Ахборот бюллетенимизга обуна бўлинг
Twitter
Facebook
Youtube
Rss
M.logo uz cyrl

2018-09-26 | Хавфсизлик

Кремль Қирғизистонда ҳарбий ҳозирлигини мустаҳкамлаш учун ИД билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда


Эдельвейс машғулотлар марказида ўтган «Иссиқкўл Аксилтеррор-2018» ҳарбий машқлари давомида нишонга олаётган россиялик снайпер, Балиқчи, Қирғизистон, 26 сентябрь. (Вячеслав ОСЕЛЕДКО/AFP)

Эдельвейс машғулотлар марказида ўтган «Иссиқкўл Аксилтеррор-2018» ҳарбий машқлари давомида нишонга олаётган россиялик снайпер, Балиқчи, Қирғизистон, 26 сентябрь. (Вячеслав ОСЕЛЕДКО/AFP)

Карвонсарой

ИССИҚКЎЛ, Қирғизистон – Қирғизистонда Россия армияси иштирокида ўтган машғулотлар давомида Россиянинг қўрқув келтириб чиқариш ва ахборот муҳитини манипуляция қилиш стратегияси тўлалигича намоён бўлди.

Россия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 26 сентябрь куни Россия Қирғизистоннинг Эдельвейс машғулотлар марказида бўлиб ўтган машқларга 1000 га яқин аскар, 250 та ҳарбий техника, шу жумладан, 30 га яқин самолёт ва замонавий ракета тизимларини жалб этган.

Ўқув машқлари, илгарироқ бошланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) Иссиқкўл Аксилтеррор-2018 машғулотлари доирасида бўлиб ўтди.


Россия мудофаа вазирлигининг видеолавҳасидан олинган кадрда 26 сентябрь куни Қирғизистондаги машғулотларда қатнашган Россия танклари кўрсатилган. (Россия мудофаа вазирлиги/YouTube)

Россия мудофаа вазирлигининг видеолавҳасидан олинган кадрда 26 сентябрь куни Қирғизистондаги машғулотларда қатнашган Россия танклари кўрсатилган. (Россия мудофаа вазирлиги/YouTube)


Қўшма машқлар олдидан ҳарбийча қадам ташлаб бораётган қирғиз аскарлари, Қирғизистондаги Эдельвейс машғулотлар маркази, 24 сентябрь. (Россия мудофаа вазирлиги)

Қўшма машқлар олдидан ҳарбийча қадам ташлаб бораётган қирғиз аскарлари, Қирғизистондаги Эдельвейс машғулотлар маркази, 24 сентябрь. (Россия мудофаа вазирлиги)

Марказий Осиё бўйлаб Москванинг эҳтиёткорлиги кучайиб борар экан, Кремль минтақада «Ислом давлати» (ИД) ўз халифалигини тузиш арафасида экани ҳақидаги хавотирли хабарларни тарқатмоқда ва бу билан Қирғизистонда ўз ҳарбийлари ва техникасининг ортиб боришини оқлашга ҳаракат қилмоқда.

МДҲ аксилтеррор маркази раҳбари Андрей Новиковнинг айтишича, бу каби машқлар минтақага бостириб кириш эҳтимоли бўлган ИД террорчиларига қарши курашга қаратилган.

ИД сингари халқаро террорчилик ташкилотлари минтақада «халифалик» учун янги таянч нуқталари яратиш билан бирга, «ухлаб ётган» бўлинмаларни фаоллаштиришга уринмоқда, деган у 24 сентябрь куни Қирғизистоннинг Чўлпон Ота шаҳрида Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра.

Сохта риёкорлик

Қирғизистондаги қўшма ҳарбий машқлар – террорчилик хавфи баҳонасида Кремлнинг ўз яккаҳокимлигини мустаҳкамлашга қаратилган сўнгги уринишларидан биридир.

Кремлнинг даъволарига кўра, Марказий Осиё Афғонистон тарафдан кириб келувчи жангарилар хавфи остида қолмоқда. Россия расмийлари ва оммавий ахборот воситалари эса чегара яқинига тўпланган жангарилар сони ошиб бораётганини бот-бот такрорлаб келади.

2015 йилда расмий Москва жангариларнинг умумий сони 4500 тани ташкил этиши ҳақида хабар берган эди. Россия тахминларига кўра, 2017 йил охирида бу рақам 10 мингтага етган, жумладан, улар орасида 3500 та ИД аъзолари ҳам бор.

Афғонистонлик расмийлар эса 2017 йилги рақамларни рад этиб, уларнинг сони «бир неча юз» эканлигини маълум қилганлар.

Россиянинг минтақада ҳарбий ҳозирликни мустаҳкамлашга оид янги чоралари Марказий Осиё давлатларининг Москвага қарамлигини оширишга қаратилган, зеро Кремль гибрид уруши операцияларини кучайтирмоқда.

Бундай амалиётлар таъсир ўтказиш кампаниялари учун ОАВ ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, россияпараст гибрид уруши гуруҳларини сиздириш ва кенг кўламли ҳарбий ўйинларни ўз ичига олади.

ИД мағлубият ёқасида

ИДнинг алоҳида ҳужумлари хавфи муқаррар бўлиб борар экан, Новиковнинг огоҳлантируви коалиция кучлари ИДнинг сўнгги таянч нуқталарида гуруҳни тор-мор этиб бораётган вақтда янграмоқда.

11 сентябрь куни Сурия демократик кучлари Сурия шимоли-шарқида ИД назорати остида қолаётган кичик ҳудудни гуруҳ жангариларидан тозалаш операциясининг сўнгги босқичини бошладилар. Мазкур ҳудуд гуруҳнинг Яқин Шарқдаги сўнгги таянч нуқтаси бўлиб қолаётган эди.

«Қуршов» номини олган қуруқликдаги жанговар операция АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг ҳаво ва артиллерия кўмагида амалга оширилмоқда.

22 август куни эфирга узатилган 55 дақиқалик мурожаатда ИД етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўзи гуруҳ Яқин Шарқда кетма-кет мағлубиятларга учраётганини тан олган эди.

У ўз издошларини «дин, сабр ва жиҳодни» тарк этмасликка чақирган. Афтидан, бу билан гуруҳнинг қуруқликдаги мағлубияти тан олинган бўлар эди.

Ушбу хабар ИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси раҳбарининг афғон ва коалиция кучлари тарафидан ўлдирилишидан бир неча кун аввал пайдо бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Ca mobile no 42

Фикрлар 1

Captcha
Comment bubble | 2018-10-13

Нақадар ахмоқона ва уқувсиз ёзилган мақола! Муаллиф ўзи ёзаётган муаммодан бутунлай бехабар шекилли. Сафсата

Жавоб бериш