Карвонсарой
Хавфсизлик

Сурияда ИДнинг сўнгги қолдиқларини йўқотишга қаратилган якуний ҳужум бошланмоқда

Карвонсарой ва AFP

Сурия демократик кучлари (СДК) аскарлари 11 сентябрь куни Шаддод шаҳрида Сурияда ИДга тегишли тобора кичрайиб бораётган ҳудудга зарба беришга ҳозирланмоқдалар. (Делил Сулаймон/AFP)

Сурия демократик кучлари (СДК) аскарлари 11 сентябрь куни Шаддод шаҳрида Сурияда ИДга тегишли тобора кичрайиб бораётган ҳудудга зарба беришга ҳозирланмоқдалар. (Делил Сулаймон/AFP)

ДАЙР АЗ-ЗОР, Сурия – Сурия демократик кучлари (СДК) Яқин Шарқдаги гуруҳ томонидан назорат қилинадиган кичик ҳудудда «Ислом давлати»ни (ИД) тугатиш бўйича операциянинг якуний босқичи бўлиши кутилаётган ҳужумни бошладилар, деб хабар берди расмийлар сешанба, 11 сентябрь куни.

«Қуршов» операцияси номини олган қуруқликдаги ҳужум СДК томонидан Сурия шимоли-шарқида ўтказилмоқда. АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари ҳаво ва артиллерия ёрдамини тақдим этмоқда.

Расмийларга кўра, 1 майдан бери олиб борилаётган «Қуршов» операциянинг сўнгги босқичи душанба, 10 сентябрь куни бошланган.

СДК – Суриялик араблар ва курд жангчиларидан иборат қуруқликдаги асосий куч бўлиб, унинг ёрдамида АҚШ етакчилигидаги коалиция Сурияда катта ҳудудни назорат қилиб турган ИДни бу ерлардан чиқара олди.

Коалиция аъзоси 81 миллиметрлик миномёт снарядини ҳозирламоқда, Ироқ-Сурия чегараси, 13 май. Коалиция ИДга қарши «Қуршовга олиш» операциясини давом эттираётган Сурия демократик кучларига ҳаво ва ўт очиш кўмагини тақдим этди. (АҚШ армияси)

Коалиция аъзоси 81 миллиметрлик миномёт снарядини ҳозирламоқда, Ироқ-Сурия чегараси, 13 май. Коалиция ИДга қарши «Қуршовга олиш» операциясини давом эттираётган Сурия демократик кучларига ҳаво ва ўт очиш кўмагини тақдим этди. (АҚШ армияси)

ИД Дайр Аз-Зор вилоятининг бир қисмини ва мамлакат жанубидаги айрим ҳудудларни ҳамон ўз назоратида ушлаб турибди.

«Халифалик»нинг тугатилиши

ИД чегарадаги ҳудудларининг қарийб 98 фоизини бой берган, бу ҳақда унинг раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий 2014 йилда Ироқ ва Сурияда маълум қилган эди.

ИД 2017 йилнинг июль ойида Ироқнинг Мосул шаҳрида, шунингдек, ўтган йил октябрда унинг эҳтимолий пойтахти деб айтилган Суриянинг Раққа шаҳрида тор-мор этилганидан сўнг, террорчилик гуруҳининг ўз давлатчилигини яратиш ҳақидаги орзулари саробга айланган.

Мазкур йирик мағлубиятлардан сўнг, ИД жангарилари Суриянинг чўл ҳудудларига юборилган эди.

Ўтган ой ўзининг 55-дақиқалик видеомурожаатида Ал-Бағдодий Яқин Шарқдаги ҳарбий муваффақиятсизликлардан сўнг ИДнинг ортга чекинаётганини тан олган эди.

Ўз издошларини «дин, сабр ва жиҳодни» тарк этмасликка чақирар экан (бу, афтидан, гуруҳнинг мағлуб бўлаётганидан дарак беради), Ал-Бағдодий «мужоҳидлар учун ғалаба ёки мағлубият қўлга олинган шаҳар ёки қишлоқ, ёхуд эгалик қилинаётган ер билан ўлчанмаслигини» таъкидлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бўлмаган гап! АҚШ террорчиларни йўқ қилибдими? Одамни кулдирмасангизчи! Бунга Россия аэрокосмик кучлари ва сурияликлар ёрдамисиз эришиб бўлмас эди.

Жавоб бериш