Шарипов Карвонсарой нашрига.

«Кичик станциямиз дарахтлар ва сабзавотларни суғориш учун ишлайди. Мамлакатимизда суғориладиган деҳқончилик тури кенг тарқалгани ҳисобга олинса, қуёш панеллари сув етказишда ишлатилиши мумкин. Бу бизга аввал электр тармоқлари корхоналарига тўланган анча пулни тежаб берди», дейди Шарипов.

Жиззах вилоятидаги 100 гектарлик кичик ферма эгаси Дониёр Эгамов қуёш ва шамол энергиясидан иссиқхоналар ҳамда биноларни суғориш ва иситишда фойдаланади. Унинг кўчатлар учун мўлжалланган иссиқхонаси ва қулупнай далалари ҳам бор.

Унинг фермаси муқобил энергетика манбаларидан кунига 8-10 киловатт электр энергияси олади, бу умумий истеъмол ҳажмининг учдан бир қисмига тенг.

«Биз фермамиздаги суғориладиган ерларни кўпайтириш учун қуёш ва шамол генераторлари қувватини оширишни режалаштирмоқдамиз», деб айтган Эгамов Карвонсарой нашрига.

«Бу ҳукуматнинг янгиланадиган энергетикага оид қарори туфайли амалга ошадиган бўлди. Бунинг учун имтиёзли кредит олишимиз мумкин», деб айтган Эгамов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500