Карвонсарой

Қозоғистонда Ядровий синовларга қарши ҳаракатлар халқаро куни нишонланди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Пайшанба (29 август) куни Совет даврида ядровий қуроллар синалган Семипалатинск (ҳозирги Семей) полигонининг Қозоғистон президенти қарори билан ёпилганига 28 йил тўлди, деб хабар берди Kazinform нашри.

29 август, шунингдек, 2009 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ядровий синовларга қарши куни деб эълон қилинган.

Ўша вақтда президент бўлган Нурсултон Назарбоев томонидан 1991 йилда қабул қилган қарорда таъкидланишича, 1949-1989 йиллар давомида Семипалатинскда Кремль томонидан 500 га яқин ядровий синовлар ўтказилган.

Ўшандан бери собиқ полигон яқинидаги ҳудудда саратонга чалиниш ва туғма нуқсонли болалар сонининг ошгани кузатилган.

2017 йилда Қозоғистон дунё мамлакатлари уран бойитишига тўсқинлик қилувчи кам бойитилган уран бўйича халқаро захира банкини очган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500