Карвонсарой

АҚШ Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегаралараро савдони қўллаб-қувватлайди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдони ривожлантиришга қаратилган ҳафталик семинарни ўтказиш орқали Афғонистондаги хусусий секторнинг иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 18 июль кунги баёнотида маълум қилди.

Ўзбекистон Афғонистонга фаровонликка эришиш ва экстремизмга қарши курашда кўмаклашиб келмоқда.

АҚШ Савдо вазирлиги маълумотларига кўра, «Савдога кўмаклашиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш» деб номланган семинар 14-20 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтмоқда.

Европа Иттифоқи, Жаҳон савдо ташкилоти, Халқаро савдо маркази ва Халқаро автомобиль транспорти уюшмасининг расмий вакиллари иштирокида тақдимотлар ва гуруҳ муҳокамалари ўтказилди.

Тадбирда Афғонистоннинг 30 дан зиёд давлат органлари ходимлари, 65 та хусусий афғон компанияси, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари қатнашдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500