https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/16/newsbrief-03

Расмийлар: Газ битими натижасида Туркманистонда Россия паспортига оид қоидалар ўзгарди

Жумагули Аннаев

АШХОБОД – Туркманистон бир вақтнинг ўзида Россия паспортига эга фуқароларига хорижга чиқиш паспортини бериш қоидаларини Москва босими остида ўзгартирди. Бу ҳақда Турманистон давлат миграция хизмати (ДМХ) ходими хабар берган.

Ўзини Сердар дея таништирган ДМХ ходимига кўра, 2003 йилдан кейин Россия фуқаролигини олган туркманистонликларга 1 июлдан бошлаб хорижга чиқиш паспортлари берила бошланган.

Бу ўзгаришлар Россиянинг «Газпром» компанияси 5 йил давомида ҳар йили 5,5 млрд. куб метрдан туркман газини сотиб олишга келишгани ҳақидаги хабарлар ортидан кучга кирган. Россия 2016 йилда туркман газини сотиб олишни тўхтатган эди.

Битимнинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмаган, бироқ яқинда Туркманистонда кузатилган иқтисодий қийинчиликларни инобатга олган ҳолда таҳлилчилар келишув Россия учун манфаатлироқ эканини башорат қилганлар. Кремль, афтидан, туркманларнинг заифлигидан фойдаланиб, арзон газ нархлари ва Кремль манфаатини кўзловчи ички сиёсатга таъсир ўтказмоқда.

«Муддатлардан шуни тахмин қилиш мумкинки, битимнинг имзоланиши шартларидан бири Россия Туркманистонни қўш фуқароликка эга шахслар учун чиқиш визаси тақдим этиш масаласида ён беришга мажбур қилганидир», деди Сердар душанба (15 июль) куни.

Туркманистон Россия билан қўш фуқаролик тўғрисидаги шартномани 2003 йилда бир тарафлама бекор қилган эди. Мамлакат шу кунгача 2003 йилдан кейин Россия фуқаролигини олган шахсларга, улар Россия фуқаролигидан воз кечмагунича, туристик паспортлар беришдан бош тортиб келаётган эди.

Россия ҳукумати ҳисоб-китобларига кўра, бу чора қўш фуқароликка эга бўлган тахминан 40 минг кишига нисбатан амалда бўлади.

Сизга мақола ёқдими?
3
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha